Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хўжаобод тумани “Фақир қишлоқ” маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказди.

Жараёнда фуқаролар томонидан маҳалланинг инфратузилмаси, ичимлик суви тармоғини янада яхшилаш, ички йўлларни асфальтлаш масалаларида мурожаат қилинди.

Мавжуд камчиликларни аниқлаб, аниқланган камчиликларни тизимли бартараф этиш бўйича тегишли идора вакилларига кўрсатмалар берилди.

#live #Xojaobod #ochiqmuloqot

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
САЙЁР ҚАБУЛ – ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ МАҚБУЛ ЙЎЛИ

Жамиятда фуқароларнинг мурожаатларига доимий эътибор ниҳоятда муҳим масаладир. Халқ билан мулоқот қилишнинг ўзига хос тизими – шу орқали аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларни ҳал этиш бугунги кунда сектор раҳбарларининг кун тартибидаги асосий масалаларидан бирига айланган. Бугун вилоят ҳокими ўринбосари Р.Арзиев ҳамда туман ҳокими М.Обидов тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Айшахоним, Гулбоғ, Уйғур, Жалабек ҳамда Меҳнат маҳалла фуқаролари билан очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди.

Мулоқотда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва масъуллар иштирокида кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг баъзилари жойида, ижобий ҳал этилди.

Масъуллар томонидан муддат талаб қиладиган мурожаатлар ижроси қатъий назоратга олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ МАҲАЛЛАЛАР КEСИМИДА ЎРГАНИЛМОҚДА

Андижон вилояти ҳокимининг кўрсатмаларига асосан, вилоятдан бириктирилган масъул ходим ҳамда Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев аҳоли мурожаатларини жойларга чиққан ҳолда тизимли ҳал қилиш ҳамда кўп қаватли уйлардаги мавжуд муаммоларга амалий ёрдам кўрсатиш ва мазкур аҳоли хонадонларни янада обод қилиш мақсадида, масъул мутасаддилар иштирокида шаҳримиздаги Мустақиллик МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказдилар.

Мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ, йўл асфальтлаш, моддий ёрдам, кўп қаватли уйларни таъмирлаш, шаҳримиздаги Хонобод уй-обод ташкилоти фаолиятига доир ҳамда тиббиёт соҳасига оид мурожаатлари тингланиб, мазкур мурожаатларни айни жойларда мазкур ҳолатлари атрофлича ўрганилди.

Ўрганишлар сўнгида мутасаддиларга билдирилган мурожаатларни ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги манзил, янги манзаралар...

Андижон тумани Садда таги маҳалласи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан вилоят ҳокимлиги котибият мудири А.Ахмадалиев Булоқбоши туманидаги «Чақар» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашиб, уларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, маҳалладаги ижтимоий муассаса ташкилотларини ҳолати ҳамда аҳолининг кайфияти ва уларни қийнаб келаётган масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда фуқаролар томонидан электр энергияси, ичимлик суви ҳамда табиий газ босимини ошириш ва бошқа масалалар бўйича тегишли мутасаддилар билан ижобий ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Бундай учрашув туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Профессионал таълим тизими ўқувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича Андижон тажрибаси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Умид ниҳоллари-2022" спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими бошланди

#live #umidnihollari2022

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram