Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
941 дона «Жадидлар» номли китоблар тўплами эндиликда Андижондаги ҳар бир сектор ва барча таълим муассасалари кутубхоналаридан жой олади

Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан бугун Андижон шаҳридаги «Ёшлар маркази» биносида маърифатпарвар жадид алломаларимизнинг илмий меросини оммалаштириш мақсадида чоп этилган «Жадидлар» номли китоблар тўпламлари вилоятдаги барча туман ва шаҳарларга йўл олди.

Эртадан бошлаб мазкур китоблар тўплами туман (шаҳар) секторларига ҳамда таълим муассасаларига етказилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон шаҳридаги кўл билан боғлиқ ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Ҳолат юзасидан батафсил маълумот тақдим этилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Саматов «Digital City» технологик паркида Россиянинг “XiMi LAB” компанияси бош директори Артём Товбин ва “FENIXLAB” компанияси директори Станислав Карашуклар билан учрашиб, IT соҳасида инвестициялар жалб қилиш ҳамда дастурий маҳсулотлар экспортини ошириш, IT ходимларини релокация қилиш борасида музокаралар олиб борди.

Жумладан, Россиянинг етакчи компанияларини Aндижонга жалб қилиш, хусусан уларга Ўзбекистонда IT компанияларга яратилган шароитлар, IT-виза ва солиқлардан имтиёзлар бўйича маълумотлар берилди.

Ушбу корхона раҳбарлари ташрифи доирасида вилоятда IT инфратузилмани ривожлантириш ҳамда корхоналарни жалб этиш юзасидан вилоятда яратилган шароитлар билан таништирилди.

Суҳбат якунида “FENIXLAB” компанияси IT-park резиденти сифатида рўйҳатдан ўтиши, келгусида вилоятда IT хизматлари ва экспорти хажмини ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 16 август кунидан 16 сентябрь кунига қадар Андижон вилояти худудида "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги" профилактик тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Тадбир давомида тунги вақтларда қўпол турдаги қоидабузарликлар содир этиб, йўл-транспорт ходисалари келтириб чиқариш эхтимоли бўлган ҳайдовчиларни аниқлашга қаратилган рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЯНГИ АНДИЖОН МАССИВИДА ХТБ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
МУАММОЛАР ЖОЙИДА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА...

Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Жалақудуқ туманидаги Сўфиқишлоқ маҳалласида бўлиб,
маҳаллада мавжуд 7 та кўчаларда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Жараёнда фуқаролар томонидан маҳалланинг инфратузилмаси, ичимлик суви тармоғини янада яхшилаш, 1,5 километр масофадаги ички йўлни асфальтлаш ва кўчаларга тунги ёритгичлар ўрнатиш юзасидан мурожаат қилдилар.

Мазкур мурожаатлар бўйича иш ташкил этиш вазифаси тегишли мутасаддиларга юклатилди.

#live #Jalaquduq #ochiqmuloqot

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Айни дақиқаларда Андижон вилояти ҳокимининг Қўрғонтепа тумани “Савой” қишлоғининг “Янги бўстон” маҳалласида жойлашган 6-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ҳамда маҳалла фаоллари билан учрашуви давом этмоқда.

Ҳозирда вилоят раҳбари ушбу учрашувдан кўзланган мақсад ва режалар хусусида гапириб ўтмоқда.

Мулоқотларда мактабга ва маҳаллага оид мавжуд масалаларни кўриб чиқиш, устозлар билан мактабда янги шароит яратиш хусусида ҳамда “Ҳоким академияси” платформаси бўйича сўз юритилмоқда.

#live #Qorgontepa #ochiqmuloqot

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram