Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Аввал хабар берганимиздек, бугун, август ойининг охирги шанба куни, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Янги Андижон массивида сайёр қабул ўтказмоқда. Жараёнда вилоят солиқ, прокуратура, ИИБ идоралари ҳамда бошқа мутасадди корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этмоқда.

Айни вақтгача қабул давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш, таълим уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 200 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Вилоят раҳбари аксарият муаммоларни жойида ҳал этиб, вақт талаб этадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди. Сайёр қабул давом этмоқда.

#qabul #YangiAndijon #live #Abdurahmonov

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти ҳокимининг сайёр қабули давом этмоқда

#qabul #YangiAndijon #live #Abdurahmonov

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АндижондаИстиқлолшукухи

Йўлимизда УМИД бор экан уфқлардан нур жолалар кўнглимизга шундай қувонч берадики, бу юрт одамларининг юзи ва кўзидаги ҳаётдан мамнунликни , бахтиёрлик нашидасини хис қилмасликни имкони йўқ...

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз».!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида Андижон шаҳридаги Перинатал марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти Перинатал марказида давлат инвестиция дастури асосида 100 ўринга мўлжалланган янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу янги замонавий бино қад ростлаши учун жами 21,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланган. Ушбу бинода қабулхона бўлими, 60 ўринли ҳомиладорлар хасталиги бўлими, 30 ўринли касалликка мойил бўлган чақалоқлар (ОПН) бўлими ва 12 ўринли чақалоқлар реанимацияси бўлими жойлашган.

Янги фойдаланишга топширилган бинода ҳомиладор аёллар, уларнинг янги туғилган чақалоқлари учун, қолаверса тиббиёт ходимлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Ушбу бинода жами 250 нафардан зиёд тиббиёт ходимлари марказга ташриф буюрган ҳомиладор аёллар ва улардан туғилган чақалоқларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб боради.

Бинонинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашиб, йиғилганларга, қолаверса Андижон аҳлига бино мустақиллик байрамига туҳфа эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram