Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ЯРМАРКАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ...

Юртимизда яқинлашиб келаётган энг азиз айём – Мустақиллик байрами шукуҳи кезиб юрган айни ушбу қутлуғ кунлар арафасида Андижон шаҳридаги 15 та ҳамда барча шаҳар ва туманлар марказларида аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида «Она ер саховати» ярмаркалари ташкил этилди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларда бўлиб, Мустақиллик байрамининг 31 йиллиги арафасида ташкил этилган ярмаркаларни кўздан кечириб, аҳоли билан мулоқот ўтказди.

Мутасаддиларга аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли ва арзон нархларда етказиб бериш ва «мактаб бозорлари»да хизматлар кўламини янада кенгайтириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Ярмаркаларда деҳқону боғбонлар томонидан етиштирилган сифатли ва сархил мевалар, сабзавот ҳамда полиз экинлари, шунингдек, асал, тухум, гўшт, балиқ, умуман, 50 га яқин турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари харидорларга арзонлаштирилган нархларда тақдим этилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram