Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Яхши дам-меҳнатга ҳамдам", деганларидек, куни билан қилинган самарали меҳнатдан сўнг Андижон вилоят филармонияси санъаткорлари томонидан ижро этилаётган жозибали куй-қўшиқлар Дурдиёр маҳалласи аҳли, қолаверса, бу ердаги қайноқ меҳнат жараёнларида иштирок этаётганлар учун мароқли ҳордиқ онларини ҳадя этмоқда.

#Paxtaobod #konsert #nocomment

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 8 августдан абитуриентлар учун республикамиздаги барча олий ўқув юртларига тест топшириш жараёнлари бошланади.

Жорий йилда Андижондаги олий ўқув юртларига 69 минг 895 нафар йигит-қиз ҳужжат топширди.

Айни дамда Андижон шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» спорт мажмуаси ҳудудида ҳам абитуриентлар тест синовларида иштирок этмоқдалар.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов синовлар бошланиши олдидан мазкур масканда бўлиб, имтиҳон топширувчилар учун яратилган шароитлар билан атрофлича танишди.

Мутасаддиларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, абитуриентлар билан мулоқот ўтказиб, сўнги йилларда талаба бўлишни мақсад қилганларнинг сони ортиб бораётганлиги, шу боис имтиҳонларда астойдил, билим ва тафаккурга ишонган ҳолда ҳаракат қилиш асосий мезон эканлигини таъкидлади.

Барча абитуриентларга имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишларида омад ёр бўлишини тилади.

Синовлар кунига икки сменада - 08:00 ва 17:00 да бошланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар!

Андижон шаҳрида жойлашган "Халқлар дўстлиги" ўйингоҳида ОТМ ларга кириш имтиҳонларига старт берилганлиги сабаб Андижон шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишига биноан мажмуага олиб кирувчи кўчаларда автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади.

Батафсил лавҳада танишинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ВИЛОЯТИМИЗ ЁШЛАРИ ВЛАДИВОСТОКДА...

Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида бўлиб ўтаётган “Владивосток-2022” Осиё ёшлар ўйинлари турнирида Ўзбекистон ёшлари умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Мазкур мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Андижон вилояти вакиллари ҳам муносиб иштирок этдилар.

🥇- Хошимжонова Зебинисо

🥇- Хасанбоева Рухшона

🥇- Иброҳимова Ўғилой

🥇- Анварбеков Санжарбек

🥇- Исмоилов Муҳаммадазиз

🥈- Хошимова Дилноза

🥉- Қўчқоров Диёрбек

🥉- Мамасолиев Ҳалимжон

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Qabul_2022
#onlayn

📍VILOYAT HOKIMI TEST JARAYONLARNING BORISHI BILAN TANISHDI

Bugun 9-avgust kungi OTMlarga kirish imtihonlarining ikkinchi kuni bo'lib o'tmoqda. Imtihon jarayonlari davlat test markazining masʼullari, jamoatchilik nazorati va ichki ishlar xodimlari kuzatuvi ostida oʻtkazilmoqda.

🔷 Mazkur hududlarda kirish imtihonlarini shaffof va adolatli oʻtkazish, abituriyentlar va ularning ota-onalariga zarur shart-sharoitlar yaratish, qolaversa, imtihonlarni belgilangan talablar asosida oʻtkazish chora-tadbirlari izchil davom ettirilmoqda.

🔰Quvonarlisi, mazkur jarayonda viloyat hokimi Shuhratbek Abdurahmonov ham ishtirok etib, test jarayonlari qanday o'tayotganligi bilan tanishdi.

👩🏻‍🎓👨🏻‍🎓Andijon davlat universiteti matbuot xizmati barcha abituriyentlarga omad tilab, ularni talabalarimiz qatorida koʻrishni istab qoladi.

👀 Bizni kuzatishda davom eting!

🌐 Andijon davlat universitetining rasmiy sahifalari👇🏻
Veb-sayt |Telegram |Facebook |Instagram |YouTube
“Дўстлик” чегара божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситалари харакати вақтинча тўхтатилади

Қирғизистон Республикасининг “Достук” чегара ўтказиш пунктида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, 2022 йилнинг 10 август куни соат 08:00 дан 12:00 га қадар “Дўстлик” чегара божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситалари харакати вақтинча тўхтатилиши тўғрисида огохлантирамиз.

#тезкор

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ШУКРОНАЛИК БАХТ КЕЛТИРАДИ

Андижон вилоят ҳокимлиги ва вилоят Диний ишлар қўмитаси, "Миллий тикланиш" партияси ҳамкорлигида "Мустақиллик ва шукроналик" мавзусида маҳаллалардаги фаол аёллар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда вилоят Бош отинойиси, вилоят ҳокимлиги вакиллари, диний қўмита вакили И.Ахмедова, шаҳар тарғибот гуруҳи раҳбарлари, шаҳардаги 1- сектор масъуллари, партиямиз "Аёллар қаноти" фаоллари иштирок этдилар

Шунингдек, партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари К.Абдувалиева маъруза қилиб, мутаассиб оилалар, "Меҳр" лойиҳаси иштирокчиларига қадриятларимизнинг тарбиявий аҳамияти тўғрисида тушунчалар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram