Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.2K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ДУРДИЁР - НОМИГА МУНОСИБ МАҲАЛЛА БЎЛАДИ...

Мамлакатимизда аҳоли билан доимо мулоқот қилиш, фуқароларнинг қонуний талабларини бажариш, сўров ва таклифларини инобатга олиш ҳар раҳбарнинг устувор вазифа сифатида белгиланган. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жойларда бўлиб, фуқаролар билан яқиндан мулоқотлар ўтказмоқда.

Вилоят ҳокимининг навбатдаги манзили Пахтаобод туманидаги оғир ҳудудлардан ҳисобланган Дурдиёр маҳалласи бўлди. Мазкур маҳалладаги 650 та хонадонда 3 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Мазкур маҳалла аҳли билан ўтказилган самимий суҳбат давомида фуқаролар тоза ичимлик суви тизимини янгилаш, йўлларни таъмирлаш, газ ва электр таъминотини яхшилаш, мактабгача таълим ташкилоти ва қишлоқ врачлик пункти хизматига зарурат борлигини билдирдилар. Жараёнда барча масалаларга ижобий ечим топилди.

Айни дамда Дурдиёр маҳалласида вилоят ҳокимининг кўрсатмасига асосан, аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Шунингдек, газ, электр, сув таъминоти ва йўлсозлар каби маҳалла ободлигига масъул барча ташкилотларнинг ишчи-ходимлари кенг кўламда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларига киришдилар.

Жараён давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱 «Ёшлар дафтари - имкониятлар дафтари» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони Андижон вилояти Марҳамат тумани Узумзор маҳалласидан «Асилбек Араббоев»

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ННТ #Андижон #мукофот #табрик

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги "Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан Ўзбекистон қирғиз миллий маданий марказининг Андижон вилояти бўлими раиси Носиров Обиджон Хамидович "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АНДИЖОНЛИКЛАР ТОЖИКИСТОНДА 4 ТА ОЛТИН МЕДАЛ ОЛДИЛАР...

Бугун Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида спортнинг Бадиий гимнастика тури бўйича Халқаро турнир ўтказилди. Турнирда 5 давлатдан 100 дан ортиқ спортчи болалар иштирок этдилар.

Андижонлик, Шуҳратбекова Дилшода, Собирова Сабохат, Турсунова Сарвиноз ва Ибрагимова Ойдинойлар Турнирнинг биринчи поғоналарини эгалладилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги ғолибларни самимий муборакбод этиб, келгуси фаолиятига улкан зафарлар тилаб қолади.

#sport #live #galaba #badiiygimnastika #Tojikiston #Xujand #mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏆 Андижон шаҳрида, Андижон вилояти ҳокими кубоги учун мини футбол бўйича марказий банк ва тижорат банклари иштирокидаги мусобақага старт берилди.

#minifutbol #hokimkubogi #bank

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Anons

Andijon viloyati IIB Axborot xizmati tomonidan tayyorlangan “Andijon IIB hafta ichida” nomli koʻrsatuvning 2-soni bugun soat 21:00 da rasmiy sahifalarimizda,
Youtube sahifamizda hamda Andijon viloyati teleradiokompaniyasi orqali efirga uzatiladi.

Oʻtkazib yubormang!
———
#Анонс

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган "Андижон ИИБ ҳафта ичида" номли кўрсатувнинг 2-сони бугун соат 21:00 да расмий саҳифаларимизда,
Youtube саҳифамизда ҳамда Андижон вилояти телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилади.

Ўтказиб юборманг!

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОЛМОЗОР МФЙДА ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ҲУДУДИДА ИШЛАР ҚИЗҒИН

Умумий майдони 6 гектарни ташкил этадиган кичик саноат зонасида ишлаб-чиқариш суръати ошиб бормоқда. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 235.8 млрд сўмни ташкил этади. Ушбу саноат ҳудудида жами ҳисобда 1550 нафар ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган эди. Ҳозирда ушбу ҳудудда ажратилган ерларда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилди ва кичик корхоналар, мини цехлар фаолиятини бошлади ва кўплаб ёшлар иш билан таъминланди. Бундан ташқари саноат ҳудудида электр тармоқлари тортилди.

Юқори қувватга эга трансформаторлар ўрнатилди. Ички йўллар текисланиб шебенлаштирилди. Ҳозирда ёш тадбиркорлар яратилаётган улкан имкониятлар мамнун ҳолда фаолият олиб бормоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дурдиёр МФЙ аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун вилоят миқёсида соҳа мутахассислари жалб этилди.

Замонавий диагностика асбоб-анжомлари ёрдамида ўтказилган тиббий кўрикда вилоят ва туман миқёсидаги 100 нафар тор соҳа мутахассислари, 200 нафар патронаж ҳамширалар иштирок этишди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик давомида маҳалланинг 1000 нафардан ортиқ аҳолиси қатнашиб, ўз соғликлари бўйича керакли таҳлил натижалари, маслаҳат ва тиббий йўлланмаларга эга бўлдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Пахтаобод туманидаги “Дурдиёр” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз кексалар, вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан хонадонбай хатловдан ўтказилмоқда.

Хатлов давомида, маҳалла аҳолисининг ногиронликни белгилаш, реабилитация техник воситалар ҳамда протез-ортопедия мосламаларига эҳтиёжлари ўрганилиб, жойида ижобий ҳал этилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram