Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40K photos
4.49K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
БИТИРУВЧИ ЁШЛАР ВА ҲОКИМ УЧРАШУВИ

Катта ҳаёт остонасида турган мактаб битирувчилари билан Пахтаобод тумани ҳокими учрашуви ғоят қизғин кечди.

Сабаби, 43-умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари айни дамда ўзларини қизиқтирган ва ўйлантираётган сўровлар билан туман ҳокимига юзландилар.

Асосан, бандлик, тадбиркорлик учун кредит масалалари бўйича берилган савол ва мурожаатларга туман раҳбари етарлича жавоблар қайтарди.
Саноат ва Мустаҳкам маҳаллалари битирувчи ёшлари мулоқотдан ўзлари учун манфаатли хулосаларга эга бўлдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Бўстон ва Шаҳрихон туманидаги мактабларнинг директорлари ҳамда халқ таълими бўлими мудирлари билан мулоқот ўтказди.

#Andijon #Boston #Shahrixon #Abdurahmonov #direktorlar #ustozlar #uchrashuv

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЭНДИЛИКДА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР МУАММОЛАРИ КЎПАЙМАЙДИ, АКСИНЧА БАРҲАМ ТОПАДИ

Аҳолининг яшаш тарзини белгилашда бир қатор маиший омиллар бор-ки, улар аҳоли ҳаёт даражасини белгилашда муҳим ўрин тутади.

Пахтаободнинг Қашқар ва Муаззинбой маҳалласида жойлашган 13 та кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан мулоқот чоғида асосан ана шу жиҳатларга аҳамият қаратилди.

Туман ҳокими Элёрбек Усмонов ва сектор раҳбарлари кўп қаватли уйларнинг ҳар бирида бўлишиб, аҳоли билан мулоқотга киришаркан, мақсад уларнинг муаммоларини ҳал этиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш экани ҳақида гапирдилар.

Аҳоли асосан, канализация масаласи, кўп қаватли уйларнинг жорий таъмири, йўлаклар, тунги ёритиш мосламалари ўрнатиш, уйларнинг том қисмини бутлаш сингари масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

Аҳоли билан мулоқотга киришган туман ҳокими кўп қаватли уйлар муаммоларинининг ҳал этилишида мавжуд Бошқарув компанияси фаолияти муҳим экани ҳақида гапирди.
Мазкур компанияга тўланиши лозим бўлган ойлик тўловларнинг ўз муддатида тўлаб борилиши юзага келаётган муаммоларнинг вақтида тугатилишига ва ҳаттоки муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилишини уқдирди.

Кўп қаватли уйларда яшовчилар учун зарур барча шароитлар яратилиши мақсадида ўтказилган мазкур учрашув давомида туман ҳокими бу ерда яшовчилар учун ҳаттоки ўзбекона тандир, ўчоқлар ҳам қуриш лозимлиги ҳақида фикр билдириб, жойларни ўрганаркан, бу борада масъулларга керакли кўрсатмалар берди.

Учрашувда соҳага алоқадор йўналишлар ва барча коммунал соҳа вакиллари қатнашдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok