Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ШАҲРИХОНДА АРАЛАШ ЖАНГ САНЪАТЛАРИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТУРНИР БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 11 июль оқшоми шаҳрихонликлар учун унутилмас таассуротларга бой бўлди.

Туман марказий ўйингоҳида аралаш жанг санъатлари бўйича халқаро турнир ташкил этилди.

Унда мамлакатимиз спортчиларидан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон Республикаларидан ҳам меҳмонлар иштирок этдилар.

Турнир аввалида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов юртимизда спортни ривожлантиришга берилаётган юксак эътибор хусусида сўз юритиб, иштирокчиларга мусобақаларда омадлар тилади.

Минглаб мухлислар олқишлари остида мусобақалар жуда қизиқарли ва муросасиз кечди. Вилоят ҳокими томонидан мусобақа бош соврини – “Кобальт” автомашинаси озарбайжонлик рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратиб, ғолиб бўлган муай-тай бўйича 3 карра жаҳон ва Осиё чемпиони, Осиё яккакурашлари ғолиби избосканлик Мавлон Қаҳҳоровга топширилди.

Қозоғистонлик рақибини 1-раунддаёқ мағлуб этган шаҳрихонлик Машрабжон Рўзибоевга туман марказидан янги уйнинг 3 хонали квартираси калити тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, спортнинг аралаш жанг санъатлари турини ривожлантиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳамда ёш спортчиларни тарбиялашдаги хизматлари учун мураббий Бехзодбек Жиянов 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

#mma #turnir #cobalt #shahrixon

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Инфографика

⚡️ Очиқ танлов асосида 35 минг нафардан ортиқ фуқаро давлат хизматига қабул қилинди

Бугунги кунга келиб 905 мингдан ортиқ номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали орқали давлат органлари ва идораларида ўтказилган танловлар тўғрисидаги маълумот билан инфографика орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, танлов жараёнлари билан боғлиқ саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўллашингиз мумкин.

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos
ЁШЛАР УЧУН КОНЦЕРТ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Хўжаобод тумани Тош ота маҳалласи ҳудудида жойлашган зиёратгоҳда уюшмаган ва уюшган ёшлар ҳамда ушбу ҳудуд аҳолиси учун, уларни вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида концерт дастури бўлиб ўтди.

Концерт дастурида «Оғалар» жамоаси ўз чиқишлари билан барчага яхши кайфият улашишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Хўжаобод туманидаги «Маданият саройи»да Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватовнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Мазкур учрашувнинг асосий мақсади - туманда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш ҳамда муаммоларни бартараф этишга қаратилган.

Тадбир жараёнида 3 нафар ёшларнинг тўлов контрактлари учун тўлов ҳужжатлари, 7 нафар ёшлар турли соҳаларга ишга жойлаштирилиши, 1 нафарига никоҳ тўйи маросимини ўтказиш учун моддий ёрдам берилиши, 4 нафар ёшларга шахсий гувоҳнома (ID-карта) берилиши, 3 нафар намунавий ёшлар етакчиларига «Фахрий ёрлиқ», сектордаги «Қорабулоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёшлар учун «Стол тенниси» жамланмаси ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилди.

Вилоят прокурори томонидан туман мутасадди идоралар раҳбарларига туманда ушбу йўналишда ишларни янада жадаллаштириш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда энергетика соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳаларга оид тақдимот билан танишди.
Мутасаддилар лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати ва йил якунигача мўлжалланган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.
Давлатимиз раҳбари бу лойиҳалар энергетика тизими барқарорлигига ҳамда иқтисодиёт тармоқларига инвестиция оқими янада кўпайишига замин яратишини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о крупных энергетических проектах, реализуемых в партнерстве с Объединенными Арабскими Эмиратами.
Ответственные лица представили информацию о текущем состоянии проектов и мероприятиях, запланированных до конца года.
Глава государства отметил, что данные проекты создадут основу для устойчивости энергосистемы и дальнейшего увеличения притока инвестиций в отрасли экономики.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #BAA

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РАСМИЙ МУНОСАТ

Daryo.uz сайтида "Андижон ҳокими президент қарори ижросини таъминлаш бўйича қарор қабул қилди. Қарорида вазирларга, Тошкент шаҳар ҳокимига топшириқ берди" сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат ҳозирда вилоят ҳокимлиги назоратига олинди. Ҳолат юзасидан батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади. Ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистон томонидан 40 та мамлакат ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва унда икки минтақа мулоқотининг умумий ёндашувлари, асосий принциплари ва йўналишларини мустаҳкамлаб қўйиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил июль ойида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференциясида илгари сурилган эди.

Шунингдек, ҳужжатда Президентимизнинг 2022 йилни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида "Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиш таклифи юқори баҳоланган.

Генеральная Ассамблея ООН поддержала очередную важную инициативу Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева. Все государства-члены организации единогласно одобрили специальную резолюцию об укреплении взаимосвязанности между Центральной и Южной Азией, разработанную Узбекистаном в соавторстве с 40 странами.

Инициативу о принятии этой резолюции и закреплении в ней общих подходов, основных принципов и направлений диалога между регионами Центральной и Южной Азии глава нашего государства выдвинул на Ташкентской конференции «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности», состоявшейся в июле 2021 года.

В документе также дается высокая оценка инициативе Президента нашей страны о провозглашении 2022 года в рамках Организации экономического сотрудничества «Годом укрепления взаимосвязанности».

Facebook|Instagram|Twitter
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Daryo.uz” сайтида «Андижон ҳокими президент қарори ижросини таъминлаш бўйича қарор қабул қилди. Қарорида вазирларга, Тошкент шаҳар ҳокимига топшириқ берди» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Андижон вилояти ҳокимининг мазкур қарори Ўзбекистон Республикаси «Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2021 йил 15 ноябрдаги 19-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган (рўйхатдан ўтказилган рақами 3333) Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидаларига асосан, белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқилган.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok