Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасидаги Боғишамол МФЙ аҳолиси билан учрашувда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да аҳолини, хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш борасида берган топшириғига асосан болаликдан ногирон Ибайдуллаев Мухаммадризо, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан “Электр юритмали” ногиронлар аравачаси билан таъминланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ҲОКИМ ВА УЮШМАГАН ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Маълумки, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан июль ойи Андижонда «Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ойлиги» деб эълон қилинди.

Ушбу ойлик доирасида бугун Асака тумани 3-сектор Қайрағоч МФЙда «Ҳоким ва уюшмаган ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди. Унда барча сектор раҳбарлари, масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур тадбирда уюшмаган ёшларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунар мактабларига жалб қилиш, тадбиркорликка йўналтириш масалалари кўрилди.

Мулоқот жараёнида туман ҳокими Мансурбек Алиханов бошчилигида сектор раҳбарлари томонидан ёшларнинг муаммолари ва таклиф-мулоҳазалари тингланди. Ҳар бир мурожаатни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Учрашув асносида туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тумандаги ташкилотлар, ишлаб чиқариш корхоналаридаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ҲОКИМ ВA УЮШМAГAН ЁШЛAР УЧРAШУВИ

Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашев «Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ойлиги» доирасида бугун Дурафшон МФЙда 1-сектордаги 15 та МФЙдан йиғилган 150 нафардан зиёд уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Унда тумандаги секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосари, ёшлар етакчилари, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда тумандаги барча ташкилот, корхона раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашувда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка, касб-ҳунарга йўналтириш каби долзарб масалалар кўрилди.

Шунингдек, мулоқот жараёнида ёшларнинг муаммолари, улар билдирган таклиф ва мурожаатларнинг аксар қисми шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Маълум муддат талаб қиладиган масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Туризм учун янги имкониятлар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЧEГАРАОЛДИ ҲУДУДЛАРИДА ЯШОВЧИ УЮШМАГАН ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Кўктўнлик ва Қумшайдон маҳаллалари Пахтаобод туманининг чегараолди ҳудудларидан ҳисобланади.

Ёшларнинг фикрлари, келажак ва бугунги режалари билан қизиқиш, улар учун керакли шароитларни яратиш бугунги куннинг асосий мавзуларидандир.

Бугун туман ҳокими Э.Усмонов чегараолди ҳудудларидан ҳисобланмиш Кўктўнлик ва Қумшайдон маҳаллаларида истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан туман ҳокимига юзландилар.

Туман раҳбари ўз навбатида ёшлар мурожаатларига қулоқ тутиб, уларни қаноатлантирадиган жавоблар қайтарди.

Учрашув самимий ва дўстона кайфиятда бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Бўстон туманида Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ИИБ бошлиғи А.Раҳматуллаев, Бўстон туман ҳокими С.Носирова, сектор раҳбарлари ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Ёшларнинг муаммо ва таклифлари бўйича бирма-бир суҳбатлашилди, улар асосан банклардан таълим кредит олиш, ишга жойлашиш, ўз бизнесларини йўлга қўйиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

Ёшларнинг муаммолари тингланиб, уларни ижобий ҳал қилиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди ва учрашув сўнгида биринчи бор фуқаролик паспорти олаётган ёшларга паспортлар топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok