Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Forwarded from Jalaquduq tuman hokimligi Matbuot boʻlimi
РАҲБАР ВА БИТИРУВЧИЛАР УЧРАШУВИ

Бугун Жалақудуқ туманида сектор раҳбарлари ва мактаб битирувчилари билан учрашув ўтказдилар. Унда тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.2021-2022 ўқув йилларида умумтаълим мактабини аъло бахоларга тамомлаган 34 нафар битирувчиларга олтин, кумуш медаллар ва туман хокимининг пул мукофотлари топширилди. Мулоқотда туман ҳокими Ҳ.Латипов ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, келажагимиз эгаларининг мустақил ҳаётда ўз ўрниларини топишларига кўмаклашиш борасида туманимизда қилинаётган ишлар ҳақида сўз юритди. Учрашув жараёнида битирувчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва истаклари эшитилди. Ёшлар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш, банклардан имтиёзли кредит олиш, ишга жойлашиш, қўшимча касб эгаллаш каби масалаларда сектор раҳбарларига мурожаат қилдилар. Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, уларни ижобий ҳал қилиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Каналга уланиш учун:
👉 @jalaquduqpress

Жалақудуқ тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Diqqat

9-iyul kuni Qurbon hayiti munosabati bilan Andijon viloyatida yo‘l harakati xavfsizligini taʼminlash maqsadida hududiy hokimliklarning tegishli qarorlariga asosan barcha serqatnov avtomobil yo‘llari yoqalarida joylashgan masjidlar hududida transport vositalarining harakati vaqtinchalik cheklanadi.

Shu munosabat bilan fuqarolardan ushbu hududlarda aylanma yo'llar orqali harakatlanishlarini va yo'l harakati qoidalariga amal qilishlarini so'rab qolamiz!


https://t.me/Sh_Nuridinov_andviliib
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА УЮШМАГАН ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Жорий йилнинг 7 июль куни сектор раҳбарлари уюшмаган ёшлар билан учрашдилар.Самимий ва очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда ёшларимиз ўзларини қийнаётган муаммо ва таклифлари юзасидан сектор раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.Барча мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси сектор раҳбарлари томонидан қатъий назоратга олинди.Жумладан хозирда ишсиз бўлган хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида Оқтом касб ҳунар мактабида 13 та йўналиш бўйича иш олиб бораётган хотин-қизлар фаолияти таништирилиб жараёнда хозирда ишсиз бўлганлари ўзларига маъқул келган йўналиш бўйича ишга қабул қилиндилар.

Улуғнор тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/Ulugnorpressa
https://twitter.com/Ulugnorpressa
https://facebook.com/Ulugnorpressa
https://instagram.com/Ulugnorpressa
https://vm.tiktok.com/ZSJunpqfn
Муборак қурбон ҳайити арафасида Андижон вилояти Махалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан вилоятдаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, ногиронлар аравачаси ва овозли тонометрлар топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Булоқбошида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди

Тумандаги 14-болалар мусиқа ва санъат мактабида «Ҳоким ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди. Учрашувда мактаб битирувчи ёшларини бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар мактабларига жалб қилиш, тадбиркорликка йўналтириш масалалари кўрилди.

Учрашувда тижорат банклари, бандликка кўмаклашиш маркази, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа туман ташкилот раҳбарлари ва касб-ҳунар мактаблари директорлари иштирок этди.

Ўтказилган учрашув давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан тумандаги ташкилот, корхона ва ишлаб чиқариш фирмалари ҳамда тадбиркорлар томонидан бўш иш ўринлари тавсия қилинди.

Улар томонидан кўтарилган муаммолар ва мурожаатлар тингланди. Таклиф ва саволларга тегишли тартибда жавоблар берилди.

#Buloqboshi #hokimvayoshlar #uchrashuv

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok