Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.68K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Хабарингиз бор, шу йил 1-3 июль кунлари Қирғизистон Республикаси, Иссиқкўл вилоятида спортнинг каратэ тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Шаҳрихон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг каратэ жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритдилар.

Бугун туманимизда ғолиб спортчиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда сўз олган туман ҳокими Ҳ.Дадахонов иқтидорли ёшларни эришган бу ютуқлари билан самимий муборакбод этди.

Чемпионат ғолиб ва совриндорларига сектор раҳбарлари томонидан ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ҳурматли йўловчилар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикасида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги фармонига асосан йўловчи поездлари қатнов жадвалига ўзгаришлар киритилмоқда.

Жадвал билан танишинг

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Жорий йилнинг 7 июль куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида мактаб битирувчилари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув туманнинг мутасадди ташкилотлари ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг масъул ходимлари томонидан ташкил этилиб, унда 11-синф битирувчиларини ишга жойлашиши ҳамда уларни касб-ҳунарларга бириктириш, тадбиркорлик фаолияти бошлаш, имтиёзли кредитлардан фойдаланишлари ҳақида сўзлар юритилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
СEКТОР РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Бугун Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев ҳамда сектор раҳбарлари шаҳарнинг 2-сектор ўрамидаги «Янги ҳаёт» маҳалласида уюшмаган ёшлар ҳамда мактаб битирувчилари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

Учрашувда асосан ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи ҳар бир ёш билан индивидуал тарзда суҳбатлашилган ҳолда ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатларни тез фурсатларда ижобий ҳал этиш бўйича тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ИМКОНИЯТДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ...

Президентимизнинг 2021 йил 13 апрель кунги ПҚ-5072 қарори билан фуқаролар бюджетни шакллантириш жараёнларини нафақат назорат қилиш, балки, бюджет маблағларини шакллантириш жараёнидан бошлаб, уларни сарфлашда қатнашиш учун ҳам имконият яратилди.

Шу имкониятдан унумли фойдаланган Марҳамат тумани Ободонлаштриш бошқармаси ўз балансидаги «Дўстлик» МФЙ ҳудудида жойлашган «Бақироқ» номли қабристонни мукаммал таъмирлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, қабристон ишчилари учун қоровулхона, омборхона, дам олиш хонаси, душ, ҳожатхона бино иншоотлари барпо этилди.

Шунингдек, қабристон атрофи девор билан ўралиб, бетон қопламали йўлакларга брусчаткалар босилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан яратилган имкониятлар орқали амалга оширилаётган бундай бунёдкорлик ишларидан халқимиз бугунги кунидан жуда мамнун.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok