Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.68K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ХЎЖАОБОД ТУМАНИ ЧЕГАРА ҲУДУДИДАГИ МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Бугун Андижон вилояти ҳокимлиги котибият мудири Элёрбек Холмирзаев ҳамда Хўжаобод тумани ҳокими ўринбосари Рустамжон Эгамбердиев чегара ҳудуди ҳисобланган Фақирқишлоқ, Тўраобод, Янги Фарғона маҳаллаларининг уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказди.

Ушбу учрашувда Элёрбек Холмирзаев ёшларга мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни мазмун-моҳияти, ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

Бугунги учрашувда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллардан томонидан керакли жавоблар олишди.

Хўжаобод тумани хокимлиги матбуот хизмати.
Telegram | Facebook | TikTok | YouTube
Жорий йилнинг 5 июль куни вилоят прокурорининг ўринбосари Баҳромжон Исмоилов Марҳамат туманида бўлиб, туман ҳокими Бобуржон Юлдашев билан биргаликда «Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ойлиги» доирасида туманнинг 2-сектор ҳудудидаги 29-умумтаълим мактабида 100 га яқин уюшмаган ёшлар билан учрашдилар.

Учрашув давомида ёшлар томонидан келиб тушган 16 та мурожаат ўрганиш учун тегишли соҳа вакилларига йўналтирилди.

26 та мурожаат бўйича қонунда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган бўлса, 11 та мурожаат жойида ҳал этилиб, ёшларнинг муоммолари бартараф этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Andijondagi Yuridik xizmat koʻrsatish markazlari maktab, bogʻcha va poliklinikalarga xizmat koʻrsatishni boshladi

Prezidentimizning 2022-yil 18-martdagi “Yuridik xizmat koʻrsatish markazlari faoliyatini yanada kengaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan joriy yilning 1-avgustdan boshlab bosqichma-bosqich yuridik xizmat koʻrsatish markazlari tomonidan yuridik xizmat bilan taʼminlanmagan davlat organlari va tashkilotlarining quyi boʻlinmalariga yuridik xizmat koʻrsatilishi yoʻlga qoʻyish rejalashtirilgan.

Shu munosabat bilan viloyatimizning barcha shahar va tumanlarida Adliya vazirligining ishchi guruhi tomonidan qarorning mazmun-mohiyatini tushuntirishga qaratilgan hamda “E-huquqshunos” elektron tizimidan foydalanish boʻyicha oʻquv-seminarlari oʻtkazilmoqda.

Batafsil:
https://bit.ly/3RpFUOK

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/adliyaxabarlari
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Қўрғонтепа туманида жуда кўплаб одамлар захарлангани айтилмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳалар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ўрганилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХЎЖАОБОД ТУМАНИДА УЮШМАГАН ЁШЛАР ЎРТАСИДА "БАҲОДИРЛАР ЎЙНИ" СПОРТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун Хўжаобод туманида уюшмаган ёшлар ўртасида "Баҳодирлар ўйни" спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Жумладан ушбу спорт мусобақасида маҳалла ёшлари 4-гуруҳга бўлинган холда ўзаро баҳс олиб боришди.

Қизғин ҳамда муросасиз кечган ушбу спорт оқшомида фахрли ўринларни эгаллаган ёшлар кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Хўжаобод тумани хокимлиги матбуот хизмати.
Telegram | Facebook | TikTok | YouTube