Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
“Сўнгги икки йилда 400 нафар ёшларимиз “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали чет эллардаги энг нуфузли олийгоҳларда ўқишга юборилди.

Мисол учун, тошкентлик Ламия Худоярова Оксфорд университетига, бухоролик Расулбек Баҳодиров Лондон университетига, самарқандлик Нилуфархон Рўзиева Чикаго университетига ўқишга қабул қилинди.

Бундай йигит-қизлар ҳар бир вилоятимизда кўплаб топилади.

Иқтидорли ёшларимиз сўнгги бир йил ичида халқаро фан олимпиадаларида 255 та медални қўлга киритди.

Шу билан бирга, жорий йилда 382 нафар спортчи ёшларимиз нуфузли халқаро мусобақаларда 419 та совринли ўринларни эгаллади.

Жумладан, Нодирбек Абдусатторов ва Умида Омоноватезкор шахмат бўйича, Зуҳриддин Қодиров қиличбозлик бўйича жаҳон чемпиони бўлгани, 23 ёшгача футболчиларимиз Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритгани, шубҳасиз, бутун халқимизга ғурур бағишлади.

Мен ана шундай илмли, иродали ва қобилиятли фарзандларимиз борлигидан фахрланаман. Уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига алоҳида раҳматлар айтаман”.
“Бу ўғил-қизларимиз халқимизнинг олтин фонди, Учинчи Ренессанс бунёдкорлари, десам, ҳеч муболаға бўлмайди.

Янги Ўзбекистоннинг келажаги ҳисобланган бундай фидойи, билимли, зукко ва ватанпарвар ўғил-қизларимиз барчага намуна бўлиши керак.

Азиз фарзандларим!

Ҳар сафар сизлар билан учрашувга тайёргарлик кўраётганимда, мени бир савол чуқур ўйлантиради.

Эртанги кунимиз эгалари ҳисобланган ёшларимизнинг янада баркамол бўлишлари учун яна қандай шарт-шароит ва имкониятларни яратиб беришимиз лозим?

Бугунги форумга ҳам Ўзбекистон ёшларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар билан келдим.

Энг аввало, ёшларимизнинг замонавий касб ва билимларни эгаллаш имкониятларини кенгайтирамиз.

Хабарингиз бор, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизларимизнинг масалаларини ҳал этиш мақсадида жорий қилинган “Ёшлар дафтари” тизими амалда ижобий натижалар бермоқда.

Лекин, шуни ҳам унутмаслик лозимки, ёшларнинг дунёқараши, уларнинг муайян бир касбга бўлган қизиқиши 14 ёшидан, яъни мактаб давриданоқ шаклланади”.
“Шу боис, бундан буён 14-17 ёш оралиғидаги 3 миллион нафарга яқин ўғил-қизларимизга ҳам “Ёшлар дафтари”да кўзда тутилган имтиёз ва енгилликлардан фойдаланиш имконияти яратилади.

Хусусан, унда назарда тутилган имтиёзлар амалдаги 11 тадан 25 тага кўпайтирилади.

Ушбу дафтарга киритилган фарзандларимизга замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиши учун ҳар бирига ойига 1 миллион 200 минг сўмдан субсидия берилади.

Шунингдек, ёшларга илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги тўгараклар учун 6 ой давомида 300 минг сўмдан пул тўланади.

Уларга ушбу йўналишлар бўйича маҳаллий олимпиадаларда қатнашиш харажатлари учун 1 миллион 200 минг сўмдан, нуфузли халқаро олимпиадалар учун 12 миллион сўмдан маблағ ажратилади.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун йилда бир маротаба мактаб формаси ҳамда ўқув қуролларини сотиб олиш харажатини давлат ўз зиммасига олади".
Ёшларнинг жисмоний ва маънавий камолотида спортнинг ўрни беқиёс экани барчамизга яхши маълум.

Мана, яқинда Тўдакўлда 327 мингдан зиёд ёшларни қамраб олган шахмат турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Келгуси йилда Тўдакўлда дунё стандартларига жавоб берадиган халқаро шахмат мактабини қуриб, фойдаланишга топширамиз.

Бу ерда жаҳоннинг энг машҳур гроссмейстерлари келиб, болаларимизга шахматнинг сир-асрорларини ўргатади.

Шунингдек, республикамиз бўйича маҳаллалар кесимида 631 минг ўғил-қизлар қатнашган волейбол, 671 минг йигитлар иштирок этган футбол ва мини-футбол баҳслари ҳам юқори даражада ташкил қилинди.

Ушбу мусобақалар ёшларнинг спортга қизиқиши жуда юқори эканини кўрсатди.

Биз мамлакатимизда спортни янада оммалаштириш, хусусан, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш ҳақида кўп гапирамиз, қанчадан-қанча ишларни амалга оширганмиз.

Бироқ савол туғилади: шунга яраша биз кутган натижалар бўляптими? Соҳада қандай камчиликларга йўл қўйилмоқда?"
"Албатта, янгиланаётган Конституция, бу – сизларнинг Конституциянгиз!

Янгиланаётган Конституциямизда ҳам ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устувор аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан сизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман:

Ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган, Янги Ўзбекистонни ҳамда Учинчи Ренессанснинг бунёдкорларисиз.

Ана шундай шарафга муносиб бўлиш йўлидаги интилишларингиз ва ҳаётда ўз ўрнингизни топишингиз учун бундан кейин ҳам бор куч ва имкониятларни тўлиқ сафарбар этамиз.

Мен Президент сифатида сизлар ўз олдингизга қўйган режа ва марраларга эришишингиз учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканимни бугун яна бир бор таъкидламоқчиман.

Бугун сизларнинг ёниб турган кўзларингиз, шодликка тўла гўзал чеҳрангизга қараб, академик шоиримиз Ғафур Ғуломнинг:

Сиз ахир осмонни олмоқ бўлсангиз,
Не учун елкамни тутиб бермайин?

– деган оташин сатрлари ёдимга тушмоқда".
“Мен сиз, азиз фарзандларимдан бир нарсани сўрайман: тинимсиз ўқиб, замонавий билимларни эгаллашдан, кўнглингиздаги эзгу мақсадлар сари ҳаракат қилишдан, ҳеч қачон тўхтаманг!

Қорақалпоғистондан Андижонгача, Сурхондарёдан Тошкентгача – барча ҳудудлардаги ёшларимиз Янги Ўзбекистонни барпо этишдек буюк мақсадимиз йўлида бир тану бир жон бўлиб, дадил олға интилишлари керак.

Мен сизларнинг бу йўлда маррани баланд олиб, ягона куч бўлиб, ҳаракат қилишингизга ишонаман!

Сизлар бунга албатта қодирсиз!

Мен сизларга ишонаман ва сизлар билан фахрланаман, азиз болаларим!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни бугунги унутилмас байрамингиз билан яна бир бор табриклайман.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, туганмас куч-ғайрат, улкан ютуқ ва зафарлар тилайман”, деди Президент сўзининг якунида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Сизларнинг шижоат ва интилишингизни кўриб, ёниб турган кўзларингизга боқиб, ўзимга битмас-туганмас куч оламан

Президент Шавкат Мирзиёев: Видя вашу целеустремленность, горящие энтузиазмом глаза, я получаю заряд неиссякаемой энергии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter