Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.5K photos
4.43K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали раҳбари ўринбосари Муҳиддин Қўлдашев томонидан Андижон туманида маҳаллабай ишлаш тизимига масъул давлат хизматчилари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.Мазкур семинарда М.Қўлдашев томонидан семинар қатнашчиларига маҳаллабай ишлашнинг зарурати, кутилаётган натижалар, фаолиятларини ЭМСК асосида баҳолаш, аҳоли билан ишлаш механизмлари ҳақида тушунчалар берди.

Ўқув семинарида ҳокимлик масъуллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Ушбу семинарда ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчиларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг сектор раҳбарлари рейтингига боғлиқлик жиҳатлари тушунтирилди, ушбу тузилмалар ҳамкорликда ишласагина, натижа бўлиши яна бир бор таъкидланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Жорий йилнинг 23 июнь куни туман ҳокими ҳамда туман прокурори биргаликда 2 сектор ҳудудида жорий йилда мактабни тамомлаган ёшлар билан учрашдилар.Йиғилишда мактаб директорлари ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.Йиғилиш сўнгида мактабни аъло бахоларга тамомлаган ўқувчиларга олтин медаллар топширилди.

Улуғнор тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/Ulugnorpressa
https://twitter.com/Ulugnorpressa
https://facebook.com/Ulugnorpressa
https://instagram.com/Ulugnorpressa
https://vm.tiktok.com/ZSJunpqfn
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кегейли ёшлари кечки сайрни Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида ўтказдилар

#Andijon2022 #Kegeyli #yoshlaroyligi #beshtashabbus

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

⚡️Айни пайтда Кегейли тумани Халқ таълими бўлимининг ходимлари, кегейлилик делегация вакиллари Избоскан туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабига келдилар.

#Andijon #Izboskan #Kegeyli #delegatsiya

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МУРОЖААТЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРДА...

Мамлакатимизда аҳоли билан доимо мулоқот қилиш, фуқароларнинг қонуний талабларини бажариш, сўров ва таклифларини инобатга олиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ҳудудларга чиққан ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича саёр қабуллари белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули, июнь ойининг охирги шанба куни Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида эрта тонгдан бошланди.

Унда вилоят солиқ, прокуратура, ИИБ идоралари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари бевосита иштирок этмоқда.

Жараёнда вилоят раҳбари ҳар бир фуқаро билан яқиндан мулоқот ўтказиб, уларнинг муаммоларига ечим топмоқда. Бундай эътибор учун фуқаролар ўз миннатдорчилигини билдирмоқдалар.

#live #Andijon #sayyor #qabul #aholi

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
КЕГЕЙЛИ ТУМАНИ ЁШЛАРИ ШАҲРИХОНДА...

Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли тумани ёшлари “Ёшлар ойлиги” доирасида Андижон вилоятида меҳмон бўлиб турибдилар.

Бугун улар Шаҳрихон туманида бўлиб, “SAXOVAT TEXS” МЧЖнинг тикув-трикотаж корхонасининг фаолияти билан танишдилар. Корхонадаги замонавий дастгоҳлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, ишчи-хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар ёшларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, “Ҳунармандлар маркази”, шу жойда ташкил этилган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси кегейлиликларга жуда манзур бўлди.

Қум маҳалласи ҳудудида жойлашган “АНТЕКС” акциядорлик жамияти боғида меҳмонлар учун маданий дастур намойиш этилди.

#Andijon2022 #Kegeyli #Shahrixon #yoshlaroyligi #beshtashabbus

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok