Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40K photos
4.49K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон давлат тиббиёт институтида «Ҳоким ва битирувчилар учрашуви» ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Юсупов, Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадамин Мадазимовлар иштирок этди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, бугунги кунда институтни 1 минг 271 нафар талаба битириш арафасида. Давлатимиз раҳбари раислигида олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселекторида белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳамда вилоят ҳокимининг ташаббуси билан 1 минг 142 нафар битирувчилар иш билан таъминланган. Ҳозирда улар ўзларига бириктирилган тиббиёт муассасаларида оилавий шифокор сифатида фаолият олиб бормоқдалар.

Вилоят ҳокими битирувчилар билан мулоқот қилар экан, уларга берилган имкониятлардан унумли фойдаланишлари, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, бирламчи тиббий хизматни янада ривожланиши учун бор билим ва кўникмаларини жалб этишлари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Талабаларнинг мавзу борасидаги фикрлари билан ўртоқлашиб, муаммо ва камчиликлар бўйича мутасадди раҳбарларга керакли кўрсатмаларни берди. Ўз ўрнида ёшлар ҳам мана шундай имкониятлар учун, ҳам ўқиб, ҳам даромад топаётганликлари учун вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдирдилар.

Шунингдек, энг фаол талабалар институт томонидан муносиб тақдирландилар.

#ochiqmuloqot #tibbiyot #oliygoh #talabalar

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Пресс-тур иштирокчилари Марҳамат туманидаги «Алитепа» маҳалласида жойлашган «Эркин Воҳидов» номидаги шахмат мактаби ва «Келажак нури» МЧЖ томонидан ташкил этилган замонавий кутубхонанинг айни дамдаги фаолияти билан танишдилар. Бу масканларда ҳудуд аҳли ва ёшларнинг билимларини мустаҳкамлашлари учун яратилган шароитларни эътироф этдилар.

Иштирокчилар «Пахтакор» маҳалласидаги «Ипак» фермер хўжалиги томонидан ташкил этилаётган тут кўчатчилик плантациясида йўлга қўйилган илғор тажрибаларга гувоҳ бўлдилар.

Шунингдек, «Қўшчи» маҳалласида «Буюк маскан» МЧЖ томонидан аҳолига кўрсатиладиган хизмат сервис лойиҳалари билан атрофлича танишиб Туркия технологияси усулида бунёд этилган болалар боғида ҳам бўлдилар.

#Marhamat #presstur

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Пресс-тур иштирокчилари кун якунида тунги Андижон манзараларидан баҳраманд бўлдилар. ОАВ вакиллари Андижон шаҳри, Истиқлол маҳалласи, Миллий тикланиш кўчасида ташкил этилган 24/7 режимида туну-кун ишлайдиган савдо ва кўнгилочар кўчасига саёҳат давомида мароқли ҳордиқ чиқардилар.

#Andijon #presstur #24/7

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok