Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Йиғилишда қуритилган мевани экспорт қилиш учун 27 хил турдаги таҳлил қилинадиган лаборатория талаб этилиши, лекин бирорта ҳам бундай лаборатория йўқлиги, тўқимачилик маҳсулотларини Европа бозорига олиб кириш учун зарур бўлган 61 та лаборатория таҳлилининг 16 таси бизда йўлга қўйилмагани танқид қилинди.

Энг муҳими, тадбиркор бу муаммолардан маҳсулотини Европага олиб боргандан кейин хабар топаяпти. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тадбиркорлар билан ишлаш, ўқитиш, мулоқотни йўлга қўймагани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан ушбу идоралар раҳбарлари олдига 20 мингта ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан ишлаб, йил якунига қадар Европага экспорт қилувчи корхоналар сонини 2 мингтага кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Уларга бир ой муддатда қайси стандартни жорий қилиш, қайси лабораторияни янгилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Вилоят ҳокимларига ҳам ўз ҳудудида экспортчилар сонини ошириш ва янги лабораториялар очиш бўйича дастур қабул қилиш топширилди.

Инвестиция вазирлигига:

- халқаро сертификация талабларининг ичига кириб, қайси лабораторияни модернизациялаш ва қайси стандартни ўзгартириш каби масалаларни ҳал қилиш;

- йил якунигача текстиль, электротехника, агро ва озиқ-овқат саноати бўйича 27 та халқаро кўргазмада иштирок этиб, камида 100 тадан экспортчиларни Европа бозорига олиб чиқиш топширилди.

Техник тартибга солиш агентлиги йил якунига қадар халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сонини 3 баравар ошириб, 1 минг 200 тага етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу корхоналарда Европанинг 1,5 мингта стандартлари жорий этилади. Бу орқали, ҳар бир корхона халқаро лаборатория хулосалари учун 1 миллиард сўм иқтисод қилиб, экспортга кетадиган вақти 3 ҳафтагача қисқаради.

Бундан ташқари, агентликка 121 та лаборатория хулосаларини халқаро стандартларга мослаштириб, камида 100 та давлатда тан олинишини таъминлаш топширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кластер - аграр секторнинг асосий ўсиш нуқтаси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Курилла бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги амалий алоқаларни давом эттиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию
во главе с командующим Центральным командованием Вооруженных Сил США генералом Майклом Курилла.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего развития узбекско-американских отношений стратегического партнерства и расширения многопланового сотрудничества, продолжения практического взаимодействия в области региональной безопасности.

#Mirziyoyev #qabul #AQSh #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон бугун телеграм канали орқали «Андижонда қариялар хўрланмоқда» сарлавҳаси остида тарқалган видеомурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Хабарда Ўзбекистон Республикаси фахрийларни ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний жамғармаси» Андижон вилояти бўлимининг ҳожатхонаси бузиб ташлангани ҳақида таъкидланган. Ушбу марказнинг биноси жорий йилда қайта таъмирдан чиқарилган бўлиб, бино Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи ҳудудида жойлашган.

Хабарингиз бор, ҳозирда мазкур боғда кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Ҳудуддаги бир нечта ҳожатхоналар жорий таъмирдан чиқарилган. Видеомурожаатда келтирилган ҳожатхона эса ҳозирда таъмирлаш жараёнида бўлганлиги сабаб фойдаланилмай турибди.

Бир ҳафта муддатда видеолавҳада кўрсатилган ҳожатхона таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилиши маълум қилинади. 

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қўрғонтепада картошка етиштириш ҳажми ошмоқда

Қўрғонтепа
тумани иқлим ва тупроқ хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда картошкачиликка йўналтирилди. Туманда етиштирилган ҳосил бугунги кунда қўшни вилоятлар бозорларига ҳам чиқарилмоқда. Бу ерда тез орада ишга тушиши режалаштирилаётган иссиқхона эса картошка экспортини амалга ошириш имконини беради.

Батафсил: Халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Digital.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👩🏻‍💻 Andijonda “Digital girls” loyihasiga start berildi

✔️ Andijon viloyatida ayol-qizlarni raqamli ta’limga yo‘naltirish, ularni zamonaviy kasblarga tayyorlash hamda masofadan turib daromad topish imkoniyatlarini yaratish maqsadida “Digital girls” loyihasiga start berildi.

🔺 Tanlov asosida talabgorlar ichidan 100 nafar ayol-qizlar bepul GRANT asosida “Digital girls” loyihasi ishtirokchisiga aylanadi hamda SMM asoslari, Grafik dizayn, 3D dizayn, Dasturlash va BPO kabi 5 ta yo‘nalishlar bo‘yicha “Digital city” texnoparkida tahsil olish imkoniyati yaratiladi.

🔘 Nomzodlarni saralash 2 bosqichda: anketa va suhbat asosida amalga oshiriladi.

#mitc
#digital_girls
#andijon

📌 Telegram|Twitter|Facebook|Instagram|Youtube