Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
АНДИЖОНГА ЯНГИ АВТОБУСЛАР КЕЛТИРИЛДИ

Андижон шаҳрида яна 14 та замонавий, янги автобус аҳолига хизмат кўрсата бошлади.

Андижон шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига транспорт хизмати кўрсатиш даражасини юксалтириш мақсадида “Алпомиш мероси” масъулияти чекланган жамияти томонидан Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “Aziastar” русумли янги, замонавий автобуслар олиб келиниб, уларнинг қатнови йўлга қўйилди.

- Кейинги йилларда мамлакатимизда, хусусан, Андижонда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами ва сифати ортиб бормоқда, - дейди “Алпомиш мероси” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Акмалжон Нурматов. – Хусусан, Андижонда ҳам бу борада эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Вилоят марказига янги автобусларнинг олиб келиниши ана шу ишларга бир мисолдир. Жумладан, корхонамиз томонидан Хитойлик ҳамкорлар билан тузилган шартномага асосан, 80 та замонавий автобус ва 40 та микроавтобус олиб келиниши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар улар тўла олиб келинди.

Айни кунда 70 нафар йўловчини ташиш имконига эга, кондиционер, видеокузатув камераси билан жиҳозланган, юмшоқ ва қулай янги автобуслар шаҳардаги қатор йўналишларга қўйилди.

- Янги, замонавий автобуслар қатновининг йўлга қўйилганлиги, андижонликлар жуда қулай бўлди, - дейди меҳнат фахрийси Тўлқинжон Сиддиқов. – Чиқиб-тушиш осон, ичи кенг, қулай ва ўриндиқлари юмшоқлиги, айниқса, кондиционер ўрнатилганлиги билан менга маъқул келди, қолаверса, йўлкира баҳоси ҳам арзон.

Андижонда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимида олиб борилаётган бу каби ибратли ишлардан, яратилаётган қулайликлардан юртдошларимиз беҳад мамнун бўлмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Германиялик шифокор мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди

Германиялик таниқли профессор Aксел Хайденрайх Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалида мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Батафсил: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Андижон полкаси" нинг 100 йиллигига бағишланади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Андижон вилояти ҳокимининг ташаббусига асосан Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида қайта таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Боғ ҳудуди қисқа фурсатларда замонавий кўринишга эга бўлади.

Реконструкция ишлари жараёнида боғ ҳудудида кенг миқёсдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилади, шунингдек эски аттракционлар янги ва замонавийларига алмаштирилиши ҳам режалаштирилган.

Шу муносабат билан истироҳат боғи ҳудудида аттракцион ўйингоҳлари фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган тадбиркор ва ишбилармонларни ҳамкорликка чақирамиз.

Сиз ўз лойиҳангиз билан махсус штабга мурожаат қилишингиз мумкин. Лойиҳаси ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланган тадбиркорларга боғ ҳудудидан ер майдони ҳамда ўз фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли банк кредитлари ажратилади.

Мурожаат учун телефонлар :
☎️+998 74 223-22-16,
📱+998 91 611-17-89,
📱+998 90 256 94 84,

Телеграм:
📲+998 91 611-17-89,
📲+998 97 991-22-99

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#фоторепортаж

Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида амалий ишлар давом этмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларимизни одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўргандагина ҳис қилади.

Инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи бўғин, албатта, тез тиббий ва шошилинч ёрдам ҳисобланади.

Айтиш жоизки, ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди.

Мана, сўнгги беш йилда ушбу ҳаётий муҳим соҳаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича катта ишларни бошладик”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Жумладан, бу даврда:

- 2 224 та янги тез ёрдам машиналари олиб берилди ёки транспорт паркининг 80 фоизи янгиланди;

- замонавий реанимация машиналари сони 24 тадан 435 тага кўпайтирилди;

- битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари 20 тадан 45 тагача оширилди.
Шунингдек, тез ёрдам подстанциялари сони 800 тадан 1 666 тага, тиббий ёрдам бригадалари эса 1 890 тадан 2 695 тага етказилди. Натижада тез ёрдамнинг кечикишлари шаҳарларда 10 бараварга қисқарди.

Ҳудудларда 21 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди (йил якунига қадар марказлар сони 35 тага етказилади).

Мисол учун, “Қамчиқ” довонидаги автоҳалокатларда оғир тан жароҳати олган беморлар олдинлари 100 километр масофани босиб, Тошкент ва Наманган шаҳридаги шошилинч марказларга олиб борилган.

Ангрен шаҳри ва Поп туманида очилган марказлар ҳисобига ўтган 3 ойнинг ўзида бош мияда 80 га яқин шошилинч мураккаб операциялар ўтказилди.

Ёки, Қўрғонтепа туманида ташкил этилган марказда ўткир юрак қон-томир касалликлари бўйича 68 нафар беморга шошилинч операциялар ўтказилиб, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Олдинлари бу операциялар фақат Андижон шаҳрида бўлган.

Лекин Шаҳрисабз, Касби, Сирдарё туманларида бундай марказларни ташкил этиш ишлари суст кечмоқда.
Вилоят шошилинч марказларида 40 дан зиёд юқори технологик операциялар йўлга қўйилганини қайд этиб, давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳаси вакиллар билан очиқ мулоқотда тез ёрдам хизматини такомиллаштириш бўйича кўплаб масалалар кўтарилганини кўрсатиб ўтди.

“Мисол учун, тез тиббий ёрдам бригадаси кечикиб келиши бўйича 2021 йилнинг ўзида вилоятлардан 50 мингдан зиёд шикоят келиб тушган.

Сабаби, соҳада ягона бошқарув тизими йўлга қўйилмаган, яъни тез тиббий хизматнинг 3 та “хўжайини” бор.

Жумладан, тиббиёт ходимини “райздрав” тайинлайди, диспетчерларни ишга қабул қилиш ва дори-дармон таъминоти вилоят шошилинч ёрдам марказида, транспорт парки, ёқилғи таъминоти ва ҳайдовчилар эса “облздрав”га бўйсунади”, деди Президент.

Бундай бошқарув тизимида чалкашликлар кўплиги, бунинг оқибатида тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатиш туман ҳудуди билан чекланиб қолгани, тез ёрдам станцияси қўшни туман билан чегарадош бўлса ҳам, бошқа ҳудуд деган важ билан чақирувни қабул қилмаслиги танқид қилинди.
Йиғилишда Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам ягона тизимга бирлаштирилиб, рақамлаштирилгани, лекин ҳудудларда бу ишлар бошланмагани қайд этилди.

“Тез тиббий ёрдам машиналарида замонавий навигация жиҳозларининг йўқлиги, 10 мингта кўчаларга ҳалигача ном, 500 мингга яқин уйларга рақам берилмагани учун тез ёрдам бригадаларининг асосий вақти манзилни топишга сарфланмоқда.

Шу билан бирга, туман даражасида шошилинч тиббий ёрдам тизими самарали йўлга қўйилмаган.

Жумладан, туман шифохонасида терапия, педиатрия ва хирургия йўналишида ҳам режали, ҳам шошилинч бўлимлар мавжуд ва улар бир-бирини такрорлайди.

Бунинг натижасида шошилинч операцияни бир бўлимда, унинг келгусидаги даволаниши бошқа бўлимда ўтказилмоқда. Оқибатда бемор сарсон, шифокорлар эса қўшимча қоғозбозлик билан овора”, деди Президент.

Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига бу масалани ичига шахсан кириб, ушбу самарасиз амалиётдан тўлиқ воз кечиш чораларини кўриш топширилди.