Андижонлик ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашувлар давом этмоқда
Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларни мактабларгача етказиш мақсадида Андижон вилоятида бўлиб турибди.
Бугун вилоятнинг Хўжаобод туманидаги 11- ва 12-сонли умумтаълим мактаблари, 17-сонли ҳамда Хўжаобод туманидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд мактаб-интернатларида бўлиб, яратилган шароитлар билан танишди.
Ўрганилган мактабларда битирувчи синф ўқувчилари билан мулоқот қилиниб, касб танлаш юзасидан «Маҳорат дарси» ўтилди.
Чуқур билим, юксак тафаккур, кенг дунёқарашга эга битирувчи эртанги ҳаётда ўз ўрнини топа олади, бунинг учун тўғри касб танлаш ўта муҳимлиги, битирувчилар орасида 6-7 та касб билан чегараланмаслик лозимлиги, мамлакатимиз тараққиёти барча соҳаларни бирдек ривожланишига боғлиқлиги шу боис касблар ҳақида кенгроқ ва кўпроқ маълумот бериш кераклиги ҳақида мактаб педагогик жамоасига тавсиялар берилди.
12-мактабнинг 11-синф битирувчиси Ниҳола Комиловага ҳозирданоқ аниқ мақсад қўйиб, касбини тўғри танлаганлиги, ўқишдаги муваффақиятлари учун ноутбук тақдим этилди, синфдошларига жаҳон адабиётидан жамланмалар тақдим этилди.
12-мактаб биноси шу йили «Обод қишлоқ» дастури доирасида таъмирланади, 11-мактабни эса келгуси йил Инвестиция дастурига киритиш орқали ўқувчиларга муносиб шароит яратилади.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд мактаблар бинолари мукаммал таъмирланиб, ўқувчиларга замонавий шароитлар яратилганлиги эътироф этилди, ушбу муассаса педагогларига болаларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатиб, чуқур билим бериш зарурлиги таъкидланди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ҳокимлиги, Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Олтинкўл туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Далварзин» МФЙ аҳолисига байрамона кайфият улашиш, ёшларни бўш вақтини сермазмун ўтказиш мақсадида, мусаффо осмон остида спорт ва кечки кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбирда хушовоз хонандалар, сўз усталари ва маҳалла фаоллари бадиий саҳнани кўркига кўрк қўшдилар. Сўз олган кенг жамоатчилик вакиллари ва туман аҳолиси ўтказилаётган кўнгилочар тадбирлардан миннатдорчилик билдирмоқдалар.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун, 30 апрель умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Бўстон туманининг бир қанча ҳудудларида ва маҳаллий қабристонларда эрта тонгдан аҳоли вакиллари эзгу амалга бел боғладилар.
Хусусан, «Янги қишлоқ» «Якка тол» «Дўстлик» МФЙда Маҳалла нуронийлари ҳамда фаоллари билан биргаликда ҳашар ишлари жадал кечмоқда.