Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.5K photos
4.56K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Аксарият мурожаатлар жойида ечим топди

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг фуқаролар мурожаати юзасидан қабули бўлиб ўтди. Сектор раҳбарлари ва бошқарма бошлиқлари иштирокидаги тадбирда фуқаролар ўзларининг ечимини кутиб турган саволлари юзасидан мурожаат қилдилар. Аксарият масалалар шу жойнинг ўзида ечим топган бўлса, қолган мурожаатлар ижрога йўналтирилди.

Мурожаатлар асосан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, кредит олиш, йўл, транспорт, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви йўналишларида бўлди.

 Шу нуқтаи назардан бугунги тадбир фуқаролар муаммолари ечимини таъминлабгина қолмай, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди идоралар масъулларининг манзилларда амалга ошириши зарур бўлган вазифаларини ҳам белгилаб берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши тегишли доимий комиссиялари томонидан Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги 2022 йил 3 ойлик ахбороти, Андижон вилоятида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Андижон вилояти Бош бошқармаси томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи ҳамда Болаларни ҳимоя қилиш йўналишида жорий йилнинг 3 ойида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборотлари тингланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok