Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ШАҲРИХОНДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Тадбиркорлик – жамият тараққиёти ҳамда фаровон ҳаёт гарови. Шу боис ҳам мамлакатимизда бу соҳани ҳар томонлама ривожлантириш, шу орқали янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, юртимиз экспорт салоҳиятини кучайтиришга катта эътибор қаратиляпти. Бу борада вилоятимизда ҳам амалий ишлар қилинмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов Шаҳрихон туманида бўлиб, янги лойиҳалар билан танишди. Дастлаб, Қум маҳалласида барпо этилаётган пойабзал ишлаб чиқариш корхонасининг қурилиши жараёнларини кўздан кечирди. “ELEGANT SHOES AND” МЧЖ томонидан бунёд этилаётган ушбу корхонада 500 та янги иш ўрни яратилади ва бир йилда 3 миллион 100 минг жуфт замонавий пойабзаллар ишлаб чиқарилади.

Ўтган йил охирида ўз фаолиятини бошлаган Хўжаобод маҳалласида жойлашган “OISHA TEXS” МЧЖда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Айни пайтда корхонада 150 нафар қишлоқ аёллари фаолият кўрсатяпти. Вилоят ҳокими бу ерда меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан уларга яратилган шароитлар, иш ҳақлари, оилавий масалалари юзасидан самимий суҳбатлашди.

Бўстон МФЙда “SAXOVAT TEXS” МЧЖ томонидан калава ип ва бахмал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона барпо этилмоқда. Лойиҳа қиймати 167 млрд. 855 млн. сўм бўлган ушбу корхона ўз фаолиятини бошлагач, бу ерда 180 та янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, “SAXOVAT TEXS” МЧЖ томонидан Янги Ваҳим МФЙда мато тўқиш, бўяш ва сочиқ ишлаб чиқариш корхонаси ҳам қурилмоқда. Лойиҳа қиймати 20 млн. Еврони ташкил этадиган мазкур корхонанинг фойдаланишга топширилиши натижасида 1000 та янги иш ўрни яратилади.

Мазкур массивда барпо этилаётган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида 38 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Айни пайтда уларнинг 15 таси ишга туширилган. Вилоят раҳбари ушбу корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан ҳам танишди. Шу жойда бир гуруҳ шаҳрихонлик фахрийлар билан дилдан суҳбатлашди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Бувайда маҳалласида тадбиркор Мансурбек Мамаюсупов томонидан барпо этилаётган академик Саримсоқов номидаги физика-математика фанларига ихтисослашган янги хусусий мактаб қурилиши билан ҳам танишди. Мазкур мактабнинг лойиҳа қиймати 18,5 млрд. сўм бўлиб, «Саноатқурилишбанк» томонидан ажратиладиган имтиёзли кредит ва тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан барпо этилади. Муассасада ўқув биноси, спорт зали, ошхона, кутубхона қурилиб, бу ерда ишловчи педагог ходимлар ва таълим олувчи ўқувчилар учун барча қулайлик ҳамда шароитлар яратилади.

Вилоят ҳокими Шаҳрихонда амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишиш асносида тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари, таклиф-мулоҳазаларини тинглади. Корхоналар қурилишини сифатли ҳолда тезроқ якунлаб, ишга тушириш юзасидан тавсиялар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
▪️22 АПРЕЛЬ БУТУН ЖАҲОН ЕР КУНИ▪️

💠 Бугун вилоятимизнинг Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида 22 апрель – Бутун жаҳон ер кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

💠 Куннинг биринчи ярмида 22 апрель Бутун жаҳон ер куни муносабати билан соғлик учун 5 000 қадам марафони ҳамда турли спорт мусобақалари ўтказилди. Шунингдек кадастр соҳасининг иш фаолиятида зарур бўлган техник воситалардан фойдаланиш бўйича талабалар ва тадбир иштирокчиларга тушунчалар берилди.

💠 Куннинг иккинчи ярми тадбирнинг бадиий қисми бўлиб ўтди. Бунда Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Турсунов Отабек Равшанбекович очиб бериб кадастр соҳасида фаолият юритаётган ер назоратчиларига ўзининг самимий тилакларини билдириб ерни ҳисобини юритишда тинмай меҳнат қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, вилоятимизнинг кўзга кўринган хонандалари томонидан куй қўшиқлар тингланди ҳамда куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтган спорт мусобақаларида фахрли ўринни олганлар эсдалик совғалар ҳамда савол-жавоб викторинасида ўз билимлари билан зукколик кўрсатган талаба ёшларга Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаларининг махсус совғаси яъни Кадастр тизимига имтиёзли ишга қабул қилиш имкониятини берувчи ВАУЧEРЛАР тақдим этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Бўстон_тумани

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов "Сайёра фаввораси" масъуляти чекланган жамиятига қарашли корхонада амалга оширилаётган қурилиш жараёнларини кўздан кечирди.

Бўстон туманидаги "Сайёра фаввораси" МЧЖга қарашли тўқувчилик ва тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасининг лойиҳа қиймати 9 млн евро бўлиб, келажакда минг нафар фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят раҳбари Бўстон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 48-ИДУМда бўлиб, мактабнинг жонкуяр ўқитувчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Очиқ мулоқотда ҳозирги кунда энг долзарб бўлган таълим сифатини янада ошириш, ўқувчиларни билимга бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида янги усуллардан фойдаланишга жиддий эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok