Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.7K subscribers
41.5K photos
4.68K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Андижон вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан Балиқчи туманида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда келиб тушган 18 та мурожаатларнинг 8 таси жойида ҳал этилди, 10 та мурожаатлар кўриб чиқилиши вилоят прокурори томонидан назоратга олинди.

Бундан ташқари шу куни «Мумтоз» МФЙдаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, таълим олаётган ўқувчи ёшларга яратилган шарт-шароитлар, таълим сифати ҳамда ушбу ижтимоий объектдаги мавжуд муаммолар билан танишиб, керакли кўрсатма ва тавсияларини берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from DAVLAT AKTIVLARI
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-sonli qaroriga muvofiq Andijon viloyatida (106) ta yer uchastkalari mulk va ijara huquqi asosida "E-AUKSION" elektron savdo platformasi orqali sotib olish TAKLIF ETILADI !!!

Bugungi kun holatiga 106 ta yer uchastkalari savdоda
ko'rish

🏦 Imkoniyatdan unumli foydalanishni unutmang

Bizning ijtimoiy tarmoqlar

Telegram | Facebook | Websitе | Instagram
ОЛТИНКЎЛДА ЕТТИ ХАЗИНАНИНГ БИРИ – ПИЛЛА ЕТИШТИРИШ БОШЛАНДИ

Туман пиллакорлари жорий йилда 194 тоннадан зиёд «кумуш тола» хирмонини яратиш мақсадида астойдил меҳнат қилишга киришдилар. Шу маънода фермерлар ва мавсумий ишчилар етиштираётган пилла жаҳон бозорида харидоргир бўлишини таъминлаш мақсадида, сифатли ҳосил етиштиришга жиддий эътибор қаратиш ишлари амалга оширилмоқда. Олтинкўл туманида ушбу йилда 3 минг 400 қути ипак қуртлари парваришлаб, 194 тонна пилла хом ашёси етиштириш режалаштирилган.
Бунинг учун 12 та марказлашган инкубаториялар танланиб 5-6 апрель куни уруғлар қўйилди. Қутидаги ипак қуртлари парвариш учун туман бўйлаб 2 минг 800 нафар қурт боқувчилар ишга ёлланган бўлиб, 1-2-3 ёшлари учун сўкичаклар тайёрлаб қўйилган. 14 апрелдан Намуна, Ашуров ҳамда Андижон массивларида ипак қурти тарқатиш ишлари бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар 850 қути ипак қуртлари 670 та қурт боқувчи хонадонларга тарқатилиб парвариш қилинмоқда.

Маълумот учун хар-бир қути учун боқувчиларга 300 минг сўмдан аванс тарқатилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Дастлаб “Янги Ўзбекистон” университети лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, бу ерда 5 та факультет учун ўқув бинолари, маъмурият, ўқитувчилар ва талабалар учун ётоқхоналар, кутубхона, лаборатория, спорт саройи ва стадион барпо этилади.
Шунингдек, Яшнобод туманида аквапарк ва Юнусобод туманида гуллар боғи барпо этиш, Поп тумани билан Наманган шаҳри ўртасидаги автойўлни кенгайтириш лойиҳалари кўриб чиқилди.

Президент ознакомился со строительными проектами.
Рассмотрен проект Университета «Новый Узбекистан». Будут возведены учебные корпусы для 5 факультетов, административное здание, общежития для преподавателей и студентов, библиотека, лаборатория, дворец спорта и стадион.
Представлены также проекты строительства аквапарка в Яшнабадском районе и цветочного сада в Юнусабадском районе, расширения автодороги между Папским районом и городом Наманганом.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Куннинг муҳим хабарлари

🔹Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон шаҳар Кенгаши томонидан «Энг намунали мактаб сардорлари Кенгаши» танлови шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

🔹Андижон вилоятида "Маданият ва ёшлар ойлиги" муносабати билан Бўстон тумани 2-сектор ҳудудидаги "Дехқонобод" МФЙда Андижон вилоят Ёшлар театр жамоаси ташриф буюриб, Анвар Обиджон қаламига мансуб "Ғаройиб ҳангома" номли спектаклини намойиш этдилар.

🔹Андижон вилояти ҳокимининг ташаббуси билан вилоятимизда бошланган «Маданият ва ёшлар ойлиги» доирасида Шаҳрихон туманида ҳам турли маданий-маърифий тадбирлар ва концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда. Бугун ана шундай тадбирлар туманимизнинг Сохиобод ва Тегирмонбоши маҳаллаларида бўлиб ўтди.

🔹Бугун Хўжаобод тумани ҳокимининг Хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосари Сапиева Малоҳатхон Гарагура маҳалласида бўлиб, хотин қизлар билан суҳбатлашди.

🔹Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан эълон қилинган "ОБОД МАКТАБ 2022" лойиҳаси учун Бўстон туманидаги 14-умумтаълим мактаби кўриниши

🔹Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати "Тезкор хабарлар" дастурининг навбатдаги сони: Ҳуқуқ тартибот органларининг ҳамкорлигида 314 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

🔹Жалақудуқ туман ҳокимлигида кадрлар алмашинуви, ҳафта давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида қилинадиган вазифалар туман фаоллари билан мухокама қилинди.

🔹18 апрель - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари куни

🔹Андижон тумани 1 - сектор маҳалла ёшлар етакчилари ташаббуси билан Андижон тумани ахборот кутубхона маркази ҳодимлари билан ҳамкорликда "Заковат интеллектуал" ўйини ташкил қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 19 апрель кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво очиқ бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.

Ҳарорат:

🌑 +13...+18... даража илиқ;

🌕 +24...+26… даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ШАҲРИДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ...

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Андижон вилояти ҳудудий инспекцияси ҳамда вазирлик тизимидаги соҳа корхоналарининг жисмоний ва юридик шахслар учун очиқ сайёр қабули "Андижон Digital City" технопаркида ташкил этилди.
Сайёр қабулда Андижон вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролар, «Ўзкомназорат» Андижон вилояти ҳудудий инспекцияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг Андижон вилоятидаги филиал, бўлинмалари масъул раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from ANDIJAN_TOURISM_OFFICIAL
#andijon #turizm_tashrif
#jonli

Ayni paytda Qirg‘iziston Respublikasi O‘sh shahar hokimining birinchi o‘rinbosari boshchiligidagi turizm sohasida faoliyat ko‘rsatuvchi tadbirkorlik subyektlari vakillari, OAV hamda blogerlardan iborat delegatsiya viloyatimizda bo‘lib turibdi.
Ular birinchi manzil - Xo‘jaobod tumani hududida joylashgan tibbiyot turizmida o‘z o‘rniga ega bo‘lgan "Tuya suti tabobat markazi"ga tashrif buyurdilar.
____

#mobile_rakurs

Currently, a delegation from the Kyrgyz Republic, headed by the First Deputy Mayor of Osh, consisting of representatives of business entities in the field of tourism, the media and bloggers is visiting our region.
They first visited the Camel Milk Medical Center in Khojaabad district.

https://t.me/Andijon_Turizm_official