Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Йўллар ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий фаровонлиги ва тараққиётини белгилашда муҳим аҳамиятга эга...

Андижон вилоятининг барча ҳудудида бўлганидек, Асака туманида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари аввало, автойўллар қурилиши ва реконструкциясига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мунтазам йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан айни кунларда кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, йўл қурувчиларининг қайноқ объектларидан бири Асака ҳудудидан ўтган 4Р 112 "Фарғона ҳалқа йўли" инфратузилмасини яхшилаш мақсадида автомобиль қатнов йўлида асфальт қопламаси ётқизиш ишлари жадаллик билан амалга оширилиб, кечаю кундуз қизғин иш жараёни кетмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида коррупция ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқараётган сабаб ва шарт–шароитларни муҳокама қилишга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти, туман-шаҳар тиббиёт муассасалар раҳбарлари ҳамда соҳага дахлдор бўлган бошқа корхона, ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят прокурори маъруза қилиб, Фармоннинг мазмун моҳияти, соҳада жиддий муаммолар, камчилик ва нуқсонлар ҳамон сақланиб қолаётганлиги, жумладан 2020-2021 йил ва жорий йилнинг 2 ойи давомида тизимда йўл қўйилган жиноятлар, айниқса тиббиёт ходимлари томонидан содир этилган қилмишлар тизимли таҳлил қилиниб, соғлиқни сақлаш тизимида коррупцияни олдини олиш, бюджет маблағлардан мақсадли фойдаланиш, оналик ва болалик муҳофаза қилиш ва бошқа масалалар бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Mobile_foto

КИНОКАРВОН САФАРЛАРИ АНДИЖОНДА ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Кинематография агентлиги ва Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган Кинокарвон сафарлари Андижонда давом этмоқда.

Кинокарвон таркибида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова, актёрлар Умид Искандаров, Вазира Юнусова, Боситхон Раҳматов, Дилшодбек Каттабеков иштирок этишмоқда.

Бугун вилоятимиздаги маданият марказлари, таълим муассасаларида янги фильмларнинг премьералари, ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, ёрқин фотосессиялар ва жонли мулоқотлар ўтказилди.

Мулоқотлар давомида фильм қаҳрамонлари суръатга олиш жараёнларидаги ғаройиб саргузаштлар, қизиқарли воқеаларга оид таассуротлари билан ўртоқлашмоқдалар.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олмоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “Обод қишлоқ” дастури бўйича ишларни “Қумтепа” МФЙда 3 йилда бери тугатишга ҳаракат қилмаётгани ҳақидаги хабар юзасиидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, сабаблари ўрганилмоқда. Ўрганишлар якуни юзасидан батафсил ахборот тақдим этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok