Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.7K subscribers
41.3K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тоза ичимлик суви истеъмолчилари диққатига!

🔹Истеъмолчилар нима учун сув ҳисоблаш ускуналаридан фойдаланиши керак?

🔹Унинг истеъмолчилар учун қандай афзаллик жиҳатлари бор?

Шу ва бошқа саволларингизга видеолавҳа орқали жавоб олишингиз мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ипак қурти озуқа базасини яратишда инновацион ёндашув

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги “Ipak koʼchat klaster” фермер хўжалиги негизида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ажратилган грант маблағлари ҳисобига навдор тут кўчатлари етиштирувчи, "In vitro" усулидаги биотехнология лабораторияси ташкил этиладиган бўлди. Бунинг учун 4,3 млрд. сўмлик лойиҳа ишлаб чиқилди.

Батафсил: Халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Биринчи масала - тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижросини апрель ойида ташкил этиш.

Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафта алоҳида фармойиш имзоланиб, 7 та йўналишдаги 50 та тадбир ва уларнинг ҳар бири учун масъуллар белгиланганини таъкидлади.

“Халқимизга айтган ҳамма ташаббусларимиз бўйича қарорлар тез кунларда қабул қилинади.

Лекин, амалий ижрони бир кун ҳам кечиктириб бўлмайди.

Шунинг учун, бир ойлик амалий иш тизимига ўтамиз. Вазир, ихтисослашган марказ раҳбарлари ва ҳокимлар ўзларининг ойма-ой режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади.

Ушбу раҳбарларнинг апрель ойи учун иш режалари билан танишиб чиқдим.

Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарё ҳамда Кардиология ва Хирургия марказлари масаланинг сал бўлсаям ичига кирган.

Лекин, қолган марказларнинг ҳам, ҳудудларнинг ҳам иш режаси “шаблон” кўринишида. Бирортаси туман даражасида нима иш қилишини олдига вазифа қилиб қўймаган”, деди Президент.
Президент мавзуни давом эттирди:

“Мисол учун, Урология ва Онкология марказлари апрель ойида вилоятларда бор-йўғи 5 тадан, Акушерлик ва гинекология маркази эса 15 та юқори технологик операция ўтказишни режа қилган.

Ёки, Кўз микрохирургияси маркази ходимлари ҳар ойда жойига чиқиб 50 тадан операция ўтказгани билан, апрелда ҳудудга борганда атиги 3 нафар мутахассиснинг малакасини оширмоқчи.

Барча марказлар раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Агар:

- ўзи бошчилигида жойларга чиқиб, янги даволаш амалиётларини ўтказмаса;

- юқори технологик операцияларни ҳудудларда жорий этмаса;

- вилоят ва туман мутахассисларини бунга ўргатмаса, ўзгариш бўлмайди. Одамларимиз сарсон бўлиб, пойтахтга келаверади”.

Шу боис, апрель марказлар раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлиши, масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилиши кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда 56 та тумандаги 243 та олис ва чекка маҳаллада 562 та оилавий шифокор лавозими вакант бўлиб турганига эътибор қаратилди.

Хоразм, Қашқадарё, Бухорода бўш ўринлар анча юқори бўлса-да, апрель ойида ушбу вакант лавозимларга мутахассис жалб этиш умуман режа қилинмагани кескин танқид қилинди.

Ёки, Тошкент вилоятида йил якунига қадар 70 та олис ва чекка маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил этиши лозим бўлса-да, бу борада апрель ойи режасида бирорта амалий вазифа йўқ.

Ҳар бир вилоят ҳокими тиббиёт масалалари билан шахсан шуғулланиши шарт ва улардан сўров қаттиқ бўлади.

Энди, ҳар ой бошида қилинган ишлар ва янги ой режаларини ўзим эшитиб бораман.

Очиқ мулоқотдан кейинги ўзгаришларни
нафақат тиббиёт ходимлари, балки ҳар бир хонадон сезиши шарт”, деди Президент.
Давлатимиз раҳбари бу борада қатор вазифаларни белгилаб берди.

Энг аввало, апрель ойида:

- 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади;

- ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарларни ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига ётадиган беморларнинг навбати камида 20 фоизга қисқартирилади;

- 26 та оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланди, зарур штатлар, асбоб-ускуна ва дорилар билан таъминланади.

Умуман, йил якунига қадар жами 400 та маҳалла учун бундай пунктлар очилиши таъминланади.

Шунингдек, апрель ойида олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 минг 700 та маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда 24 та олис ҳудудда тез тиббий ёрдам бригадаларини тузиш ҳақидаги топшириқ бўйича март ойида фақат Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 9 та бригада ташкил этилгани кўрсатиб ўтилди.

Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг 15 та олис ҳудудида бу ишлар бошланмаган. Давлатимиз раҳбари 10 апрелга қадар ушбу ҳудудларда тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этишни топширди.

Шунингдек, очиқ мулоқотда тез тиббий ёрдам тизимидаги анестезиолог, реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама бериш ҳақида кўплаб мурожаатлар тушган. Бир ҳафта муддатда ушбу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Ҳукуматга киритиш вазифаси қўйилди.

2022 йил инвестиция дастури доирасида тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишларига бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилди.

Лекин бугунги кунга қадар 32 та поликлиника ва шифохоналарни таъмирлаш бўйича ишлар бошланмаган. Барча қурилиш ишларини 1 октябрга қадар якунига етказиш вазифаси қўйилди.
Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 18 март куни тиббиёт ходимлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифалар ижроси кўриб чиқилди.
Маҳаллабай тизимда ишлаб, сифатли тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш, одамларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш асосий вазифа қилиб қўйилди.
Шифохоналар қурилишини жадаллаштириш, тиббий асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам здравоохранения. На нем рассмотрен ход исполнения задач, поставленных в ходе открытого диалога с медицинскими работниками 18 марта.
Основными задачами определены работа в разрезе махаллей, приближение качественных медицинских услуг к населению, утверждение здорового образа жизни.
Даны поручения по ускорению строительства больниц, организации системы технического обслуживания медицинского оборудования.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #ochiqmuloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Марҳамат туман хокимлигининг ёрдамида Кегейли тумани Жылўан жап МФЙда янги тикув цехи иш бошлади. "Темир", "Ёшлар" ва "Аёллар дафтари" да рўйхатда турган 12 нафар ишсиз хотин қизларнинг бандлиги таъминланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Куннинг муҳим хабарлари

🔹Ипак қурти озуқа базасини яратишда инновацион ёндашув

🔹Тоза ичимлик суви истеъмолчилари диққатига!

🔹Томорқа хизмати такомиллашмоқда

🔹Андижон тумани ҳокимининг– Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Абдураҳмонова Замира Бахтияровна тайинланди.

🔹Пахтаобод тумани ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимига Исмаилова Раънохон Саидалиевна тайинланди.

🔹Хўжаобод тумани ҳокимининг– оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Сапиева Малохат Соибовна тайинланди.

🔹Балиқчи тумани Навнихол маҳалласида янги барпо этилган оилавий поликлиникада яратилган шароитлар

🔹Германия мамлакатидан малакали ўқитувчиларни Қўрғонтепага жалб этмш ҳаракатлари давом этмоқда.

🔹Пармонова Наргиза Саминжоновна Улуғнор тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 29 март кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди.

Ҳарорат:

🌑 +3...+8... даража илиқ;

🌕 +12...+14 даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардия тизимларига ишга қабул қилиш фақат қонун доирасида амалга оширилади!

Фирибгарларга алданиб қолманг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, жойида ечим топилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳудудида ноқулай об-ҳаво кузатилаётганлиги сабабли Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси огоҳлантиради:

Азиз юртдошлар!

Содир бўлаётган кучли шамол натижасида айрим ҳудудларда дарахтлар синиб, автомашиналар ҳамда фуқароларга зарар етказиш ҳолатлари учраб турибди. Бу каби нохуш вазиятларни инобатга олган ҳолда шахсий ва мол-мулкингиз хавфсизлигини асраш мақсадида зарур эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни сўраймиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «Андижонда кучли шамол сабабли дарахт Нексияни босиб қолди» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Андижон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими тезкор навбатчи диспетчер хизматига келиб тушган маълумотга кўра, жорий йилнинг 29 март куни эсган шамол кучайиши натижасида соат 13:20 да Андижон шаҳар Бўстон даҳа У.Юсупов кўчасида йўл четидаги дарахт ағдарилиши оқибатида нексия 3 автомашинасини олд қисмини босиб қолган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида спарк автомашинасининг олд ойнасига зарар етган. Оқибатда тан жароҳати олганлар йўқ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok