Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Хабарингиз бор, Андижон вилояти ҳокими Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида бўлиб, ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишиш мобайнида, Кегейли тумани ёшлари билан мулоқотда бўлиб қайтган эди.
Ҳозирда туманда мавжуд бўлган 16 та маҳалла фуқаролар йиғинлари Андижон вилоятининг 16 та шаҳар ва туманларига бириктирилган. Айни кунда Жанабазар маҳалласида амалий ишлар бошланди. Мазкур маҳаллага масъул эса Шаҳрихон тумани.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#фоторепортаж

Янги Андижон шаҳрида бунёдкорлик авжида.

Жараёндан фотолавҳалар


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 28 февраль кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат:

🌑 +2...+7... даража илиқ;

🌕 +11...+13 даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОН ТАЪЛИМ ТАЖРИБАЛАРИ КЕГЕЙЛИДА ҲАМ ОММАЛАШТИРИЛАДИ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманлари ўртасида таълимдаги илғор тажрибаларни алмашиш бўйича ўзаро келишув тузилди.

Келишувга кўра Андижон вилояти халқ таълими тизимидаги фидойи директорлар ва илғор педагоглар Кегейли туманидаги умумтаълим мактабларида бўлиб ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОБОД МАҲАЛЛА ДАСТУРИ АМАЛДА

Балиқчи тумани Мумтоз маҳалласи Ўрмонбек қишлоғи марказида жойлашган. Кейинги беш йилда ҳудудда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилмоқдаки, бу пировард аҳолининг, айниқса хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаб, мунтазам даромадга эга бўлиши имконини бермоқда. Жорий йил Мумтоз маҳалласида Обод маҳалла дастуридан ўрин олган коммунал, ижтимоий-иқтисодий инфратузилма тубдан такомиллашмоқда. Буни рақамлар ҳам кўрсатиб турибди.

🔹16, 58 км ички кўчаларга асфальт ва бетон қопламаси ётқизилади

🔹 629 дона бетон таянч, 4 та трансформатор

🔹 Ҳамдўстлик, Нурли йўл кўчасида жойлашган сув қудуғи учун иншоот

🔹 Тафаккур, Ҳамдўстлик, Толзор кўчаларига 4 км ичимлик сув тармоғи тортилади

🔹 5 - умумтаълим мактаби капитал реконструкция қилинади

Кўклам нафаси билан кириб келган бунёдкорлик маҳалла аҳлининг қалбини ҳам обод қилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғнорда 400 нафардан ортиқ ёшлар бандлиги таъминланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#FAKE

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «8 март - Халқаро хотин қизлар куни» муносабати билан уюштириладиган республика тадбирида қатнашиш учун 1000 АҚШ доллари талаб қилинганлиги ҳақидаги хабар юзасидан Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда қайд этилган ҳақиқатга тўғри келмайдиган «Андижон вилоятидан 1000 $ АҚШ доллари эвазига» мазкур тадбирда қатнашиш учун юборилиши юзасидан берилган асоссиз маълумот бўйича ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Белгиланган тартибда қонуний чора кўрилиши таъминланади.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Жорий йил 26 февраль куни Андижон вилояти Асака туманида жойлашган Ниёзботир ўрмон хўжалигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Республика кўргазмали семинари ўтказилди. Семинарда Давлат экология қўмитаси масъуллари, олимлар, соҳа мутахассислари, кўчатчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги вакиллари ҳамда экология соҳасининг фидоий фаоллари иштирок этган тадбирда «Яшил йиллик» баҳорги кўчат экиш мавсумида вилоятда амалга ошириладиган ишлар, яшил ҳудудларни барпо этишда илмий ёндашувлар юзасидан ўзаро фикр мулоҳазалари асосида тажриба алмашилди. Айниқса, Тошкент ботаника боғи илмий ходими Атиргул Холмирзаеванинг кўчат экиш, парваришлаш ва суғориш бўйича илмий, амалий тавсиялари барча семинар қатнашчиларига мақбул бўлганлигини қайд этиш зарур.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok