Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.9K photos
4.48K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Мамлакатимиз ҳудудларида олиб борилаётган ишларни яқиндан ўрганиш мақсадида, республика раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлари жойларга сафарбар этилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мирзиёд Маҳкамов Қўрғонтепа туманида ўрганиш олиб бориши белгиланган бўлиб, бугун ушбу республика вакили вилоятимиздан бириктирилган масъул Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшанбек Насимов ҳамроҳлигида Қўрғонтепа туманида бўлди.

Мутасаддилар дастлаб, туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, туман прокуратураси вакили, барча сектор раҳбарлари, Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ва бир қанча масъуллардан иборат гуруҳ билан учрашди. Туманда олиб борилаётган амалий жараёнлар ва олдиндаги мақсадлар ҳамда режалар ҳақида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан қисқача маълумотлар бериб ўтилди. Учрашувдан сўнг жараёнларни ўз жойида кўздан кечириш учун тумандаги оғир ҳудудлар бўйлаб йўлга чиқилди.

1-сектор ҳудудининг Савой қишлоғи ўрамида жойлашган «Чорвадор» маҳалласи ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолган 5 та маҳалладан бири ҳисобланади. Ушбу маҳаллага келган раҳбарлар ҳоким ёрдамчиси ва бошқа масъуллар билан суҳбатда бўлди.

Маҳалладаги ишсизлик даражаси, инфратузилмаларга эга эмаслиги, ҳудудда тадбиркорликни, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш зарурлиги ва бошқа муаммолар ҳақида маълум қилинди. Шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича тузилган режалар бошланган амалий ишлар ҳақида маълумот берилди.

«Чорвадор» маҳалласига туман ҳокими масъул ҳисобланади ва маҳаллага ҳоким ёрдамчиси сифатида вилоят «Миллий банк» раҳбари тайинланган. Шунингдек, вилоятимизнинг Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ҳам ушбу маҳаллада алоҳида фаолият олиб бормоқда.

Ҳудудда 4 миллиард сўм қийматдаги янги гузар қурилиши бошланган. Маҳаллий аҳоли фойдаланиши учун янги замонавий сауна ва миллий ҳаммом ишга туширилди. Шунингдек, ишсизликни бартараф этиш бўйича туман ҳокими ва ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан самарали натижага эришган туманлар тажрибасидан фойдаланиш бошланган. Маҳаллий аҳоли бунга жалб этилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Audio
ҲАФТА ДАВОМИДА ВИЛОЯТИМИЗДА

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Матнни "Дийдор" радиоси бошловчиси Бахтиёр Мўминов ўқиди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 27 февраль кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат:

🌑 +1...+6... даража илиқ;

🌕 +14...+16 даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, Андижон вилояти ҳокими Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида бўлиб, ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишиш мобайнида, Кегейли тумани ёшлари билан мулоқотда бўлиб қайтган эди.
Ҳозирда туманда мавжуд бўлган 16 та маҳалла фуқаролар йиғинлари Андижон вилоятининг 16 та шаҳар ва туманларига бириктирилган. Айни кунда Жанабазар маҳалласида амалий ишлар бошланди. Мазкур маҳаллага масъул эса Шаҳрихон тумани.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#фоторепортаж

Янги Андижон шаҳрида бунёдкорлик авжида.

Жараёндан фотолавҳалар


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 28 февраль кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат:

🌑 +2...+7... даража илиқ;

🌕 +11...+13 даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok