Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ХОНОБОД ШАҲРИ ВОДИЙНИНГ ТУРИЗМ МАРКАЗИ БЎЛАДИ...

Андижон вилоятида туризмни ривожлантириш, янги туризм зоналари ҳамда туристик йўналишларни ташкил этиш орқали ҳудудга келаётган хорижий туристлар сонини 15 минг нафарга, маҳаллий сайёҳлар сонини эса 400 минг нафарга етказиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Хонобод шаҳрини Фарғона водийсининг туризм марказига айлантириш юзасидан кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Жараёнда Кампирравот маҳалласида бўш турган 66 гектар майдонда «Сунъий кўл», дам олиш ва кўнгилочар масканлар барпо этилади. Хўжаобод туманидаги «Имом ота» туризм қишлоғи ҳудудида 20 та оилавий меҳмон уй ва экотуризм дам олиш маскани ташкил этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ФИНАЛДА АНДИЖОНЛИК ГАНДБОЛЧИЛАР ҒОЛИБ БЎЛДИ...

Андижон шаҳрида гандбол бўйича ўғил болалар ўртасида «Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада ҳудудий саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшларидан иборат 4 та ҳудуд - Самарқанд, Жиззах, Хоразм ва Aндижон вилоятлари терма жамоалари ўзаро куч синашдилар.

Мусобақа якунига кўра Самарқандликлар учинчи, Жиззах вилояти вакиллари эса иккинчи ўринга сазовор бўлдилар. Андижонлик гандболчилар биринчи ўринни қўлга киритиб, тенгсиз эканликларини исботладилар. Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўзлаштирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Куннинг муҳим хабарлари

🔷Боғчада йўл ҳаракати қоидалари ўргатилмоқда

🔷Давлат хизматлари агентлиги вакиллари тумандаги трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи "Zamon" корхонасида бўлиб, субъект фаолияти ўрганилди.

🔷Германиялик ўқитувчи Йорг Астер (Joerg Aster) Андижонга етиб келди.

🔷"Ўзимга сабр, келинларимга инсоф сўрайман" – аёл "Темир дафтар"га киритилишини рад этган... 

🔷Пахтаободда прокурор ва ёшлар учрашуви

🔷Улуғнор тумани иккинчи сектор ҳудудида сайёр қабул

🔷Республика ишчи гуруҳи Асака туманидаги 16-сонли кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарбияланувчиларига қувонч улашди

🔷Андижон вилоятида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида

🔷Муаммоларга ечим изланди

🔷Тозалик бор жойда файз-у барака бўлади

🔷 Навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди

🔷Обод маҳалла давлат дастури асосида Хўжаобод туманида амалга оширилаётган ишлар Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.

🔷 Андижон туманида "Заковат" интеллектуал ўйини ўз якунига етди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 26 февраль кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат:

🌑 +1...+6... даража илиқ;

🌕 +14...+16 даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА СИЗ ЯШАБ ТУРГАН ХОНАДОН, МАҲАЛЛА, ТУМАН ЁКИ ШАҲАРДА СОДИР БЎЛАЁТГАН РЕЖАВИЙ ВА АВАРИЯВИЙ УЗИЛИШЛАРДАН ТЕЗКОР ХАБАРДОР БЎЛМОҚЧИМИСИЗ...

Балки соҳага оид ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдирмоқчидирсиз? Энди бунинг йўли жуда осон.

Телеграм мессенжеридаги "Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot канали орқали “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга мурожаат йўлланг ва Сизни ўйлантираётган муаммога ечим топинг. Шунингдек, мазкур каналга обуна бўлиш орқали зарур пайтда электр таъминоти корхоналарига ортиқча қўнғироқларсиз, ҳудудингиздаги режавий ўчишлар ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Бундан ташқари, каналимиз орқали соҳадаги янгиликлардан хабардор бўлиб бориш имкониятингиз бор. Каналимиз аъзосига айланинг ва юқоридаги хизматлардан фойдаланинг.

👉 @HET_admin
📞 1154
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Асака туманида бўлиб, тумандаги Унгут ҳамда Амир Темир маҳалласида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Мазкур маҳаллалар ҳудудида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари якунланиш арафасида.

Унгут маҳалласида мавжуд 8 км кўчалар ва йўллар бетон йўлга айлантирилмоқда. Ичимлик сувини сифатини ошириш, аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида янги сув қудуғи ковланиб янги тармоқ тортиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, айни кунгача Амир Темир маҳалласидаги мавжуд газ тармоғининг 500 метр қисми ер остига олиниб, хавфсизлик даражаси кучайтирилди. 12 та бетон таянч ўрнатилиб, ёритувчи чироқлар ўрнатилди. 150 масофага ичимлик суви тармоғи тортилиб, мавжуд сув иншооти таъмирланди. 1,4 километр йўлга бетон қопламаси ётқизиш ишлари давом эттирилмоқда. Ушбу маҳалладаги кўп қаватли уйларнинг атрофи ободонлаштирилиб, 2 та болалар майдончасининг қурилиши якунланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok