Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.3K photos
4.41K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
МАҲСУЛОТЛАР 100 ФОИЗ ЭКСПОРТГА ЙЎНАЛТИРИЛМОҚДА

Андижон вилоятида тўқимачилик саноати ривожланаётганлиги боис кўплаб ҳамюртларимиз даромадли иш билан таъминланмоқда. Ҳозирда ҳудудда 700 га яқин шундай корхоналар фаолият юритмоқда. Андижон шаҳридаги “Dinar group” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган тикувчилик корхонаси улардан бири ҳисобланади.

Корхонага Италия, Австрия ва Туркия каби давлатлардан мато бўяш ва тикув ускуналари келтирилган бўлиб, мазкур дастгоҳларни 1000 дан ортиқ опа-сингилларимиз моҳирона бошқармоқдалар. Шунингдек, йилига 3,5 миллион дона тайёр трикотаж ва 5 минг тонна ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Маҳсулотлар 100 фоиз экспортга йўналтирилмоқда. Бугунги кунда хорижий давлатлар буюртмалари асосида 50 дан ортиқ турдаги ярим тайёр ва 100 хилдан ортиқ тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Беруний туманига ташриф буюриб, янги шамол электр станциясига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.
Йиллик қуввати 360 миллион киловатт-соат бўлган ушбу лойиҳа 108 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилади. Станция ишга тушгач, 110 минг хонадонни қўшимча электр энергияси билан таъминлаш мумкин бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Берунийский район Каракалпакстана и принял участие в церемонии закладки первого камня новой ветряной электростанции.
Проект годовой мощностью 360 миллионов киловатт-часов будет финансироваться за счет прямых иностранных инвестиций в размере 108 млн долларов. После запуска станции можно будет обеспечить электроэнергией 110 тысяч домохозяйств.

#Mirziyoyev #safar #elektrstansiya #yashilenergiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТАШАББУСИ БИЛАН ПАХТАОБОД ТУМАНИ УЙҒУР ҚИШЛОҒИДА БОШЛАНГАН ОБОДОНЛАШТИРИШ, ҚУРИЛИШ ВА БУНЁДКОРЛИК БЎЙИЧА КЕНГ КЎЛАМДА ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯШИЛ МАКОН

Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган эди. Бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида шаҳарларимиздаги яшил майдонлар ҳудуди ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга оширилади.

Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармаси ҳам ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Андижон вилояти берилган режани 223 фоизга бажарди.

«Яшил макон» доирасида бошқарма бошлиғи А.Азимов ҳамда бошқарма ходимлари томонидан бўш турган ер майдонларга мевали ҳамда манзарали дарахтлар экиш жараёнлари олиб борилди ва дарахтларни рақамлаш ишлари бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Андижонда олиб борилаётган кўчат ўтқазиш тадбирлари ҳақида лавҳа

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Куннинг муҳим хабарлари

🔷Махсулотлар 100 фоиз экспортга қаратилган

🔷Андижонда керамзит корхонаси курилади

🔷Андижон туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд тадбирлари ўтказилди

🔷“Чорвадор” маҳалласида 4 миллиард сўм қийматдаги лойиҳа асосида маҳалла гузари қурилиши бошланди.


🔷Асака туманининг Амир темур маҳалласида ишлар давом этмоқда

🔷Хўжаобод тумани сектор раҳбарлари фаолияти

🔷Жалақудуқ тумани 1 сектор ҳудудида жойлашган “Дўнгқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

🔷Хонободда спорт куни ўтказилди

🔷Андижонда Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули бошланди

🔷"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Андижонда олиб борилаётган кўчат ўтқазиш тадбирлари ҳақида лавҳа

🔷«Ҳудудий элeктр тармоқлари» аж учун халқаро унивeрситeт малакали кадрлар тайёрлайди

🔷Ёшлар етакчиларига компьютер жамланмалари, велосипед, мебел жиҳозлар ва ҳизмат кийимлари топширилди

🔷Андижон вилояти ҳокими Кeгeйли тумани ёшлари билан доимий мулоқотда...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 25 февраль кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат:

🌑 +2...+7... даража илиқ;

🌕 +10...+12 даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХОНОБОД ШАҲРИ ВОДИЙНИНГ ТУРИЗМ МАРКАЗИ БЎЛАДИ...

Андижон вилоятида туризмни ривожлантириш, янги туризм зоналари ҳамда туристик йўналишларни ташкил этиш орқали ҳудудга келаётган хорижий туристлар сонини 15 минг нафарга, маҳаллий сайёҳлар сонини эса 400 минг нафарга етказиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Хонобод шаҳрини Фарғона водийсининг туризм марказига айлантириш юзасидан кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Жараёнда Кампирравот маҳалласида бўш турган 66 гектар майдонда «Сунъий кўл», дам олиш ва кўнгилочар масканлар барпо этилади. Хўжаобод туманидаги «Имом ота» туризм қишлоғи ҳудудида 20 та оилавий меҳмон уй ва экотуризм дам олиш маскани ташкил этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok