Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.4K photos
4.42K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мухбир Далиев телеграм каналида «Олтинкўлдаги Бермуд учбурчаги» сарлавҳаси остида тарқалган
хабар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Хабарда тумандаги Чаққон-1 маҳалласида ичимлик суви ҳамда электр таъминотида камчиликлар мавжуд эканига урғу берилган.

Мазкур мурожаат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Айни дамда ҳудудда ўрганишлар якунланиб, маҳаллага янги сув иншооти ҳамда ёғоч таянчлар ўрнига бетон таянчлар ўрнатиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.

Шунингдек, туман ҳокими ушбу маҳалла аҳолиси билан учрашиб, маҳаллада мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан суҳбат олиб борди.

Ҳозирда ҳудудда зарурий ишларни амалга ошириш учун махсус техникалар фаолият олиб бормоқда.

Чаққон-1 маҳалласида амалга оширилган ишлар юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХЎЖАОБОДЛИК ЁШ ЕТАКЧИЛАРГА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ...

Хўжаобод тумани ҳокими Ўткирбек Шукуров ҳудуддаги маҳаллаларга бириктирилган ёшлар етакчилари ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот ўтказди.

Учрашув давомида туман раҳбари ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича мутасаддилар олдига қўйилаётган вазифалар хусусида атрофлича фикр-мулоҳаза билдирди. Тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтди. Шунингдек, жараёнда ёш етакчиларга компьютер жамланмалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев Мўйноқ шаҳрига келди ва янгиланган аэропортда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Шу ерда мўйноқлик ёшуллилар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Мўйноқдаги долзарб масалалар, келгуси ишлар бўйича аҳоли фикрини сўради. Жамоатчилик вакиллари билдирган таклифларни қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в город Муйнак и ознакомился с созидательной работой, проделанной в обновленном аэропорту.
Здесь состоялась встреча с представителями старшего поколения, председателями махаллей, помощниками хокимов и молодежью Муйнака.
Глава государства поинтересовался мнением местных жителей об актуальных проблемах и предстоящей работе в Муйнаке. Поддержал озвученные представителями общественности предложения и дал ответственным лицам соответствующие поручения.

#Mirziyoyev #safar #Muynoq #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖОЙЛАРДА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ПРЕЗИДЕНТ ВАКИЛИ БЎЛАДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асака тумани «Кужган» маҳалласи Кужган кўчасида истиқомат қилувчи Валижон Абдуллаев узоқ йиллик ўрганиш ва тажрибалардан сўнг қулупнай етиштиришдан яхшигина даромад топмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Куннинг муҳим хабарлари

🔷Асака тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан "Диққат, пиёда!" ойлиги доирасида мактабгача таълим муассасаларида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда

🔷Андижон қишлоқ ҳўжалиги ва агротеҳнологиялар институти «Буҳгалтерия хисоби» йўналиши 3- босқич талабалари жамиятнинг «Хисобчилик» бўлими фаолияти билан яқиндан танишдилар.

🔷Булоқбоши тумани ҳокими Тошкечик МФЙ аҳолиси билан учрашди

🔷Андижон туманида "Саломатлик учун 5000 қадам"

🔷Шаҳрихонда ёшлар етакчиларига компьютер жамланмалари топширилди

🔷Дарёбўйи маҳалласининг ободлиги кундан-кунга ортиб бормоқда.

🔷Хўжаобод туманида “Тадбиркорлик куни” бўлиб ўтди.

🔷Жалақудуқда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси

🔷Депутатлар сувлаштириш масаласини ўргандилар

🔹Марҳаматда «Заковат» интеллектуал ўйинининг ғолиблари аниқланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 24 февраль кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат:

🌑 +3...+5... даража илиқ;

🌕 +14...+16 даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ШАҲРИХОН ЯШИЛ МАКОНГА АЙЛАНМОҚДА

Президентимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Шаҳрихон туманида ҳам кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Туманда ўтказилган «Эко-акция»да вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, фахрийлар, туман фаоллари, ёшлар, ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари иштирок этдилар.

Нуронийларнинг дуо-фотиҳалари ва эзгу тилаклар билан бошланган ҳашарда йўл бўйлари, ариқ-зовур четлари, бўш турган майдонлар, аҳоли хонадонларига 86 мингдан ортиқ қарағай, павлония, арча каби манзарали ҳамда мевали ниҳоллар, фермер хўжаликлари дала майдонлари бўйларига тут кўчатлари экилди.

Бу каби кўкаламзорлаштириш тадбирлари туманимизнинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok