Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.7K subscribers
41.5K photos
4.67K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ЯШИЛ МАКОН ЛОЙИҲАСИ ҚЎШНИ ҚИРҒИЗИСТОНДА...

Бир неча муддат илгари, Ўш шаҳри ҳокимлигининг вилоятимизга ташрифи чоғида, делегация аъзолари шаҳарда амалга оширилаётган «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги ишларни юқори баҳолаб, Ўш шаҳрида ҳам ушбу лойиҳани қўллаш таклифини билдирган эдилар.

Шунга биноан, 21 февраль куни Қирғизистон республикасининг Ўш шаҳар ҳокимлиги мурожаатига биноан, Андижон вилояти ҳокимлигининг бир гуруҳ мутасаддилари Ўш шаҳрига ташриф буюрди. Ундан кўзланган асосий мақсад, яқин қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама ҳамкорликни кучайтириш орқали тизимли ишларни амалга оширишдан иборат.

Қолаверса, ушбу ҳамкорликнинг намунаси ўлароқ, Ўш шаҳрига Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан 10 минг дона Павлония дарахти кўчатлари беғараз етказиб берилди.

Ташриф чоғида, вилоят ҳокими ўринбосари А.Максумов бошчилигидаги мутасаддилар томонидан шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирига дастлабки Павлония дарахти кўчатлари «Абадий дўстлик» рамзи сифатида ўтқазилди.

Ташриф якунида эса, Ўш шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти Ўзбекистон Республикасига ўзининг самимий миннатдорчилигини изҳор этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Уй-жойга субсидия олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

🏘 Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун
шахслар ариза билан исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

🔘 Анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва унга қуйидагилар электрон тарзда илова қилинади ёки маълумотлар тақдим этилади:

● жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
● оила аъзоларининг (жисмоний шахснинг) шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар бор бўлган тақдирда) нусхалари;
● белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);
● доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
● доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
● ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

❗️Юқоридагилардан ташқари маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

⚠️ Шунингдек, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади.

Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.

☑️ Хизматлар ариза берувчиларга бепул амалга оширилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Э Ъ Л О Н!!!

Андижон шаҳрининг «Форобий», «Мустақилликнинг 21 йиллиги», «Пахтакор», «Чўлпон 100 йиллиги», «Озодлик», «Уйғуробод», «Бобур», «Сафоий», «Деҳқонобод», «Уйғур», «Жалабек», «Далварзин», «Меҳнат», «Маданият, «Иттифоқ», «Наврўз», «Шодлик» МФЙлар ҳамда Андижон айлана йўл бўйидаги намунали уйлар, шунингдек, Олтинкўл туманидаги «Жалабек», «Айшахонум», «Далварзин», «Кўмакай», «Садда» ҳамда «Чўнтак» МФЙлар ўрамидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 2022 йил 23 февраль куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Батафсил: "Ҳудудгаз Андижон"

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди.
Бу гал янгиликлар, ўзига хос жиҳатлар кўп. Хусусан, биринчи рақамли борт илк бор Тошкентдан Мўйноққа келади. Ташриф ҳам, аввалгилардан фарқли равишда, уч кун бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с развитием регионов и жизнью населения отбыл в Республику Каракалпакстан.
Борт номер один впервые совершит полет из Ташкента в Муйнак. В отличие от предыдущих, нынешняя поездка продлится три дня.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ЭЪТИБОР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92 сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек маҳаллаларга тайинланган Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари «Ёшлар етакчилари»га қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, бугун Aсака туман ҳокими бошчилигида барча сектор раҳбарлари, тумандаги мавжуд 74 та МФЙ ёшлар етакчиларига компьютер жамланмаси, мебель жиҳозлари ва бошқа керакли жиҳозлари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мирзо Улуғбек ворислари» танловида қатнашинг ва ўз истеъдодингизни рўёбга чиқаринг!

🤝 Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Улуғбек» жамғармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида 16-25 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида иқтидорли ёшларни кашф қилиш учун «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови эълон қилинади.

«Мирзо Улуғбек ворислари» республика танловида ёшлардан:

✔️Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиши;

✔️Аниқ бир ғоя ёки лойиҳага эга бўлиши;

✔️IQ тест натижаси 110 баллдан паст бўлмаслиги;

✔️Турли танловларда ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги диплом, сертификат ёки тавсияномага эга бўлиши талаб этилади.
Танловнинг биринчи босқичи жорий йилнинг февраль-март ойларида туман (шаҳар)ларда бўлиб отади;

📥 Танловда иштирок этишни истаганлар ушбу ҳавола: https://t.me/yoshlar_jamgarma

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ЯШИЛИККА БУРКАНАЁТГАН АНДИЖОН...

Ўтган йилнинг 2 ноябридан 10 декабригача «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бўйича «Долзарб 40 кунлик» эълон қилинган эди. Мазкур лойиҳа давомида Андижон вилоятида 7 миллион 54 минг 300 туп дарахт экилди.

Айни кунларда ушбу хайрли тадбир давом этмоқда. Жараёнда 9 миллион 635 минг дона манзарали ва мевали дарахтлар, бута кўчатлари ҳамда қаламчалар экиш жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#2022_йил_1_мартдан

Ёшларга айрим ёрдам турлари (13 та) маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида берилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ишсизликдан бошланган юмуш катта бизнесга айланди

Андижон вилояти Асака тумани Кужган маҳалласида яшовчи Валижон Абдуллаев қулупнай савдосидан ҳар уч кунда 100 доллар даромад топади.

Батафсил: Халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok