АМИР ТEМУР МАҲАЛЛАСИДА ИШЛАР ҚИЗҒИН...
Аввал хабар берганимиздек, Асака туманида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Ҳудуддаги «Амир Темур» маҳалласи ана шу обод бўлаётган гўшалардан бири.
Айни кунгача маҳалладаги мавжуд газ тармоғининг 500 метр қисми ер остига олиниб, хавфсизлик даражаси кучайтириляпти. 12 та бетон таянч ўрнатилиб, ёритувчи чироқлар ўрнатилди. 150 масофага ичимлик суви тармоғи тортилиб, мавжуд сув иншооти таъмирланди. 1,4 километр йўлга бетон қопламаси ётқизиш ишлари давом эттирилмоқда. Ушбу маҳалладаги кўп қаватли уйларнинг атрофи ободонлаштирилиб, 2 та болалар майдончасининг қурилиши якунланди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

БИР ОЙДА ЧИРОЙ ОЧГАН ТОВУЛДИ...
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Балиқчи тумани, Товулди маҳалласи аҳли билан учрашуви давомида ҳудуд инфратузилмасини тубдан такомиллаштириш бўйича коммунал соҳа масъулларига топшириқлар берган эди. Орадан бир ой ўтди. Ана шу қисқа муддатда маҳаллада ички кўчалар тўла шағалланиб, асосий йўлга бетон қопламаси ётқизилмоқда. Эскирган симёғочлар бетон таянч устунларига алмаштирилди.
"Йиллар давомида тўпланган муаммолар тез кунда ижобий ҳал этилади деб ўйламаган эдим," - дейди биз билан суҳбатда Товулди кўчаси 71-уйда яшовчи фуқаро Анваржон Қўшбоев.
Маҳалла билан бирга инсонлар қалби ҳам обод бўлмоқда. Истиқлол кўчасидаги хонадонда яшовчи оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган Темировлар оиласи учун туман ҳокимининг ташаббуси ва ҳомийлар ёрдамида 3 хонали уй қуримоқда.