Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон вилоятидан деҳқон хўжалиги учун 12 минг 265 та ер майдонлари e-auksion.uz платформасига жойланди.

https://e-auksion.uz/lots?index=1&page=1&order=1&group=24&region=7

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Олтинкўл_тумани

ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДА ЯККА ЁЛҒИЗ ҲАМДА КЕКСАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНМОҚДА

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Рахматилло Арзиев ҳамда туман ҳокими Иқболжон Матрўзиев Олтинкўл туманидаги “Узункўча” МФЙда истиқомат қилаётган кексалар ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олдилар. Бу эътибордан кўнгли тоғдек юксалган нуронийлар қўлларини дуога очиб, тинч ва осуда ҳаётимиз учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БОШ РЕЖАЛАРНИНГ ЭЛEКТРОН КЎРИНИШЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИЛМОҚДА...

Қурилиши вазирлигининг mc.uz сайтида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида (МАТ) «Электрон тендер», «Қурилишлар назорати» ва «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ахборот тизимлари, «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими, «Янги тартиб доирасида қуриладиган кўп квартирали уй-жойлар», «Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қурилишлар» ва dshk.uz «Ўзбекистон Республикаси DSHK GAT геопартали» электрон ахборот портали яратилганлигини маълум қиламиз.

Жумладан, «Ўзбекистон Республикаси DSHK GAT геопортали»га Андижон вилоятининг 16 туман шаҳарлари марказларининг Бош режалари хамда батафсил режалари (АРОТ)лар жойлаштирилганлиги, Қурилиш вазирлигининг расмий сайтида эса ҳозирги кунда амалда бўлган SHNQ QMQ ва бошқа турдаги меъёрий ҳужжатларни электрон кўринишлари тақдим этилиб борилаётганлиги маълум қилинади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Асака_тумани

ГУЛХАН АТРОФИДА МУШОИРА КЕЧАЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Жорий йилнинг 28-январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигидаги мактабларда таълимни ривожлантиришга бағишланган йиғилишда мактабларда мушоира кечалари, спорт тадбирлари ва маънавий-маърифий учрашувлар ўтказиш юзасидан берган топшириғига кўра Асака туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида маҳаллий аҳоли ва уюшмаган ёшлар иштирокида ўтказилган тадбир аҳолига кўтаринки кайфият бағишлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
⚡️Андижон вилояти касбий таьлимни ривожлантириш ва мувофиклаштириш бошкармаси Андижон шаҳар 4-сонли касб-ҳунар мактаби педагог ходимлари "Саломатлик учун 5000 кадам" шиори остида гуллар шаҳри Наманган вилоятига йул олди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МАКТАБЛАР ХАЛҚ ХИЗМАТИДА...

Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигидаги мактаб таълими ривожлантиришга бағишланган йиғилишда мактабларда мушоира кечалари, спорт тадбирлари ва маънавий-маърифий учрашувлар ўтказиш юзасидан берган топшириғига кўра 2 февраль куни вилоятдаги мактабларда маданий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Вилоятдаги мактабларда ташкил этилган воллейбол, футбол ва "Street work out" йўналишларидаги спорт мусобақалари ҳамда кик-бокс ва белбоғли кураш тўгаракларидаги тадбирларда нафақат ҳудуддаги ёшлар балки туб аҳоли ҳам иштирок этди. Барча ёш тоифасидаги фуқаролар  иштирокидаги ушбу мусобақалар қатнашчиларга ўзгача кайфият бағишлади.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан барча таълим муассасаларида ана шундай спорт тадбирлари ва маънавий маърифий кечалар графиклари ишлаб чиқилиб, мактаблар ҳудудларидаги уюшмаган ёшлар ва аҳоли учун режа асосида туркум тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

Тадбирларимиз давом этмоқда...
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва уларни мазмунли дам олишларини ташкил этиш борасида Андижон вилояти Абу Али ибн Сино Жамоат саломатлиги техникуми жамоаси томонидан кечки маданий дастур ташкил этилди. Гулхан атрофида ташкил этилган кўнгилочар мусиқий дастур маҳалла аҳолиси ўртасида катта таассурот қолдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok