Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ОБОД БЎЛАЁТГАН МАНЗИЛЛАР...

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” Давлат дастурлари доирасида Андижон вилоятидаги танлаб олинган маҳаллаларда ҳам кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Буни Андижон тумани, Садда таги маҳалласида олиб борилаётган ибратли ишлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур маҳаллада бўлиб, қурилиш, йўлларни таъмирлаш, ва сув таъминотини яхшилаш борасидаги ишлар билан атрофлича танишди.

Жараёнда маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, маҳалла ёшларининг таълим ва тарбия олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, умуман, фуқароларнинг ҳаётдан розилигига эришиш йўлида қилиниши керак бўлган ишларга тўхталди.

Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш тадбиркорликни ривожлантириш, томорқадан унумли фойдаланиш бош мақсад эканлигини таъкидлаб, бу борадаги имконият ва имтиёзлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, бетон қопламаси билан текислаш бўйича ишлар Балиқчи туманида ҳам давом этмоқда. Унда тумандаги оғир ҳудуд деб топилган 10 МФЙ таркибида бўлган Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги Наврўз кўчаси 10,7 км йўллар цемент-бетон билан таъмирланмоқда. Бундан эса аҳолининг кайфияти юқори даражада.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ЛОЙИҲА ТАШАББУСКОРЛАРИ.

Сиз хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва тадбиркорликнинг бошқа фаолият турлари билан шуғулланасиз ёки шу каби тадбиркорлик йўналишларида Хонобод шаҳрида фаолиятингизни бошламоқчисиз, лекин сизда бу борада муаммолар ёки таклифлар борми унда бу айнан сиз кутган мулоқот.

Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳамда XonobodBugun жомаси ҳамкорлигидаги, жорий йилнинг 29.01.2022й куни соат 17:00 да бошлаб Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев иштирокидаги "ТАДБИРКОРЛАР" билан жонли мулоқотга таклиф этамиз.

Ушбу жонли мулоқот XonobodBugun телеграм ижтимоий тармоғида бўлиб ўтади ва қуйидаги ҳавола орқали кириб мулоқотда иштирок этишингиз мумкин бўлади.

Жонли мулоқотга қадар мурожаатларингиз бўлса телеграм орқали @tadbirkorlarning_murojaati манзилига юборшингиз мумкин

Эслатма: Мазкур жонли мулоқотнинг вақтларида ўзгариш юзага келса қўшимча ахборот берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси беш йилда 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрни ташкил этиш зарурлиги қайд этилди. Таълим сифатини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта ислоҳотлар бошланиши айтилди.
– Умуман, ўқитиш методикаси, дарсликлари, партадан тортиб, биносигача тўлиқ қайта кўриб чиқамиз. Таълимга, муаллимга шароит яратмасак, жамият ўзгармайди, – деди Президент.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития школьного образования.
Подчеркнута важность создания в течение следующих пяти лет 1,2 миллиона ученических мест. Анонсированы крупные реформы по выведению качества образования на совершенно новый уровень.
- Мы полностью пересмотрим методикe обучения, учебники, все - от парты до здания школы. Пока не будут созданы условия для образования, учителей, общество не изменится, - отметил Президент.

#Mirziyoyev #videoselektor #ijtimoiysoha #maktabtalimi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
МАТОНАТ КЎРСАТГАН АНДИЖОНЛИКЛАР

"Терма жамоада битта мен андижонлик эдим. Ҳар гал Жаҳон чемпиони бўлганимизда Андижондан бирортаси менга қўшилишиб шерик бўлиб қолармикан дердим. Шу сабабли ўзимга ўхшаган ногирон футболга қизиқадиган ака-укаларимиз бўлсаю, бирга-бирга майдонда тўп сурсак, Андижонда ҳам бир жамоа тузиб, футболни ривожлантирсак, деб орзу қилардим",-дейди жамоа бош мураббийи Муҳаммадазиз Арапов.

Батафсил: Ногирон ампутантлар жамоаси аъзоси, жаҳон чемпиони, Андижон фарзанди Муҳаммадазиз Арапов.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвонини бериш тўғрисидаги Фармони.
--
Указ Президента Республики Узбекистан о присвоении почетного звания «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси».

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Марҳамат_тумани

«ЗУККО КИТОБХОН» КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Хабарингиз бор, Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев томонидан Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида «Зукко Китобхон» танлови эълон қилинган бўлиб, яқинда ушбу танловнинг туман босқичлари бўлиб ўтди.

Очиқ-ошкора, шаффофлик асосида ўтказилган финал босқичи якунига кўра, кўрик-танловда фахрли 3-ўринни Маржона Акрамжонова (Бўстон тумани), 2-ўринни Маъмура Мадаминова (Пахтаобод тумани), 1-ўринни эса барча босқичларда энг юқори натижаларни кўрсатиб келаётган Солиҳа Ғуломжонова (Марҳамат тумани) қўлга киритди.

Батафсил: Марҳамат тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok