Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.7K subscribers
41.3K photos
4.64K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ЖАМОАТ ТРАНСПОРТЛАРИ СОНИ ОРТМОҚДА...

Бугун Андижонга Zhong tong bus LTD томонидан ишлаб чиқарилган 6 та автобус ва худди шу корхона томонидан ишлаб чиқарилган 3 та микроавтобуслар келтирилди.

Ушбу транспорт воситалари Андижон шаҳри ҳудуди ҳамда Андижон - Асака йўналишига қўйилиши режалаштирилган.

Шунингдек, 2022 йил давомида вилоятимизга 37 та микроавтобус олиб келинади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БОШ МEЗОН-ХАЛҚИМИЗНИ РОЗИ ҚИЛИШ

Мамлакатимизда давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла» тамойилига асосланган сиёсат амалга оширилмоқда.

Бу жараён Президентимиз бошчилигида Бош вазир, вазирлар, вилоят, туман ҳокимлари ва бошқа мутасаддилар томонидан ўтказилаётган қабулларда янада яққол намоён бўлмоқда.

Андижон вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ҳудудларга чиққан ҳолда жисмоний ҳамда юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари бўйича сайёр қабуллари 2022 йилда ҳам давом этади.

Шунга кўра қабуллар Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида қуйидаги тартибда ўтказилади.

🔹29 январь куни - Балиқчи тумани «Сирмоқ» МФЙ ҳудудидаги тиббиёт коллежида

🔹12 февраль куни - Олтинкўл тумани «Ижтимоят» МФЙ биносида

🔹26 февраль куни - Пахтаобод тумани «Наврўз» МФЙ ҳудудидаги 3 умумтаълим мактаби биносида

🔹26 март куни - Избоскан тумани «Гулистон» МФЙ биносида

❗️Эслатма: юқоридаги қабуллар жорий йилнинг биринчи чорагига мўлжалланган. Навбатдаги қабуллар биринчи чорак якунида эълон қилинади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
26 ЯНВАРЬ – ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунига асосан 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни – божхоначиларнинг касб байрами этиб белгиланган.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган божхона ходимларини касб байрами билан самимий қутлаб, машаққатли фаолиятларида муваффақият, куч-қувват ва сиҳат-саломатлик тилаймиз.

Байрамингиз муборак бўлсин!

http://myurls.co/matbuot_kotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхона органларининг 30 йиллиги ҳамда «26 январь – давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни» муносабати билан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳамда вилоят божхона бошқармаси ҳамкорликда юртимизнинг барча божхоначиларини байрами муносабати билан соҳа ходимлари фаолтига бағишлаб тайёрланган махсус видеороликни ҳавола этамиз.

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Матнни вилоят божхона бошқармаси капитани Фарход Каримов ўқиди.

http://myurls.co/matbuot_kotibi
ХАЛҚНИНГ ОҒИРИНИ ЕНГИЛ ҚИЛИШ, УЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ УЧУН БАРЧАМИЗ БИРДЕК ҲАРАКАТДАМИЗ

Батафсил: Andijonnoma.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ҲУРМАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!

Электр таъминоти буйича барча мурожатларга жавоб берилиши учун ҳозирда “Андижон ҲЭТК” АЖ нинг 11-54 "Саll center" маркази куну-тун фаолият юритмокда ва бундан ташқари жамиятнинг +998 95 2035601 ҳамда +998939100413 ишонч телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг қўшимча ваколатлари белгиланди

Батафсил: https://bit.ly/3H5aCH5

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Избоскан_тумани

Дарёбўйи маҳалласининг умумий ер майдони 572,79 га га тенг. Аҳоли сони эса 3781 нафарни ташкил этади.

Туманнинг обод бўлаётган Дарёбўйи маҳалласида бугун қизғин иш ташкил этилмоқда. Жумладан, сув тармоқлари тортилиб, энг чекка маҳаллалари ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилган. Қолаверса, табиий ва суюлтирилган газ билан аҳолини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда, бетон қопламалари йўллар қилиниб, маҳаллаларнинг чиройи ўзгармоқда. Бетон таянч устунлари ўрнатилиб, фуқароларнинг электр энергиясига бўлган талаблари янада яхшиланмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Балиқчи_тумани

СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Балиқчи туманидаги маҳаллаларда спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Улардан бири тумандаги 23-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди. Ҳудуддаги Гулшан ва Янги ҳаёт маҳаллалари воллейболчи аёллари ўртасидаги баҳслар спорт курашларига бой бўлди.

Мусобақа иштирокчилари стол тенниси, шахмат-шашка, бадминтон бўйича ўзаро бахслашдилар. Балиқчи туманининг маҳаллаларида давом этаётган бундай спорт мусобақалари аҳоли, айниқса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилаяпти.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok