Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ...

Андижон вилояти ҳокимининг 2022 йил 11 январдаги 1-1-0-F/22 сонли Фармойишига асосан ҳудуддаги 887 та маҳаллага ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланиб, шу кундан эътиборан фаолият бошладилар. Улар маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланадилар.

Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳар чорак якунлари бўйича ишда юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчиларини Миллий кадрлар захирасига киритилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
6-yanvar kuni Andijon viloyati, Boʻston tumanida Ichki ishlar vazirining oʻrinbosari hamda viloyat hokimining oʻrinbosari ishtirokida sayyor qabul oʻtkazildi
———
6 январь куни Андижон вилояти, Бўстон туманида Ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари иштирокида сайёр қабул ўтказилди

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Андижонда ҳоким ёрдамчилари қандай вазифалар бажаради?

Батафсил: kun.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЎзЛиДеп Андижон вилоят Кенгаши қошида «Фахрийлар кенгаши» тузилди.

Бугун ЎзЛиДеп Андижон вилоят Кенгаши томонидан «Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси» мажлислар залида партия вилоят Кенгаши қошидаги «Фахрийлар кенгаши» таъсис йиғилиши ўтказилди. Тадбирга партия тизимида узоқ йиллар мобайнида фаолият юритган, ҳозирда ҳам иш олиб бораётган устоз сафдошларимиз, шунингдек, давлат бошқаруви вакиллик органларида ишлаб катта меҳнат тажрибасига эга бўлган, собиқ депутатлар, нуронийлар ва партия вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, ОАВ вакиллари таклиф этилдилар.

Таъсис йиғилишини ЎзЛиДеп Андижон вилоят Кенгаши раиси Халилова Хуршидахон олиб борди. Раис ўз сўзи давомида юртимизда ёши улуғ инсонлар, меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинаётгани, уларнинг ҳаётий тажрибаларидан сабоқ олиш келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларимизнинг порлоқ келажагини таъминлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.

Партия ташкил топган кундан бошлаб унинг тарғиботи ва ташвиқоти йўлида беминнат хизмат қилиб келаётган, сиёсий жараёнларда ҳаловатидан воз кечиб, тараққиёт учун куч-қувватини аямаган бир гуруҳ ёши улуғ фидоийлари жамланган мазкур тадбирда партиянинг янги авлодига ўрнак сифатида кенгаш раиси ва аъзолари саралаб олинди.

Кўп йиллик партиявий тажрибаси, аҳоли орасида ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган ва салоҳиятидан келиб чиқиб, Эгамова Манзурахон Иминжоновна ЎзЛиДеп Андижон вилояти Фахрийлар кенгаши раиси этиб сайланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонлик ёшлар учун халқаро имтиҳон тизимларида тўлаб берилган компенсация маблағлари қанча?

2021 йилда ишга тушган IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT каби халқаро имтиҳон тизимлари компенсацияси ҳақида хабар берилган эди. Таҳлилларга кўра, Андижон вилоятида IELTS бўйича компенсация олган ёшлар сони 104 нафарни ташкил этиб, жами тўланган компенсация маблағлари 196 млн 858 минг 351 сўмни ташкил этади.

2022 йил, 1 январдан араб, хитой, француз, рус, испан, корейс, япон, итальян, турк ва немис тиллари бўйича 13 та халқаро имтиҳон тизимларида ҳам юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатларини компенсация қилиб бериш тизими ишга тушганлигини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари амалда!

2021 йилда Андижон вилоятида 31 та маҳаллада “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари ижросини таъминлаш ишлари амалга оширилди. Натижада Асака туманидаги “Фидокор” МФЙда истиқомат қилувчи 3257 нафар аҳолининг ҳам турмуш шароити яхшиланди. Жумладан, тоза ичимлик суви таъминотидаги узилишларга бархам берилди. Андижон вилоят телевидениясининг “Андижон ахбороти” информацион дастурида ҳавола этилган лавҳада шу мавзуда ҳикоя қилинади.

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Hudud Inform
#Андижон_вилояти

Андижонда «Ҳоким ёрдамчилари» фаолиятини бошлади

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари 11 январдан ўзларига бириктирилган маҳаллаларда хизмат вазифаларини бажаришга киришди.

Вилоятда жорий йил январь ойи якунига қадар ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилади.

Ушбу тизим асосида ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги мониторинги амалга ошириш билан бир қаторда ҳар чорак якунлари бўйича ишда юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари Миллий кадрлар захирасига киритилади.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти профессор-ўқитувчилари Булоқбоши туманида аҳолига мастер-класс ўтишмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ИССИҚХОНАДА ЗАР УНДИРАЁТГАН МИРИШКОРЛАР...

Олтинкўл туманининг Садда маҳалласидаги 547 та хонадон соҳиблари томорқадан самарали фойдаланиб, йилнинг тўрт фаслида ҳам даромад топаётган миришкорлар ҳисобланади. Буни биргина иссиқхонасидан 20 миллион сўмгача соф фойда олаётган Иродахон Исмоиловалар хонадони мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Томорқадан самарали фойдаланаётган бу инсонларнинг деҳқончиликда орттирган тажрибаларини юртга намуна қилиб кўрсатилса арзийди. 2021 йилда туманда 1955,6 миллиард сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Бу кўрсаткичда эса хонадонларнинг улуши ҳам сезиларли. Сабаби туманда ердан зар ундириш ҳадисини олган деҳқонлар кўпчиликни ташкил қилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда 3 минг 665 нафар фуқаро субсидия асосида уй-жой олди

2021 йилда 8 минг 643 нафар фуқаро томонидан субсидия асосида уй-жой олиш учун ариза билан мурожаат қилган бўлиб, улардан 3 минг 665 нафари ижобий хулоса берилиб, уй-жой сотиб олган. Қолган 4 минг 377 нафар фуқаронинг аризасига эса етарли балл тўплай олмагани учун рад жавоби берилган.

2022 йилда Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан Андижон вилояти бўйича 3000 та кўп квартирали хонадон, 500 та якка тартибдаги уй-жойга ипотека кредити ажратиш кўзда тутилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
📌«ТАРАҚҚИЁТ СТРАТEГИЯСИ МУҲОКАМАДА»

🔖«Миллий тикланиш» демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

🔖Давра суҳбатини вилоят Кенгаши раиси ўринбосари К.Абдувалиева олиб борди.

🔖Унда партиянинг маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, турли соҳа вакиллари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этди.

🔖Йиғилганлар Тараққиёт стратегияси лойиҳасида илгари сурилган 7 та устувор йўналишдаги масалалар юзасидан фикрлари ва ўз таклифларини билдирдилар.

🔖Жумладан, Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати З.Исмоилова ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ходимлари ўз таклиф ва ташаббуслари билан ўртоқлашдилар. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси лойиҳасининг мазмун-моҳияти атрофлича муҳокама этилиб, таклифлар тайёрланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok