Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#фоторепортаж

Андижон шаҳридаги "Ёшлар маркази" биносида "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" муносабати билан концерт дастури ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инновацион_кўргазма

Андижон ёшлар технопаркида Андижон машинасозлик институти билан ҳамкорликда «Инновацион кўргазма» ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Андижон давлат университети тюторлари ва 200 нафардан зиёд китобхон талаба-ёшлари Андижоннинг Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят кутубхонасида бўлдилар.

Кутубхонада ёшларимиз учун китобхонлар семинари бўлиб ўтди. Ушбу семинарда талаба ёшлар вилоят кутубхонаси билан яқиндан танишди ва кутубхона фаолияти ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлди ҳамда талабаларга янги чоп этилган китоблар аннатациялари мутахассислар томонидан таништирилди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги ушбу кутубхонада 822 мингдан зиёд китоб фонди мавжуд. Шунингдек, турли хил клублар фаолият кўрсатади.

Семинар давомида қатнашчилар ана шу клублар фаолияти билан яқиндан танишди ва талабалар учун «Зукко талаба», «Бир асар тарихи», «Ижодкор талаба» каби клублар борлиги барчани хурсанд этиб, эндиликда ана шу клубларда фаол иштирок этишни ўз олдига мақсад қўйган талабалар ҳам топилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

Тез кунда...

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этиб борилаётган «Менинг тақдирим» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони билан танишамиз...

"Мустақилликнинг 30 йиллиги" МФЙда истиқомат қилувчи Нодира Бахромова ҳунармандчилик билан шуғулланиб, 85 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаб келмоқда...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#менинг_тақдирим

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этиб борилаётган «Менинг тақдирим» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони "Мустақилликнинг 30 йиллиги" МФЙда истиқомат қилувчи аёл Нодира Бахромова.

У ҳунармандчилик билан шуғулланиб, 85 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминламоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Маҳаллий шароитда биомаҳсулотлар тайёрланмоқда

Сўнгги йилларда соғлом турмуш қоидаларига амал қилмаслик, озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги мавжуд, коронавирус пандемияси каби муаммолар туфайли нафақат ёши катталарда, балки навқирон йигит-қизларда ҳам қоннинг қуюқлашиши ва иммунитет пасайиши каби ҳолатлар кузатилаётгани сир эмас. Бу эса ҳудудларда шу каби муаммоларни бартараф этиш учун имкон берувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга талабни оширмоқда. Андижон вилояти Бўстон туманида ўз фаолиятини бошлаган “Абдулатиф хожи мед фарм” МЧЖга қарашли “Био дори” ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этишдан кўзда тутилган мақсад ҳам шудир аслида.

Батафсил: Халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
👋 Маҳалламиз ёшлари тайёрмисиз?!

Андижон вилоятида 2022 йил-«Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла» йилини маҳалла ёшлари фаоллиги билан бошлашга қарор қилдик.

🗓Январь ойи давомида вилоятимиз бўйлаб «Андижон вилояти ҳокими кубоги» учун қуйидаги интеллектуал ўйин ҳамда спорт мусобақалари ўтказилади:

📚«Заковат» интеллектуал ўйини.

🏓 Стол тенниси.

💪 Street workout.

⚽️ Мини футбол.

🏐 Воллейбол (қизлар ўртасида).

Агар Сиз ҳам мазкур мусобақаларда қатнашишни истасангиз, ўз жамоангизни шакллантиринг ва 7 январга қадар Ёшлар ишлари агентлигининг туман, шаҳар бўлимларига мурожаат қилинг.

Фаол ёшлар сафида бўлишга шошилинг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Асака_тумани

СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5000 ҚАДАМ

Асака туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳоли ўртасида спортнинг оммавийлигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича берган топшириқларига асосан «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида спорт тадбири ташкил қилинди.

Мазкур тадбирда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи ва ўринбосарлари иштирок этдилар.

Тадбир доирасида туманда истиқомат қилувчи 3000 га яқин нуроний оқсоқоллар, онахонлар ва кексалар ҳамда маҳалла фаоллари қатнашдилар. Спорт тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ...

5-6 январь Андижон олимпия захиралари коллежида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва намуна кўрсатиш мақсадида вилоятдаги корхона ва ташкилотлар ҳамда таълим муассасалари ходимлари ва талабалари ўртасида спортнинг мини-футбол, стол тенниси, арқон тортиш ва тош кўтариш турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
⚡️Полиглот ёшлар учун янги имкониятлар! (1-қисм)

2022 йил, 1 январдан араб, хитой, француз, рус, испан, корейс, япон, итальян, турк ва немис тиллари бўйича 13 та халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатларини компенсация қилиб бериш тизими ишга тушди.

Аввалроқ (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижа қайд этган ёшларнинг имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қоплаб берилиши ҳақида маълумот берилган эди.

2022 йил 1 январдан бошлаб ёшлар учун мана шундай имкониятларнинг яна 13 таси ишга тушиб, уларнинг сони жами 18 тага етди.

Эндиликда ушбу халқаро имтиҳон тизимларида ҳам юқори натижа қайд этган ёшларнинг имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қоплаб берилади.

Батафсил маълумот.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда 2022 йилда 282 миллион дона тухум етиштирилади

Президентимиз ташаббуси билан аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш борасидаги ишлар жорий – 2022 йилда ҳам изчил давом эттирилади. Маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари орқали томорқаси бор хонадонларга 100 бошдан парранда, 20 бошдан қуён, 5-6 бошдан қўй-эчки, 5-10 бошдан курка ва 5 тадан асалари уяси тарқатиб, боқилишини ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Батафсил: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БАРЧАСИ ИНСОН ҚАДРИ УЧУН...

Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, ёрдамга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» да ҳам чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Муҳаммаджон Нишонов Бўстон туманида бўлиб, фуқаролар мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида 200 га яқин фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди.

Масалаларнинг аксарияти мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида ўз ечимини топди.

Бевосита Ички ишлар вазирининг ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иштирок этган жараёнда «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларни тадбиркорликка йўналтириш мақсадида, уларнинг 30 дан зиёдига тикув машиналари ҳамда маиший техникалар берилди.

Шунингдек, 10 нафар фуқаро ногиронлик аравачаси ва реабилитация воситалари билан таъминланди. «Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг 10 нафарига кредит олиш имкониятини берувчи сертификатлар топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok