ЯНГИ ЙИЛГА МУНОСИБ СОВҒА
2021 йил «Обод қишлоқ» дастури асосида замонавий лойиҳалар асосида “ZAFAR HOUSE” МЧЖ томонидан 2 млрд. 669 млн. сўм қийматга эга бўлган Шарқ Юлдузи оилавий шифокорлар пункти қуриб битказилиб, янги йил арафасида фойдаланишга топширилди.
Мазкур ОШП янги замонавий тиббий жиҳозлар ва мебеллар билан таъминланди, 10 минг нафар фуқарога 60 нафар тиббий ходимлар хизмат кўрсатади. Шунингдек 6 та койкадан иборат кундузги стационар бўлими ташкил қилинган. Оилавий шифокорлар пунктини очилиш маросимида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари қатнашдилар.
Туман ҳокими тиббиёт ходимларини ва маҳалла аҳлини кириб келаётган 2022 йил билан ҳамда янги оилавий шифокорлар пункти билан табриклаб, аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатишда куч-қувват ва зафарлар тилади. 2022 йил 5 январдан бошлаб мазкур пункт тўлиқ иш фаолиятини бошлайди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

ЯНГИ ЙИЛДА АҲОЛИ ДАРОМАДИ ЯНАДА ОРТАДИ...
Вилоятимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг даромадларини ошириш борасида чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов соҳага мутасаддилар ҳамда тадбиркорлар билан ушбу йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган мулоқот ўтказди. Жараёнда 2021 йилда амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, янги йил режалари хусусида ўзаро фикр алмашдилар.

#Асака_тумани
ФИДОКОРДА ҲАМ ЯНГИ БОҒЧАНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
Янги боғчаларнинг навбатдагиси Асака тумани «Фидокор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 12-давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу ташкилот узоқ йиллардан буён 150 ўрин билан хизмат қилган бўлса ҳозирги кунга келиб мазкур боғчада бола сиғими 250 нафарга етказилди.
Очилиш маросимида туман МТБ мудираси Т.Газибаева ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Тадбир давомида рамзий калити қурувчи томонидан МТТ мудирасига топширилди.
Шундан сўнг меҳмонлар болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Болажонларга эса янги йил совғалари улашилди. Нуронийлар томонидан эса қўл очиб дуолар қилинди.

Андижонда биринчи хусусий "IT PARK" қурилиши бошланди
Вилоят ҳокимлиги томонидан "Cargo Prime" логистика компанияси фаолиятини кенгайтириш ва 250 нафар туман ёшларини иш билан таъминлаш мақсадида, ҳудуддан 2 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, бу майдонда беш қаватдан иборат бино, меҳмонхона, ўқув хоналари, иш жойлари, дам олиш хоналари ҳамда спорт майдончалари ва яшил ҳудудлар ўрин эгаллайди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида компания томонидан 1,5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади. Лойиҳанинг мақсади "IT" ва Логистика йўналишидаги хизматларни Марҳамат туманидан туриб АҚШга экспорт қилиш шунингдек ушбу йўналишларда ёшларни билим олиш мақсадида академия ташкил этиш ҳисобланади.
Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати