Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
❗️Ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади

“Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–33-сон, 09.12.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2021 йил 10 декабрдан:

даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади;

дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – биринчи 5 йил давомида 10 фоиздан ошган қисмига тўланади;

субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади;

фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилади.

🔄 Шунингдек, фармонга кўра, электрон онлайн-аукцион ғолибларига ер участкаси қийматининг 30 фоизини аукцион якунланган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечиктирмай, қолган қисмини 12 ой давомида тенг миқдорда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

📌 2022 йил 1 январдан пудрат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган қурилиши тугалланмаган, том ёпиш ишлари бажарилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этиши мумкин.

➡️ 2023 йил 1 январгача цемент маҳсулоти (ТИФ ТН коди 2523) ва энергия тежамкор базальт қопламалари (ТИФ ТН коди 6806 1000 08) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

🏘 Бундан ташқари, 2022 йилда хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга 1 000 та квартира сотиб олиш чоралари кўрилади.

🏦 Фармонга кўра, 2022 йилда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун жами 43 мингта ипотека кредитлари ажратилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🏇🏻 Андижонда улоқ ва кўпкари мусобақаси ўтказилди

🇺🇿 Хабарингиз бор «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» форуми доирасида вилоятимиз бўйлаб кўплаб лойиҳа ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ёшлар ўртасида миллий спорт турларини оммалаштириш мақсадида от спорт тури бўйича «Улоқ ва кўпкари» спорт мусобақасининг Андижон вилоят босқичи ўтказилди

🔹 Мусобақани 5000 нафар мухлислар кузатишди, 500 нафарга яқин ёш полвонлар эса ғолиблик учун курашдилар. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Мунозара турнирининг вилоят босқич ғолиблари аниқланди.

Хабарингиз бор, Андижон вилоятида «Ўзбекистон ёшлар форуми-2021» ёшлар ойлиги эълон қилиниб, Форум доирасида кўплаб мусобақа ва танловларга старт берилди.
Форум доирасида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида талаба-ёшларнинг нутқий маданиятини юксалтириш, қатъий ҳаётий позицияга эга бўлган ёшларни тарбиялаш, уларда тизимли таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш ва моҳирона мунозара олиб бориш қобилиятларини ривожлантириш мақсадида вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Мунозара» дебат мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада жамоалар ТАСДИҚ ва ИНКОР позициясида ўзаро беллашдилар.
Мусобақа натижаларига кўра, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг «Андижон фарзандлари» жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, турнирнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХОНОБОД ШАҲРИДАГИ ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Маълуми бугунги кунда Хонобод шаҳрини водий туризм марказига айлантириш мақсадида кенг кўламдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур ҳудудда бўлиб, у ерда қурилаётган Янги Ўзбекистон денгизининг қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Жараёнда қурилиш ишларини олиб бораётган Туркиялик қурувчилар билан суҳбатлашди.

Шунингдек, вилоят ҳокими мазкур ҳудудда яшил макон акцияси доираси яратилаётган янги боғга магнолия дарахтини экди.

Маълумот учун, ҳудуддаги ҳар бир дарахтга QR кодлар қўйилади. Мазкур кодларни сканерлаш орқали дарахт қачон ва ким томонидан экилган эканлиги бўйича маълумотга эга бўласиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Андижон_шаҳар
#фоторепортаж

Андижон шаҳридаги янги йил савдо ярмаркалари ҳамда марказий арчалар фаолияти бошланиши юзасидан хабар берган эдик. Бугун марказий арчалар ва янги йил ярмаркаларининг очилиш маросимлари ўтказилди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Қоратут маҳалласида ташкил этилган янги йил савдо ярмаркасида бўлиб, у ердаги сотувчилар ҳамда аҳоли билан учрашди. Маросимдан ўрин олган эстрада хонандаларининг чиқишлари ҳамда маросим сўнгида уюштирилган мушакбозлик йиғилганларга ўзгача кўтаринкилик бахш этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok