Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ИСТИҚБОЛИ ПОРЛОҚ ЁШЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ...

Андижон шаҳридаги "Эко-парк"да вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан "Истиқболли кадрлар" лойиҳаси иштирокчиларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, ёшлар юрт равнақи ва келажаги эканлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, 10 кун давомида мактабларда бошқарувчилик қилган ёш директорларга ишонч билидириб, уларнинг истиқболи янада порлоқ бўлишини тилади. Вилоят ҳокими лойиҳа иштирокчиларига сертификат ва эсдалик совғаларини топширди. Жараёнда ёшлар учун интерфаол ўйинлар, диско-шоу ҳамда акциялар ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#fotoreportaj

Andijon viloyati hokimi Shuhratbek Abdurahmonov RShTYoIM Andijon viloyat filialida amalga oshirilayotgan qurilish ishlarini ko’zdan kechirdi.

http://myurls.co/matbuot_kotibi
#fotoreportaj

Andijon viloyati hokimi Shuhratbek Abdurahmonov yangi Andijon shahrida amalga oshirilayotgan qurilish ishlarini ko’zdan kechirdi.

Shuningdek, viloyat hokimi Yangi Andijon shahrida 1680 o’rinli umumta’lim maktabi hamda 420 o’rinli maktabgacha ta’lim tashkilotining qurilish jarayonini bilan tanishdi.

http://myurls.co/matbuot_kotibi
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали Мустақиллик 27 йиллиги массивида жойлашган янги кўп қаватли уйлар орасида коммуникация қудуғининг оғзи синиб, очилиб қолгани акс этган сурат тарқалди. Ушбу юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур ҳолат мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, муаммо бартараф этилганлигини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ММА бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди

Жорий йилнинг 31-октябрь ва 1-ноябрь кунлари Андижон шаҳрида спортнинг ММА (аралаш жанг санъати) тури бўйича ҳаваскор спортчи-ёшлар (18-20) ўртасидаги вилоят биринчилиги ўтказилди.

Унда вилоят бўйича 14 та спорт клубдан белгиланган ёш тоифасидаги 80 га яқин спортчилар иштирок этдилар.
Мусобақа якунларига кўра, иштирокчилар орасидан энг кучлилари саралаб олинди ва муносиб тақдирланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РEЖА УДДАЛАНДИ, ЭНДИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА...

Қишлоқ хўжалиги соҳасида Андижон вилояти алоҳида мавқега эга. Бунинг замирида деҳқонларимизнинг ўзига хос мактаби ва самарали меҳнати мужассам. Жорий йилда вилоятимиз фермерлари 79 минг 400 гектар майдонга пахтанинг «Султон», «Андижон 35», «Андижон 36», «Андижон 37» каби иқлимга мос навларини экиб, мўл ҳосил етиштирдилар.
Пахтакорларимиз эрта баҳордан сидқидилдан меҳнат қилдилар. Натижада Давлат хирмонига 278 минг тоннадан зиёд қимматбаҳо хомашё етказиб, 31 октябрь куни шартномавий режани 100 фоизга уддаладилар.
Бу жараёнда айниқса, вилоятимизнинг Булоқбоши, Пахтаобод, Андижон, Балиқчи, Избоскан, Шаҳрихон, Бўстон, Жалақудуқ туманларининг пахтакорлари ҳосилни нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишда алоҳида жонбозлик кўрсатдилар. Хирмонларингиз бугунгидан ҳам юксак бўлаверсин, азиз андижонликлар!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Давлат раҳбари мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамлар ҳаётини яхшилаш бош мақсад этиб белгилангани, бу тамойиллар бюджетни шакллантиришда ҳам бош мезон бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Бюджет лойиҳасининг асосий параметрлари кўриб чиқилди. Уни маҳаллий кенгашлар, тадбиркорлар ва аҳоли билан муҳокама қилиш лозимлиги айтилди.

Президент провел совещание по налоговым поступлениям и параметрам бюджета на 2022 год.
Глава государства подчеркнул, что возвышение человеческого достоинства и улучшение жизни людей определены главной целью в нашей стране, именно эти принципы должны быть основным критерием при формировании бюджета.
Рассмотрены основные параметры проекта государственного бюджета. Указано на необходимость обсуждения проекта с местными кенгашами, предпринимателями и населением.

#Mirziyoyev #yigilish #byudjet #asosiyparametrlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter