Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Варшава университетининг филиали Андижонда...

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан “Collegium Humanum Варшава университетининг Андижон филиали» ташкил этилган эди. Бугун Асака туманида жойлашган мазкур даргоҳнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, мамлакатимизда ёшларнинг таълим ва тарбия олишлари учун яратилган шароитлар ва уларга берилаётган имкониятлар хусусида сўз юритди. Андижонда кўплаб хорижий илм даргоҳлари қаторида Полша давлати университети филиалининг очилиши ҳам ёшларга билдирилаётган ишончнинг моҳияти эканлигини таъкидлади. Филиалда талабалар кундузги таълим шаклида инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-шартнома асосида ўқийдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОНДА ПРEЗИДEНТ МАКТАБИ ОЧИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, июль ойида Aндижон вилоятида Президент мактабига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтган эди. Бугун мазкур илм масканининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, вилоят ҳокимлиги вакиллари, устозлар, ўқувчи ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятимиз аҳлига Президент мактаби муборак бўлишини тилаб, илм даргоҳига жорий йилда 5-10 синфларга қабул қилинган 144 нафар иқтидорли ўқувчига ишонч билдирди. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим тизимида илғор технологияларни қўллаган ҳолда ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш, истеъдодли ёшларни қўлла-қувватлаш, рағбатлантириш, маънан етук ва интеллектуал жиҳатдан баркамол авлодни шакллантириш борасидаги фидоийликлари хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент мактабининг педагогик жамоаси 50 нафардан иборат. Уларнинг 23 нафари маҳаллий, 4 нафари хорижлик мутахассис бўлса, 12 нафарини тарбиячи-педагоглар ташкил этади. Ўқувчиларнинг хорижий ва миллий олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига тайёргарлик қилиши учун барча шароитлар яратилган, яъни Президент мактаби битирувчиларини халқаро малака имтиҳонларини (A level) топшира олишини таъминлаш мақсадида, ўзлари қизиққан танлов фанлари бўйича чуқур ўқитилади. Ўқувчилар 10- 11-синфларда ўқиши давомида ушбу танлаган йўналишлари бўйича билим олиб, 11-синф якунида Cambridge Assessment томонидан ташкил этиладиган имтиҳонларни топширади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ва агросаноатда самарадорликни ошириш учун кластерларга имкониятларни кенгайтириш кераклигини таъкидлади.
Кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш, уларни молиялаштириш, экспортни қўллаб-қувватлаш, инфратузилма ва техника билан таъминлаш бўйича кўплаб ташаббуслар билдирилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития кластерной системы в сельском хозяйстве.
Глава государства подчеркнул необходимость расширения возможностей кластеров для повышения производительности в сельском хозяйстве и агропромышленности.
Выдвинуто множество инициатив по укреплению правовых гарантий и финансированию деятельности кластеров, поддержке экспорта, инфраструктурному и техническому обеспечению.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #klasterlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter