Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ФАХРИЙЛАРИМИЗ - ФАХРИМИЗ...

Юртимизда ёши улуғ инсонлардан дуо олиш, уларнинг ҳаётий тажрибаларидан андоза олиш азалий қадриятларимиздан. Шу боис ёшларимиз доимо кексаларга ҳурмат кўрсатишни муқаддас бурч, деб биладилар.

Бугун Андижон шаҳрида ҳам қадриятларга монанд нуроний отахонлар ва онахонлар учун дастурхон ёзилиб, уларнинг дуолари олинди. Тадбирда вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, йиғилганларни мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан қизғин муборакбод этди. Барчани юрт тинчлиги, унинг равнақи йўлида ҳамжиҳат бўлишга чорлади. Отахон ҳамда онахонларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилади.

Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар даврага кўтаринкилик бағишлади. Якунида бир гуруҳ фаол фахрийлар эсдалик совғалари тақдирланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
НУРОНИЙЛАР ЭЪТИБОРДА

Андижон тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги нуроний отахону-онахонларга байрам тадбири ташкил этди.Тадбир давомида туман ҳокими сўз олиб, мамлакатимизда «Ёшларни қўлллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги билан қутлаб, байрамни муносиб кутиб олиш ҳамда аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш бош мақсад эканлигини айтиб ўтди. Бу жараёндаги ўзгаришлар ҳамда эришилаётган натижаларни ёшларга таққослаб, тушунтиришда фахрийларимизнинг ҳаётий тажрибалари ва ўгитлари муҳим эканлигини таъкидлади. 

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ДИЛ ТЎРИДА, ҚАЛБ ҚЎРИДА - НУРОНИЙЛАР

Шундай миллатмиз-ки, оталару боболар, оналару момоларимиз ҳар бир ишда ёндошимиз, маслаҳатгўйимиз, эзгу ишларда йўл кўрсатувчиларимиздир. Бизнинг миллат ҳар доим уларнинг кўрсатмаларию дуоларини бошларига тож деб билган. Юрагимизнинг қўри, давраларимизнинг тўри ҳамиша уларники. Уларни эъзозлаш, қадрлаш, тез-тез йўқлаб туриш ҳаёт тарзимизга айланиб кетган. Кеча Маданият қишлоғининг сўлим Майлисой қирғоғида жойлашган «Фаровон» кафесида туманнинг нуроний отахон-онахонлари жам бўлдилар. Миллат байрами-Мустақиллик айёми олдидан уюштирилган ушбу эҳсон тадбир айнан вилоят раҳбари ташаббуси билан уюштирилган бўлиб, унда нуронийларимиз тўкин дастурхон атрофида жамландилар. Юртимизда амалга оширилаётган эзгу ишлар, хайрли амаллар борасида дилтортар суҳбатлар бўлди. Элимизга омонлик, ризқу рўзига барака, тинчлик-хотиржамлик, тараққиётимизга ривож тилаб дуолар қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | Tiktok
#Таъзия

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари вафот этди.
Усмонхон Алимов 1982—1983 йилларда Бухорода Мир Араб мадрасасида, 1983—1987 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1989—1990 йилларда эса Марокашнинг «Каравийн» дорилфунунида таҳсил олган.
У.Алимов 1980—1982 йилларда Пайариқ туманидаги Имом Бухорий номидаги жоме масжидида имом-ноиб, 1990—2006 йиллар мобайнида ушбу масжиднинг имом-хатиби сифатида фаолият юритган.
2000—2006 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, бош имом-хатиби сифатида ишлаган. 2006 йилдан то ҳозирга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаб келаётган эди.

Андижон вилояти ҳокимлиги Усмонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#фоторепортаж

Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok