Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Ёшлар_куни

Фаол ёшлар тақдирланди.

Барчангизни хабарингиз бор вилоятимиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи ёшлар учун «Вилоят ҳокими стипендияси» таъсис этилган эди.
Бугун ёшлар куни доирасида 22 нафар ёшларимизга ушбу стипендиялар топширилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#ёшлар_куни

Ёшлар куни доирасида Андижон шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги истироҳат боғининг ёзги амфитеатрида галаконцерт бўлиб ўтди. Дастур аввалида Шуҳратбек Абдураҳмонов байрам муносабати билан ёшларни қизғин муборакбод этди. Сўнг Андижон ёшлари симфоник оркестри жамоаси томонидан жонли ижро этилган куй ва қўшиқлар ёшларга ҳуш кайфият бахш этди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_куни

Ёшлар куни доирасида Андижон шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги истироҳат боғининг ёзги амфитеатрида галаконцерт бўлиб ўтди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#2021_йил_1_июлдан

Янги қуриладиган савдо майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ савдо-кўнгилочар комплексларида жами ўриндиқлар сони 300 тадан ва кинозаллари сони 4 тадан кам бўлмаган кинотеатр ташкил этиш мажбурий ҳисобланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга асосан ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган андижонлик бир гуруҳ ёшлар ҳам Давлат мукофотлари билан тақдирланди:

«Келажак бунёдкори» медали билан;

Абдураҳмонов Нуриддин Улуғбекович - Хўжаобод туманидаги «Олий стандарт тех» МЧЖ раҳбари

Асадуллаева Висола Беҳзод қизи - Андижон шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси

Мамадиев Фарҳодбек Қобил ўғли - Андижон туманидаги «Clasika Shoes International» МЧЖ таъсисчиси

«Шуҳрат» медали билан;

Абдураззақов Бунёдбек Бегижон ўғли - Асака туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси

Абжалилова Сабоҳатхон Соибжон қизи - Жалақудуқ туманидаги «Ҳарир тола» МЧЖнинг ипак қурти боқувчиси

Аҳмедова Иродахон Шоҳитбековна - Республика Маънавият ва маърифат марказининг Андижон вилояти бўлими бош мутахассиси

Мамталиева Фотимахон Одилжон қизи - Олтинкўл туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Ҳакимова Шаҳнозахон Қаҳрамон қизи - Олтинкўл туманидаги ҳунарманд-дўппидўз

Юлдашев Ойбек Баҳодир ўғли -Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
❗️29 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 132185 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 76074 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 24954 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 31157 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 3541442 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 2074701 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1199541 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 267200 нафарни ташкил қилди.

📊29 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (15210 доза),
📌Наманган вилояти (15078 доза),
📌Қашқадарё вилояти (12480 доза),
📌Тошкент вилояти (12220 доза),
📌Фарғона вилояти (11480 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 426156 доза,
📌Фарғона вилоятида 406030 доза,
📌Андижон вилоятида 394690 доза,
📌Самарқанд вилоятида 323644 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ғалаба муборак, Олтинкўллик Бободеҳқонлар!

Олтинкўл туманининг ғаллакорлари давлатга дон сотиш йиллик шартнома режасини ортиғи билан бажардилар. Жами 4 минг 210 гектар ердан 12 минг 315 тонна сара дон етиштириб олинди. Экинлар замонавий технологиялар асосида парвариш қилиниши самарасида майса тупларида бошоқлар бўлиқлиги таъминланиб, кутилган ҳосил етиштирилди. Ҳосилни ривожланишида тажрибали миришкорлар маслаҳати асосида иш юритилгани, сувдан тежаб, оқилона фойдаланилгани ва маҳаллий, минерал ўғитлар билан ўз вақтида озиқлантирилиб, замонавий технологиялар асосида парваришлангани ютуқлар омили бўлди. Ғаллакорлар ғалабасига «Машъал меҳригиёси», «Улуғбек Шерзодбек сармояси», «Андижон илдам сардор», «Янги зафар мақсад» каби илғор фермер хўжаликлари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон | Kun.uz телеграм канали орқали "Асака туманидаги марказий поликлиникада ичимлик суви муаммо бўлмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Муаммо тез орада бартараф этилади ва бу ҳақда батафсил ахборот тақдим этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#online

Тез орада Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида "Талаба ва ёшлар форуми" видеоселектор шаклидаги мулоқоти бошланади.

Кузатишда давом этинг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok