Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.5K photos
4.43K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Live

Ўзбекистонда қуруқ порт ишга туширилади
•••••••••••••••••••
Хитой Қашғаридан Ўзбекистон Андижонигача 450 километрлик темир йўл қурилади.

Айни дақиқаларда Пекин шаҳрида "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш битими имзоланди.

Ўзбекистон, хусусан Андижон учун муҳим булган ушбу битимни имзолаш маросими иштирокчиларига президентимиз мурожаат йўллади.

– Мазкур темир йўл Хитойни минтақамиз билан боғловчи энг қисқа қуруқлик йўлига айланади. Келгусида ушбу йўл бизнинг мамлакатларимизга истиқболли Трансафғон йўлаги орқали Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ давлатларининг кенг бозорларига чиқиш имконини беради, – дейилган давлатимиз раҳбари мурожаатида.

Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида:

1) иқтисодий самара берадиган янги корхоналар ва ўн минглаб иш ўринлари яратилиши,

2) ўзаро савдо ҳажми каррасига ошиши,

3) саноат кооперацияси кенгайиши, инвестициявий жозибадорлик ўсиши кўзда тутилган.

Бу тадбиркорлар учун қулай ва арзон юк ташиш йўли бўлади. Дастлабки тахминларга кўра, юк ташиш ҳажми йилига 12-15 миллион тоннани ташкил этади.

"Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли “Қашғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон” йўналиши бўйлаб ўтади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Вилоят ҳокими ўқитувчига юқори лавозимли иш таклиф қилди
•••••••••••••••
Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов туризмни ривожлантириш бўйича навбатдаги учрашувни ўтказмоқда.

Унга Андижондаги ОТМларда шу соҳа йўналишила таҳсил олаётган талабалар ва устозлар таклиф этилган.

Учрашув қатнашчиларидан бири бир қанча мавжуд муаммолар ва уларга ечим таклиф этди. Вилоят ҳокими таклифларни қўллаб-қувватлаш билан бирга, устозга ҳозиргисидан кўпроқ маош ва юқори лавозимли иш ҳам таклиф қилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Меҳмон уйлари ташкил қилишни истаган тадбиркорлар қўллаб-қувватланади
•••••••••••••••
Андижонимизда футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу йирик халқаро тадбир муносабати билан, кўплаб самарали ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда, ўз хонадонларида меҳмон уйи хизматини йўлга қўйишни истаган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокимлигида штаб ташкил этилди.

Кейинги хабарларда штаб билан боғланиш учун рақамлар, меҳмон уйи ташкил этиш шартлари бўйича батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Барча тадбиркорларни ҳамкорликка чақириб қоламиз!

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Бугун вилоят раҳбари Андижон қаршилаётган яна бир халқаро тадбир - футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатига ҳозирлик ишлари бўйича фаолият юритди.

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов “Универсал” спорт мажмуаси ва меҳмонхона қурилишини ўрганди.

Мутасаддилар иштирокида қўшимча вазифалар белгилаб олинди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда долзарб масалалар, олдиндаги режаларнинг амалга оширилиши, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан барча раҳбарлар иштирокида муҳокама юритилмоқда.

Жумладан,
1) шаҳар ва туманлардаги иш жараёнлари,
2) МФЙлар расмийлари фаолияти,
3) МФЙлар ходимлари фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар,
4) фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш,
5) хорижий инвестицияларни ўзлаштириш,
6) экспорт масаласи,
7) мактаб битирувчилар бандлигини таъминлаш,
8) “Ёшлар ойлиги”ни кенг миқёсда ўтказиш,
9) “Ёшлар дафтари” бўйича вазифалар,
10) ёшларга ер ажратишни якунлаш,
11) ОТМларнинг тест имтиҳонлари,
12) дорихоналардаги дори-дармон воситалари сифати,
13) “Дунё садолари” фестивалига ҳозирлик кўриш,
14) ер майдони аукционлари,
15) хусусийлаштириш дастури,
16) ғалла ҳосилини йиғиб олиш,
17) узумчиликни ривожлантириш,
18) пилла масаласи бўйича вазифалар белгилаб олинмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитойнинг Вей Хай шаҳрида янги ҳамкорликлар бўйича фаолият юритмоқда.

Режалар давомида турли манзилларда ўрганиш олиб борилар экан, кўчаларни ободонлаштириш, йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича ушбу туристик шаҳар тажрибасига эътибор қаратилди.

Шунингдек, Андижонда денгиз маҳсулотлари маркази фаолиятини йўлга қўйиш бўйича келишувлар олиб борилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов ГЭС лойиҳалари бўйича учрашувда бўлиб турибди.

Аҳолимизнинг электр таъминотини яхшилашни мақсад қилган ушбу ҳамкорлик лойиҳалари Андижонда бошланиб улгурган.

Ҳозирда бўлиб ўтаётган СУАР (Синдзянь-Уйғур автоном райони)да жойлашган Zheijang Commercial Building компаниясидаги учрашувда янги режалар, ГЭС лойиҳалари бўйича музокаралар бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов йирик компания ва корпорация раҳбарлари билан учрашди.

СУАР (Синдзянь-Уйғур автоном райони)да бизнес форум ташкил этилди. Унга ҳудуддаги 80 нафарга яқин йирик тадбиркорлар, компания ва корпорациялар раислари ташриф буюрди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда ёшлар форуми бошланди. Бугун ёшларимиз учун эстрада юлдузлари иштирокидаги тадбирлар ўтказилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Вилоят ҳокими ёшлар форумда сўз олиб ёшларга табрик йўллади. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев форум қатнашчилари олдида сўзга чиқди.

Вилоятимизнинг фаол ва иқтидорли ёшларига эсдалик ҳадялар ва ташаккурномалар топширилди.

Тадбир давом этмоқда…

Саҳифа: @sh_abdurahmonov