This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎄Янги йилингиз муборак бўлсин!
“Макро Фарм Андижон” фармацевтика компанияси барча ишчи ходимлари ва раҳбарияти сиз азиз юртдошларимизни кириб келаётган янги йил байрами билан чин юракдан муборакбод этади.
Барчамизга эски йилда амалга ошмаган режалар, эришилмаган мақсадлар ва марраларга янги йилда эришиш насиб қилсин
“Макро Фарм Андижон” фармацевтика компанияси янги йилда янги лойихалар билан юртдошларимизга саломатлик ва қулайлик яратишда давом этади.
☺️Янги йил сизга саломатлик ва хотиржамлик йили бўлсин!

«Андижон» шарафини ҳимоя қилган белоруссиялик легионер Павел Забелин барчангизни кириб келаётган 2022 йил билан қутлабди.
Forwarded from Deleted Account
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021 йилнинг иккинчи даврасида жамоамиз шарафини ҳимоя қилган ўнг қанот ярим ҳимоячиси Василий Софпель,андижонлик футбол шинавандаларига байрам табригини йўллабди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Айни вақтда Андижон вилоят хокими Бобур аренага ҳалқни табриклаш учун Қорбобо билан кириб келди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоят хокими Абдурахманов Шухратбек Кушақбаевич "Бобур арена"га ҳалқни табриклаш учун Қорбобо билан кириб келди ва байрамона салютлар отилди,
"Бобур арена"да байрам авжида!
"Бобур арена"да байрам авжида!
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ АНДИЖОН АҲЛИГА ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ
Бугунги шукуҳли дамларда Андижон аҳлини янги - 2022 йил билан самимий муборакбод этиб, барчангизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга қут-барака тилайман.
Дарҳақиқат, якунига етаётган 2021 йилни зўр қувонч ҳамда эзгу таассуротлар билан кузатар эканмиз, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» вилоятимиз аҳли учун ниҳоятда омадли келганини, унинг замирида барча соҳа вакилларининг улкан хизматлари мужассамлигини мамнуният билан эътироф этаман.
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни кириб келаётган Янги йил билан чин юракдан самимий табриклайман.
Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Янги йилда хонадонингиздан чек¬сиз қувонч ва осойишталик аримасин!
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

ОЗГИНА САБР...
Жонкуяр мухлисларимизнинг бугунги ҳолатларини тушуниб турибмиз. Ҳеч қандай янгиликлар берилмаяпти,маълумотлар йўқ ҳисоби. Бошқа клублардаги ўзгаришларни кузатишяпти,таҳлил қилишяпти. Бизга ҳам ноқулай бўлаётганлигини тушунишингларни истардик. Ҳозирча амалга оширилган трансферлар борасида аниқ гап йўқ. Яқин кунлар ичида навбатдаги мавсумга ҳозирлик кўриш учун жамоа аъзолари тўпланишади ва қишки йиғинларга киришилади. Мана шу жараёнда мураббийлар штаби билан биргаликда янги ижрочилар борасида якуний қарорга келинади. Рўйхатга кимлар киритилгани ҳақидаги маълумотларни беришимизнинг фойдаси йўқ. Ўтиш эртага амалга ошмай қолса,барча учун ноқулай бўлади.
Гарчи Про лигага тушиб кетилган бўлсада,клубнинг имижи яхшилангани рост. Эндиликда тўловлар ўрнида амалга оширилмоқда,қарздорликлар йўқ ҳисоби. Ижобий тарзда мулоҳаза юритиш,оммалашмоқда. Амалга оширилаётган ишлар шунга замин яратмоқда. Мураббий ва футболчилар якунига етган мавсум учун ҳақларини тўлиқ олишган ва мазкур ҳолат ижобийликка ҳизмат қилиши шубҳасиз. «Андижон» клуби мутасаддилари осмондаги ойни ваъда қилишмайди. Ҳаммаси реаликка асосланади. Айтилган сўз- отилган ўқ. Лафз асосий ўринда туради. Ўтган йиллари андижонликлар таклифини ҳатто ўйлаб кўрмаганлар,эндиликда ишонч биринчи ўринга чиққанлиги сабабли,музокара столига ўтиришмоқда. Бу эса клубнинг кичик ютуқларидан биридир. Гапнинг индаллоси,ўтишлар расмий тус олса,албатта сизларни хабардор қиламиз. Сабр қиламиз ва кўп фурсат қолгани йўқ. Янги мавсумда ниятлар жиддий ва селекция ҳам шунга монанд тарзда олиб борилиши табиий.

КИМЛАР ҚОЛЯПТИ?
Энг ўйлантираётган вазиятлардан бири ҳам янги мавсумда жамоада қоладиганлар масаласидир.. Муҳаммадкарим Тоиров,Фарҳод Соҳибжонов,Ислом Маматказин,Абдураҳмон Комилов,Изатилло Абдулҳақов,Абдувоҳид Ғуломовлар билан узоқ йилларга мўлжалланган шартномалар тузилган ва жамоада қолишлари аниқ. Ўтган йили таркибда ҳаракат қилганларга тўхталсак,Сардор Хурсандовни бир йил илгари футбол жамоатчилиги танимасди. Ўйин амалиётига эга бўлиб,ҳимоядаги ҳаракатлари сайқаллаша бошлагач,даражаси ортди. Мавсум якунига етиши биланоқ манзилни ўзгартиришини билдирди,дўстона хайрлашилди. Азамат Исроилов билан музокара чоғида келиша олмадик. Бошқа вариантларни қидириб кўрсин. Клуб эгаси Журъатбек Қувватов айтганидек,ўзида хоҳиш бўлмаса,ҳеч кимни ялиниб ёки мажбурлаб олиб қолиш ниятида эмасмиз. Жамоага келиб қўшилганларидан буён вақтларини заҳира ўриндиғида ўтказган Хуршид Убайдуллаев, Асилбек Амонов,Миркомил Локаевлар билан шартномани узайтиришдан мантиқ йўқ эди. Иккинчи даврада дарвозамизни ишончли тарзда қўриқлаган Элдор Адҳамов масаласи ҳам шу кунларда ҳал бўлади. Клуб томонидан қилиниши мумкин бўлган шароитлар ҳавола этилди. Дарвозабон ўйлаб кўриш учун фурсат сўраган. Қишки йиғинлар бошлангунга қадар кутилади. Шунингдек,шартнома муддати тамом бўлган Усмонали гИсмоналиев ва Бахтиёр Қосимовлар ҳам ҳозирча пауза ушлашган. Нуфузли клублардан таклиф тушса,йўлларига тўғаноқ бўлинмайди. Охирги сўз ўзларига ҳавола этилган. Ҳеч бирлари билан қарздорлик йўқ. Ҳисоб-китоб ишлари тўлалигича якунига етказилди. Янги йилга қарздорликсиз чиқилди. Эндиликда янги шартномалар тузилишида минимал муддат икки йил қилиб белгиланади. Шулар ҳал бўлгач,керакли чизиқларга муносиб футболчилар жалб қилинади.

ПИЧОҚНИ АВВАЛ ЎЗИНГА УР...
Янги мавсумга тайёргарликка киришишдан олдин жамоамиз ҳақида озгина маълумот етказиш мақсадида футболчилар билан боғлиқ ҳолатни эътиборингларга ҳавола қилгандик. Янгиликлар йўқлиги учун эски вазиятларга ойдинлик киритиб ўтгандик. Афсуски,бироз янглишибмиз. Ҳамон ўқувчиларимиз, мухлисларимиз орасида ўзини тута олишга қийналадиган,бир тарафлама фикрлайдиган, маданиятни унутган,ўринсиз тилига эрк берадиганлар борлигидан ачиниб кетдик. Кимларнингдир шахсиятга ўтиш,ҳақорат қилиш,ярашмайди,менталитетимизга мос эмас. Мард бўлсангиз,ўзлари билан алоқага чиқинг,ичингиздаги тўпланиб қолган гапларни тўкиб,солинг. Кимлигимизни яшириб,бемаъни мулоҳазалар юритишимиз тўғри эмас. Клубнинг расмий телеграм канали эканлигини унутмайлик ва жанжал майдони эмаслигини айримларнинг ёдига солиб қўймоқчимиз. Анча вақтдан буён шарҳ ёзиш блокланганди. Сабабини сўраганимизда,айрим муносабат билдирадиганларнинг аҳлоқи билан изоҳлашганди. Андижонлик ишқибозларимизнинг юксак маданияти,хулқига ишониб,блокни олиб ташлангандик. Янглишган кўринамиз. Ахир фикрларни футболчиларнинг ўзидан ташқари,оиласидагилар,яқинлари ҳам ўқиши мумкинлигини тасаввурингизга келтиринг. Ўзингиз ҳақингизда шундай битиклар ёзилса,қандай қабул қиласиз? Шунинг учун,пичоқни аввал ўзингизга,оғримаса бошқасига уринг! Каналимиз ўқувчиларининг шмушоҳадаларимизни тўғри қабул қилишларига ишонамиз. Кейинги сафар,қуюшқондан чиқиб,ўзини назорат қила олмаганларга чора кўрамиз,мулоқотдан маҳрум этамиз. Бошқа чорамиз қолмайди...

Иккита футболчи масаласида мурожаат тушди ва ҳамон уйқуда эканлигимизга шаъма қилинди. Ҳамма сайтлар янгилик сифатида беришибди,биз эса қўл қовуштириб ўтирибмиз экан. Энди ойдинлик киритиб ўтсак. Шартномаси тугаган футболчи эркин агентга айланади ва исталган клуби билан музокара ўтказиши мумкин. Усмонали Исмоналиев ҳали «Андижон» билан янги шартнома имзоламаган ва қаердалиги ҳақида суриштирмадик. Қайсидир жамоанинг машғулотида иштирок этса,манзилини алмаштирганлигини англатмайди. Расман битим тузсин,эълон қилинади. Хушнуд Авилов эса ўтган мавсумда «Навбаҳор»да тўп сурди ва бизникилар томонидан ҳеч қандай таклиф тушмаган(режалаштирилмаяпти ҳам). Исталган жойига ўтиши мумкин. Шунингдек,Дониёр Абдуманноповнинг «Сўғдиёна» машғулотларига қўшилгани рост. Жароҳат олиб Белоруссия клубидан қайтган ва аввалги формасига кириб бориши талаб этилади. Иқтидор эгасининг ишлари юришиб,ҳаракатлари ўхшаб,яна Европанинг нуфузли клублари скаутларининг назарига тушишига тилакдошмиз. Янги ўйинчилар ҳақида маълумотдан хабар топишимиз биланоқ,эътиборингларга ҳавола қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг. Олди-қочди хабарларга ишониб,хулоса чиқармай туринг. Расман ёзилса ва манбаси ишончли бўлса,марҳамат!
САБРИ ЧИДАМАЙ,ТИНИМСИЗ ЯНГИЛИК КУТАЁТГАНЛАР УЧУН
Биринчи галда жамоанинг йиллик сарф-ҳаражат сметаси тасдиқланганлигини айтиб ўтмоқчимиз. Ўтган йилги Суперлигадаги иштирок учун ажратилган даражадаги миқдор қолдирилганлигига эътибор беришингларни истардик. Про- лига мусобақалари апрель ойида старт олиши назарда тутилган ҳолда, қишки ўқув-машғулот йиғинларига 12 январдан киришилиши олдиндан режалаштирилган. Бош мураббий ҳам Россиядан шу кунларда етиб келиши керак. Футболчилар борасидаги маълумотларга ўтсак, уч нафар яхши савиядаги,ўз ортидан жамоани эргаштира биладиган маҳоратли легионерлар олиниши мўлжалланмоқда. Биттаси,ўтган йили «Сурхон» сафида ҳаракатқилган марказий ҳимоячи Владимир Бубанья билан деярли келишувга эришилган. Яна икки нафар черногориялик футболчиларни сафимизга жалб қилиш йўлида музокаралар кечмоқда. Ўзбекистондан ҳам малакали ижрочиларни жалб қилиш қанчалик машаққатли бўлмасин,ишга жиддий киришилган. Уларнинг номлари ҳам тез кунда очиқланади. Ҳар бирлари Суперлига клубларида тўп суришган,етарли тажрибага эгалар. Шунинг учун ҳавотирларга ўрин йўқ. Мавқени тиклаш,элитага қайтиш йўлида маблағ аялмаслиги таъкидланган. Буни яна бир карра ёдингизга солиб қўймоқчимиз. Ҳеч ким қўл қовуштириб ўтиргани йўқ. Селекцияга масъуллар олдиларида турган вазифани тушуниб туришибди. Трансфер бозорида олиб борилаётган ишлар юзасидан бошқа янгиликлар юз берса,албатта хабардор қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг!

КУН НАФАСИ
Эндиликда сизларга етказиш учун маълумот ва янгиликлар пайдо бўлмоқда. Декабрь ойи охирлари ва январнинг дастлабки кунларида қайси хабарни эътиборингларга ҳавола қилишни билмай,чорасиз қолаётгандик. Бугун бош мураббий Виктор Кумиков ва ёрдамчиси Олег Корниенколарга самолётга чипта харид қилиниб,ўзларига жўнатилди. 11 январь,Тошкент вақти билан тонги соат 04.45 да учиб келишлари белгиланган. Мураббийлар Андижонга машинада етиб келишади ва қишки ўқув-машғулот йиғинлари борасида яна бир карра раҳбарият билан келишиб олинади. Маҳаллий иқтидорлар учун декабрь ойи охирларида Шўрбулоқдаги академия майдонларида кўрик-танлов ўтказганлигимиздан хабардор қилганмиз. Шулар ичидан саралаб олинганлар (тахминан 15 нафар)нинг имкониятлари бош мураббийнинг иштирокида баҳоланиб,маъқул топилганлари йиғинларга жалб қилинишлари мумкин. Кейинги икки кун ичида навбатдаги режаларнинг расмий варианти сизларнинг ҳам эътиборингларга ҳавола этилади. Ва албатта,Виктор Балютович билан янги мавсумга бағишланган суҳбат ташкил этилади. Жуда кўп масалаларга мана шу жараёнда ойдинлик киритишингиз мумкин бўлади. Бизни кузатишда давом этинг.

Бобир Акбаров ва Фарҳод Бекмуротовларнинг январь ойидан шартномаси тугаб, эркин агентга айланганликлари ва қўқонликлар билан хайрлашганликлари ҳақида хабар чиқди. «Андижон»га таклиф қилинишадими,мазкур футболчилар,қабилидаги саволни мухлисларимиз йўллашмоқда. Тўғри,иккала тажрибали ўйинчи Андижон футболининг тарбияланувчилари саналишади. Аммо,олдиларида бошқа таклифлар йўқлигини англатмайди. Масалан,Фарҳод Бекмуротов билан декабрда клуб раҳбари гаплашган. Талабини ўта катта қўйиб юборгани учун музокара дастлабки босқичдаёқ тўхтатилган. Ҳозир маҳаллий футболчи шароит талаб қилиш бобида хорижликлардан ҳам қолишишмаяпти. Клуб ҳам кимлардандир садоқат кутадиган даврлар ўтган. Молиявий талабни қондириш аллақачон асосий ўринга чиққан. Шу сабабли,ҳар доим сиз ва биз истаган трансферлар амалга ошавермайди. Бир неча бор такрорлаганимиздек,элитада тўп суриб одатланганлар,қуйи дивизионга тушиб тўп суришни хушлайверишмайди.

ОМАДЛАРИНИ СИНАБ КЎРИШМОҚДА...
Ўтган мавсум таркибимизда ҳаракат қилган Бахтиёр Қосимов ва Усмонали Исмоналиевлар ҳам Суперлиганинг бошқа вакилларида қизиқиш уйғотишган. «Сурхон» ва «Бунёдкор» жамоаларидан иккаласига таклиф тушганлиги рост. Буни ўзлари очиқ айтишиб,клуб раҳбарларидан дуо олиб кетишди. Агар музокаралар кўнгилдагидек кечмаса,қадрдон жамоаларига қайтишни мақсад қилишган. «Андижон» аъзолари қишки ўқув-машғулот йиғинларига киришгунларига қадар шахсий масалаларини ҳал этиб олишлари зарур. Акс ҳолда,кеч қолишади ва унда айбни ўзларидан излашларига тўғри келади. Жамоамиз футболчилари йиғинга киргунларига қадар дарвозаларимиз очиқ туради. Улгурмагани,ўзидан кўрсин. Адашибман,янглишибман,деган оқловлар кейин ўтмайди. «Андижон» ҳам ўз мавқеини тиклаб бораётган,тўғри йўналишни танлашга уринаётган клубдир. Заҳира аэродроми вазифасини ўтаб берган даврлар ортда қолди.

ЧЕРНОГОРИЯЛИК ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ БИЛАН ТАНИШАМИЗ
Черногория мамлакатидан ташриф буюрадиган легионер масаласи ижобий ҳал этилди ва кейинги ҳафта бошларида Ўзбекистонга учиб келишлари учун клуб томонидан самолётга чипта харид қилинди. «Сурхон»нинг собиқ ўйинчиси Владимир Бубанья билан қўшиб ҳисоблаганда уч нафар хорижлик билан деярли келишувга эришилди. Тиббий кўрикдан ўтганларидан кейин тўлақонли шартнома имзоланади. Бандлари келишиб бўлинган. Демак,черногориялик футболчиларнинг қисқача характеристикаси қуйидагича. Иккаласи Даниловграднинг «Искра» клуби шарафини ҳимоя қилишган. Богдан Милич- 1987 йилда таваллуд топган ва амплуаси ҳужумчи. Шериги Горан Милойка эса 1994 йилда туғилган ва марказий ярим ҳимоячи саналади. Йиғинлар давомида янги тил топишиб,«Андижон»га катта фойда келтиришларидан умидвормиз.