"ANDIJON" FK | rasmiy kanal
13.8K subscribers
25.4K photos
2.05K videos
25 files
2.33K links
«Andijon» futbol klubining rasmiy telegram kanaliga xush kelibsiz ! www.andijanfc.uz

(1964-2024) 60 yillik muborak❗️

Instagram.com/fcandijan

🎫Chiptalar @echipta_bot
Download Telegram
2021 ЙИЛ ЛАУРЕАТЛАРИ

2021 йил ўз поёнига етиб бормоқда. Жамоамиз таркибидаги ижрочиларга таянган ҳолда мавсумдаги энг яхшиларни
эътиборингларга ҳавола этиб борамиз.

ЭНГ ЯХШИ ДАРВОЗАБОН - Элдор Адҳамов. Иккинчи даврада ушбу посбоннинг қайтиши, энг фойдалилардан бири бўлди. Элдор барқарорлик намоён этиб, яхшигина ўсишга эришди. Бир қатор учрашувларда энг яхши сифатида расман эътироф этилди.
ЭНГ ЯХШИ ҲИМОЯЧИ- Пламен Димов

Болгариялик легионер нафақат ҳимоя чизиғи, балки жамоасининг етакчисига айлана билди. Ишқибозлар ўртасида ўтказган сўровларимизда ҳам Димовга жуда кўпчилик овоз берганди. Болгариянинг машҳур «Левски» клубида ҳам бир вақтлар ўйнаганлиги, бежиз кетмаганлигини майдондаги ҳаракатларидан сезилиб турарди. Жамоанинг марказий ҳимоясини бетонлаб, рақибларнинг ўйинларини олдиндан илғаши ҳисобига кучлилар қаторида сараланди.
ЭНГ ЯХШИ ЯРИМ ҲИМОЯЧИ - Павел Забелин

Белоруссиялик футболчи жамоада ижара асосида тўп сурди. Ҳақиқий профессионал эканлигини оддий турмуш,яшил майдонда исботлашга эришди. Амплуаси бўйича бемалол универсал дейиш мумкин. Ҳужумчилар ортидан,қанотларда, соф олдинги чизиқ вакили сифатида ҳам ҳаракатлана олади. Муҳими, фойдали иш коэффицентининг юқорилигидир. Футболчи тўланаётган маошини оқлаши керак, деган тушунчага амал қилиб келадиган кам сонли футболчилар қаторида.
ЭНГ ЯХШИ ҲУЖУМЧИ - Мартин Боаке

Ажабланманг, биринчи даврада таркибимизда ҳаракат қилган италиялик ўйинчида ҳужумчиларга хос барча жиҳатларни кўрдик. Танк сингари рақиб ҳимоясини ёриб кира оладиган, тўпга бошида аниқ зарба бера олиши орқали ажралиб турарди. Жамоанинг ўйинлари ўхшаган 2-даврада айнан Боаке сингари ҳужумчининг йўқлиги панд берди. Афсуски, Мартин 2-даврада олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилди.
ЖАМОА ТЎПУРАРИ - Усмонали Исмоналиев. 5 гол

Олдинги чизиқдаги ижрочиларнинг ҳаракатларидан кўнгли тўлмаган мураббийлар, ҳимоя чизиғи вакилини ҳужумда синай бошлашади. Илгари ҳам бу борада тажрибаси бўлган Усмоннинг ўйинлари муваффақиятли чиқади. Индвидуал ҳаракатлари эвазига учрашув тақдирини ҳал қилган пайтлар бўлди. Аммо, чемпионат охирларига келиб сермаҳсуллиги пасайди, рақиблар жиддий қўриқлай бошлашди. Натижада, керакли паллада Исмоналиев ўз имкониятидан бироз пастроқ ўйнагандек кўринди.
ЖИДДИЙ ЙЎҚОТИШ - Диёр Раҳимқулов. Бу ўринда бошқа изоҳлар ортиқча.
«АНДИЖОН»-2021. ЯКУН. ҚИСҚА САТРЛАРДА...

Биринчи давра учрашувлари бошланиши арафасида клуб раҳбариятининг фақат юқори ўринлар учун курашилиши ҳақидаги гаплари, ҳеч қандай чўпчак эмасди. Қишки йиғинлар давомида барча шароитлар муҳайё этилиб, таркибни шакллантириш, кимларни олиб қолиш борасидаги ишларга четдан ҳеч ким аралашмади. Тошкентдаги қиммат меҳмонхоналарда истиқомат қилинди, майдонлар ижарага олинди. Муносабатга яраша жавоб бўлиши кутилганди. Ўша маҳалдаги бош мураббий Отабек Ғуломхўжаевнинг мавсум бошланиши арафасида маҳаллий мухлисларга жамоани таништирув маросимида билдирган фикрлари ҳали ёддан чиқмади. Фикр билдириш учун сўзга чиққан бош мураббий,мен учун барча гапни жамоамиз аъзолари ғалаба қозонган ҳолда айтишади, деганда, қарсаклар авж олиб кетганди...
#Архив

Москва футбол фахрийларининг «Андижон Спартак» билан учрашуви. Андижон. 1964 йил.

@kunuzandijonvil
«АНДИЖОН»-2021. ЯКУН. ҚИСҚА САТРЛАРДА...

Суперлигада қолиш учун курашга тайёр жамоа ўз футболчиларига бунчалик миқдорда маош белгиламайди. Раҳбариятни ишонтириб, кейин олиб келишган ижрочиларни. Москванинг «Локо»сидан қайтган,ҳали футболда катта ишларга қодир бўлмаган Жасур Жалолиддиновнинг бир ойлик маоши 8минг АҚШ долларида белгиланса. Таклиф этилган легионерлар ҳам беш минг долларда олишган. Қирғизистонлик Бернхард сурункали жароҳатга эгалиги сабабли, шартнома муддатидан аввал бекор қилинди. Йўқса,ногирон ўйинчига ҳам яна бекордан пул тўлашда давом этиларди...
«АНДИЖОН»-2021. ЯКУН. ҚИСҚА САТРЛАРДА...

Иккинчи даврада ҳам клуб раҳбарияти элитадаги ўринларини сақлаб қолиш мақсадида, қанчалик мураккаб бўлмасин, мураббий ва футболчилар рағбатига жиддий эътибор қаратишди. Ҳар беллашувга йирик миқдорда мукофот пуллари белгиланди. 20, 30, 40, 50 миллион сўмгача ютуқ учун миқдор белгиланди. Футболчилар бундан руҳланиб, майдонда бор имкониятларини ишга сола бошлашди. Ҳатто легионерларимиз ҳам аввалги жамоаларида бунчалик кўп пуллар айтилмаганига иқрор бўлишди. Айрим ўйинларда маҳорат етишмади, яна бошқасида омадлари чопмади. Агар ижрочилар савияси бироз юқори бўлганида, Суперлигада жон сақлаб қолишарди, яхшигина даромад ҳам қилишарди. Эҳ...
🔥Икки оғиз миннатдорчилик билдиришни эп кўрмаган футболчилар, бўйни бойланган билан ов қилиб бўлмаслиги, эндиликда пулни вақтида тўланишида муаммо юзага келмаслиги ва инфратузилма ҳақида. «Андижон» клуби хўжайини Журъатбек Қувватов билан мазкур мавзуларни қамраб олиш баробарида, мавсум, йил якунлари ҳақида суҳбатлашдик. Бизга обуна бўлинг ва кузатиш, баҳо беришда давом этинг.

🎥 Тез орада интервьюни томоша қилишингиз мумкин бўлади
«АНДИЖОН»-2021. ЯКУН. ҚИСҚА САТРЛАРДА...

Ҳар ишдан ҳикмат излаган маъқул. Қуйи дивизионга тушибn кетдик,дея нолийвермасдан, имкониятлардан унумли фойдаланиб қолишимиз талаб этилади. Футбол хўжалигини тартибга солиб, ўртамиёна эмас,эндиликда кучли,иродали, матонатли бўлиб қайтишимиз талаб этилади. Клуб эгасидан тортиб,оддий ишқибозгача шуни кутишмоқда. Муҳими, илгарги хатоларни такрорламасликдир.
Абдураҳмон Комиловни табриклаймиз !

🎊Бугун «Андижон» жамоамиз футболчиси Абдураҳмон Комилов ўз таваллуд айёмини
нишонламоқда!

🎂Шу муносабат билан Абдураҳмон Комиловни «Андижон» футбол клубининг барча аъзолари номидан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Абдураҳмон Комиловга оилавий тинчлик, узоқ умр, сиҳат саломатлик, фаолияти давомида омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Таваллуд айём муборак, Абдураҳмон !
«АНДИЖОН»-2021. ЯКУН. ҚИСҚА САТРЛАРДА...

Аутсайдер жамоанинг чемпион фанатлари ҳақида ҳар қанча ижобий фикрлар билдирсанг кам. Сафар баҳсларида ҳам борликларини яққол сездириб туришди,охиригача садоқатларини намоён этиб келишди. Бир поғонадан кўпроқ ўсишга эришишди. Жамоа аъзоларининг нафақат ютуқли, мағлубиятли ўйинларидан кейин ёнларида туришга интилишди. Бизни охирги турдаги ҳолат янада ҳаяжонлантирганди. Яйпанда «Турон»га қарши учрашув ва турнир жадвалидаги ўринлар нуқтаи назаридан аҳамиятсиз баҳс. Шундай бўлсада, Андижондан кўплаб фан-клуб аъзолари етиб келишиб, қўллаб-қувватлашди. Футболчилар ҳам ўйин якунига етиши биланоқ улар ўтирган трибунага боришиб, миннатдорликларини изҳор этишди. Нодир ва унинг аҳил жамоаси, фанатлик бобида етакчи эканликларини барча жабҳада исботлашди.
Forwarded from Championat.asia
Диёр Раҳимқуловнинг ёрқин хотирасига бағишланади 🤲

Ўзбекистонлик 19 ёшли футболчи Диёр Раҳимқулов 2021 йил 11 декабрь куни автоҳалокатда вафот этди. Championat.asia сайти Диёрнинг биринчи мураббийи Сергей Чигодаев, Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе, унинг дўстлари Жасур Жалолиддинов, Отабек Жўрақўзиев, Абубакр Ризо Турдиалиев, Фарруҳбек Мухторов ва Абдурауф Бўриев билан суҳбатлашди.

Соат 16:00дан бошлаб томоша қилинг 👇👇👇
https://championat.asia/uz/news/311691
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНОНС🔥
Журъатбек Қувватов: "Жамоани тарк этганлар ичида биргина Диёр Раҳимқулов, олдимга келиб, миннатдорлик билдириб, яна имкон юзага келса, «Андижон»да тўп суришга тайёрлигини билдирганди. Яхши йигит эди, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин..." клуб раҳбари билан кўплаб мавзуларни қамраб олган ҳолда уюштирган суҳбатимизни эртага эътиборингларга ҳавола қилишни режалаштиряпмиз.

❗️ Бизга обуна бўлинг ва кузатишда давом этинг 👇
T.me/AndijonPfc
«АНДИЖОН»-2021. ЯКУН. ҚИСҚА САТРЛАРДА...

Мевали дарахтга тош отишади, дейилади халқимизда. «Андижон» клуби ҳақида турли миш-мишлар ўртага ташланди, ҳеч қандай асосга эга бўлмаган мулоҳазалари билан ўртоқлашган ОАВ вакиллари топилди. Тўғрилигимизни билсакда, раддия беришга шошилмадик. Олий ҳакам- вақт ўзи кўрсатиб, исботлаб қўйди. Шулардан бири, чемпионат етакчиси - «Пахтакор» устидан қозонилган ғалабадан кейин мантиқсиз фикрлар илгари сурилди. Гўёки, пойтахтликлар жамоаси бизга нисбатан меҳрибонлик қилганлари ҳақида расмий чиқишлари орқали гапирганлар топилди. Кейин ойдинлашдики, мавсум охирига келиб «Шерлар»нинг тинкаси анча қуриб қолган экан. Қатор мағлубиятларга учрашди, ҳақиқий даражалари ойдинлашди. Аммо, клубимиз шаънига нисбатан ўринсиз мушоҳада юритганлар, пинакларини бузиб ўтиришмади... Одатда, нотўғри йўл тутганликларига иқрор бўлиш, бундай фикрловчилар учун енгил жараён эмас.
Forwarded from UzPFL
🏆 Bugun o‘zbek futbolining 2021-yil yakunlariga bag‘ishlangan UZ Football Awards-2021 taqdirlash marosimi bo‘lib o‘tadi. ZO'R TV Renaissance Hall mezbonlik qiladigan tadbir 13:00 da start oladi.

📲 https://t.me/uzpfl