"ANDIJON" FK | rasmiy kanal
14.6K subscribers
28.4K photos
2.21K videos
25 files
2.44K links
«Andijon» futbol klubining rasmiy telegram kanaliga xush kelibsiz ! www.andijanfc.uz

🏆 O'zbekiston kubogi 2024 sohibi

(1964-2024) 60 yillik muborak❗️

Instagram.com/fcandijan

🎫Chiptalar @echipta_bot
Download Telegram
"СЕНСАЦИОН" МАҚОЛА

СА сайтини доимий мухлисимиз,кунлик хабарларини ўқиймиз,таҳлилларини кузатамиз. Мулоҳазага ундайдиган ўзига хос тарзда ёзилган долзарб мавзудаги мақолалари билан танишамиз. Танқид қилишдан чўчимайдиган,тезкорликда маълумотларни етказадиган жасур журналистлар меҳнат қилишини биламиз.
Бугун «Андижон» клубининг матбуот ҳизматига тааллуқли материал жойлашибди. Муаллифини очиғи исм,фамилиясини ўқиб ҳам танимадик. Мақоладан бирор маъно топмадик. Бир неча бор ўқиб чиқиб ҳам муаллиф нима демоқчи эканлигини тушуна олмадик. Бундай мисралардан қачон фойдаланган эканмиз,эслай олмадик. Майли,буниси аҳамиятли эмасдир. Хурсанд қилган томони,журналистнинг танлаган йўлидир. Футболимизда шунча воқеалар рўй берди,қанча муаммоли ҳолатлар бўлишига қарамай,муайян футбол клубининг телеграм канали орқали материалларнинг ёритилишдаги камчиликларни кузатиб борганлигига қойил қолмай иложимиз йўқ. Баракалла,шундай суръатда давом этинг. Яна хатоларга йўл қўйсак тўплаб боринг ва жамоатчилик эътиборига ҳавола қилишингизни кутиб қоламиз.
КУН НАФАСИ

Ҳар бир ўтган кун янги мавсум бошланишига яқинлаштираверади. Шу сабабли,тиғиз иш графигига ўтилган. Токи,эртага улгурмадик,деб қолмаслигимиз даркор. Баҳоналарга ўрин қолдирмаслик муҳим. Бугун эрталаб янги барпо этилаётган академия,футбол майдонлари масаласида Бўстон даҳасидаги мактаб ҳудудида тўпландик. Клуб хўжайини Журъатбек Қувватовнинг ўзи иш жараёни билан бевосита танишиб,майдонда амалга ошириладиган ишларни жадаллаштиришни сўради. Сифат асосий ўринга чиқиб,замонавий чимлар ётқизилиши мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Куннинг иккинчи қисмида Андижоннинг гўзал масканларидан бири ҳисобланган Хонобод шаҳрида бўлдик. Қишки ўқув-машғулот йиғинларининг биринчи босқичини ташкиллаштириш учун қулай шароитли жойлар қидираётганлигимиздан хабардорсиз. Замонавий архитектура услубида қурилган,денгиз сатҳидан анча баланликда қад ростлаган Хонобод сиҳатгоҳи жамоа аъзоларига вақтинчилик турар жой учун идеал ҳудуд экан. Икки кишилик хоналардаги шинамлик,шароитга гап йўқ. Бунақасини пойтахтнинг уч юлдузли отелларида ҳам учратмайсиз. Овқатланиш борасида ҳам қўшимча калориялиларини тайёрлаб бериш муаммо эмас экан. Машғулотлар ўтказиш учун майдон,спорт,тренажёр заллари мавжуд. Умумжисмоний тайёргарликка мўлжалланган тик тепаликлар асқотиши шубҳасиз. Барисини кўздан кечирдик. Аммо якуний қарор бош мураббийда қолмоқда. Эртага куннинг иккинчи ярмида Андижонда бўлади,маслаҳатлашилади,охирги фикрга келинади.
БОШ МУРАББИЙ КЕЛДИ...

Ниҳоят барча мавҳумликлар барҳам топиб,ишлар конкретлашади. Сабаби,Виктор Кумиков ҳозиргина ўз ёрдамчиси Олег Корниенко билан Андижонга етиб келишди ва Мед.Ситидаги ўзларига ажратилган шинам коттежлардан бирига жойлашишди. Саломлашиб олинганидан сўнг янги футболчилар борасида суриштирди ва яна кимлар билан алоқага чиқиш борасида таклифларини ўртага ташлади. Кумиковга йўл чарчоғидан кейин ухлаб олиш борасидаги таклифни рад этди ва йиғиннинг биринчи босқичи ўтадиган Хонобод шаҳридаги шароитлар билан шахсан танишиб келиш мақсадида клуб вице-президенти Жаҳонгир Нуриддинов ҳамроҳлигида чиқиб кетишди. Кечга яқин ортга қайтишади ва якуний қарорга келинади. Қолган масалаларга ҳам иш жараёнида ойдинлик киритиб борилади ва ҳар бир янгиликдан сизларни бохабар қилиб борамиз. Эндиликда янгилик ва ўзгаришларни тезкорликда етказиб турамиз. Бизни кузатишда давом этинг.
ЙИҒИНЛАРГА 14 ЯНВАРДАН КИРИШИЛАДИ

Клуб раҳбари ва бош мураббий Хонобод шаҳрига боришиб,ҳолатни ўрганишиб,шароитлар билан танишиб,ўқув-машғулот йиғинларининг биринчи босқичини шу манзилда ўтказишга қарор қилишди. Черногориялик легионерларнинг 13- куни учиб келишади ва эртаси кунидан машғулотларга киришишади. Бизни синчковлик билан кузатиб бораётган айрим "хайрихоҳ" журналистларга маълумотларнинг ҳаққоний эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Клубимизга нисбатан қандайдир адоват кўзлаётганлар яхшиси ўзимизга мурожаат этишларини маслаҳат берган бўлардик. "Андижон" имижини кўтариш йўлида меҳнат қилаверамиз.
ЭЛДОР АДҲАМОВ "ПАХТАКОР"ГА ЎТАДИМИ?

Истеъдодли дарвозабон,ўтган мавсумда жамоамиз дарвозасини ишончли тарзда қўриқлаган Элдор Адҳамовнинг "Пахтакор" машғулотларига қўшилганлиги ҳақидм хабар чиқди. Бу унинг "Андижон"ликларнинг йиғинларига қўшилмаслигидан дарак бермайди. Ўзаро оғзаки келишувга кўра нуфузли клублардан бирортасига ўтиши амалга ошса,қаршилик бўлмайди. Бугун посбон билан яна бир карра суҳбатлашдик ва мухлисларимизни тинчлантирди. Агар ўйин амалиёти берилиши кафолатланмаса,Андижонга қайтишини билдирди. Жамоамизнинг қишки йиғинлари бошланадиган сана- 14 январгача жавобини айтиши керак. Мабодо пойтахт клубида қолиши ижобий ҳал этилса,заҳира вариантларига киришилади. Бошқа тажрибали дарвозабонлар билан ҳар эҳтимолга қарши алоқага чиққанмиз,музокараларни давом эттирамиз.
КУН АНОНСИ

Кеча бирорта маълумот ёки хабар етказмаганимизга маъзур тутасиз. Ташкилий юмушлар билан банд бўлиб,ёзгани имкон топа олмадик. Бугун футболчилар Мед.Ситига тўпланишади. Тошкентга самолётлари қўниб бўлган легионерлар тушликкача етиб келишади. Ильдар Маматказиннинг ҳам самолёт рейси бугун. Хуллас,барча тўпланади ва машғулотларга киришилади. Ваъдага вафо,деганларидек,Виктор Кумиков билан интервьюни бугунга белгилаганмиз. Худо хоҳласа,бугун тиғиз графикда фаолият юритамиз. Бизни кузатишда давом этинг,аттанг қилмайсиз.
ЧЕРНОГОРИЯЛИКЛАР ЕТИБ КЕЛИШДИ

Бизга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бугунга анонси берилган, бош мураббий билан уюштириладиган суҳбат эртагаликка қолдирилди. Бошқа хабарларга ўтадиган бўлсак, черноголиялик иккала легионеримиз Тошкентга тунда учиб келишгани сабабли, бироз чарчоқ аломати билинган. Қолаверса, 4 соат вақт мобайнида Тошкентдан Андижонгача бўлган масофани босиб ўтишган. Базага кириб, жойлашишиб, дарров уйқуга кетишган. Тушликни ҳам бироз кечроқ қилишди. Клуб вице-президенти Жаҳонгир Нуриддинов черногориялик янги футболчиларимиз билан учрашиб, биргаликда тушган расмларини эътиборингларга ҳавола қилмоқдамиз.
Ниҳоят «Андижон» аъзолари расман йиғинга киришилди. Клуб автобусида Хонободга йўл олинди.
АНОНС:
Бироздан сўнг ваъда қилинган, мухлисларимиз кутган, жамоамиз бош мураббийси Виктор Кумиков билан уюштирилган сухбатни этиборингизга хавола этамиз.

❗️ Бизга обуна бўлинг ва кузатишда давом этинг 👇
T.me/AndijonPfc
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥Жамоамиз бош мураббийси Виктор Кумиков билан бўлиб ўтган янги мавсум режалари хақидаги суҳбатни томоша қилинг
ЖАМОАГА ДОИР ОХИРГИ ЯНГИЛИКЛАР

Элдор Адҳамов мард йигит экан, гапининг устидан чиқди. «Андижон»да қолмоқчи эканлигини анчадан буён таъкидлаб келаётганди. Олдида бир қатор Суперлига вакилларидан таклифлар борлигига қарамай, лафзида турди. Оилавий шароити туфайли ҳозирча кела олмаслигини айтаётганди. Шунга, ишончсизлик ортиб, ишқибозлар томонидан турли фикрлар билдирилиши дарвозабонга қаттиқ ботган кўринади. Бугун Хонободга етиб келиб, янги шартномага имзо чекиб, вақт алламаҳал эканлигига қарамай, ортига қайтди. Шу тариқа клубдагилар ва маҳаллий ишқибозларнинг кўнглини ҳотиржам қилганлиги рост. Тошкентдаги айрим шахсий кўринишдаги муаммоларини ҳал қилиб олгач, жамоанинг йиғинларига қўшиладиган бўлди. Шунингдек,тажрибали универсал ўйинчи Азамат Исроиловнинг яна сафимизга қайтганлигини алоҳида эътироф этмоқчимиз. Бир ой илгари уни жамоани тарк этганлар қаторидаги рўйхатга киритгандик. Вазият ижобий тарафга ўзгариб, бош мураббий билан гаплашиб олганларидан сўнг яна бир мавсум клуб шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Йиғиннинг биринчи босқичи 21 кун давом этади ва жараёнда юз бераётган ўзгаришлардан бохабар этиб борамиз. Бизга обуна бўлишни унутманг, кузатишда давом этинг.