Иккита футболчи масаласида мурожаат тушди ва ҳамон уйқуда эканлигимизга шаъма қилинди. Ҳамма сайтлар янгилик сифатида беришибди,биз эса қўл қовуштириб ўтирибмиз экан. Энди ойдинлик киритиб ўтсак. Шартномаси тугаган футболчи эркин агентга айланади ва исталган клуби билан музокара ўтказиши мумкин. Усмонали Исмоналиев ҳали «Андижон» билан янги шартнома имзоламаган ва қаердалиги ҳақида суриштирмадик. Қайсидир жамоанинг машғулотида иштирок этса,манзилини алмаштирганлигини англатмайди. Расман битим тузсин,эълон қилинади. Хушнуд Авилов эса ўтган мавсумда «Навбаҳор»да тўп сурди ва бизникилар томонидан ҳеч қандай таклиф тушмаган(режалаштирилмаяпти ҳам). Исталган жойига ўтиши мумкин. Шунингдек,Дониёр Абдуманноповнинг «Сўғдиёна» машғулотларига қўшилгани рост. Жароҳат олиб Белоруссия клубидан қайтган ва аввалги формасига кириб бориши талаб этилади. Иқтидор эгасининг ишлари юришиб,ҳаракатлари ўхшаб,яна Европанинг нуфузли клублари скаутларининг назарига тушишига тилакдошмиз. Янги ўйинчилар ҳақида маълумотдан хабар топишимиз биланоқ,эътиборингларга ҳавола қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг. Олди-қочди хабарларга ишониб,хулоса чиқармай туринг. Расман ёзилса ва манбаси ишончли бўлса,марҳамат!
САБРИ ЧИДАМАЙ,ТИНИМСИЗ ЯНГИЛИК КУТАЁТГАНЛАР УЧУН
Биринчи галда жамоанинг йиллик сарф-ҳаражат сметаси тасдиқланганлигини айтиб ўтмоқчимиз. Ўтган йилги Суперлигадаги иштирок учун ажратилган даражадаги миқдор қолдирилганлигига эътибор беришингларни истардик. Про- лига мусобақалари апрель ойида старт олиши назарда тутилган ҳолда, қишки ўқув-машғулот йиғинларига 12 январдан киришилиши олдиндан режалаштирилган. Бош мураббий ҳам Россиядан шу кунларда етиб келиши керак. Футболчилар борасидаги маълумотларга ўтсак, уч нафар яхши савиядаги,ўз ортидан жамоани эргаштира биладиган маҳоратли легионерлар олиниши мўлжалланмоқда. Биттаси,ўтган йили «Сурхон» сафида ҳаракатқилган марказий ҳимоячи Владимир Бубанья билан деярли келишувга эришилган. Яна икки нафар черногориялик футболчиларни сафимизга жалб қилиш йўлида музокаралар кечмоқда. Ўзбекистондан ҳам малакали ижрочиларни жалб қилиш қанчалик машаққатли бўлмасин,ишга жиддий киришилган. Уларнинг номлари ҳам тез кунда очиқланади. Ҳар бирлари Суперлига клубларида тўп суришган,етарли тажрибага эгалар. Шунинг учун ҳавотирларга ўрин йўқ. Мавқени тиклаш,элитага қайтиш йўлида маблағ аялмаслиги таъкидланган. Буни яна бир карра ёдингизга солиб қўймоқчимиз. Ҳеч ким қўл қовуштириб ўтиргани йўқ. Селекцияга масъуллар олдиларида турган вазифани тушуниб туришибди. Трансфер бозорида олиб борилаётган ишлар юзасидан бошқа янгиликлар юз берса,албатта хабардор қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг!

КУН НАФАСИ
Эндиликда сизларга етказиш учун маълумот ва янгиликлар пайдо бўлмоқда. Декабрь ойи охирлари ва январнинг дастлабки кунларида қайси хабарни эътиборингларга ҳавола қилишни билмай,чорасиз қолаётгандик. Бугун бош мураббий Виктор Кумиков ва ёрдамчиси Олег Корниенколарга самолётга чипта харид қилиниб,ўзларига жўнатилди. 11 январь,Тошкент вақти билан тонги соат 04.45 да учиб келишлари белгиланган. Мураббийлар Андижонга машинада етиб келишади ва қишки ўқув-машғулот йиғинлари борасида яна бир карра раҳбарият билан келишиб олинади. Маҳаллий иқтидорлар учун декабрь ойи охирларида Шўрбулоқдаги академия майдонларида кўрик-танлов ўтказганлигимиздан хабардор қилганмиз. Шулар ичидан саралаб олинганлар (тахминан 15 нафар)нинг имкониятлари бош мураббийнинг иштирокида баҳоланиб,маъқул топилганлари йиғинларга жалб қилинишлари мумкин. Кейинги икки кун ичида навбатдаги режаларнинг расмий варианти сизларнинг ҳам эътиборингларга ҳавола этилади. Ва албатта,Виктор Балютович билан янги мавсумга бағишланган суҳбат ташкил этилади. Жуда кўп масалаларга мана шу жараёнда ойдинлик киритишингиз мумкин бўлади. Бизни кузатишда давом этинг.

Бобир Акбаров ва Фарҳод Бекмуротовларнинг январь ойидан шартномаси тугаб, эркин агентга айланганликлари ва қўқонликлар билан хайрлашганликлари ҳақида хабар чиқди. «Андижон»га таклиф қилинишадими,мазкур футболчилар,қабилидаги саволни мухлисларимиз йўллашмоқда. Тўғри,иккала тажрибали ўйинчи Андижон футболининг тарбияланувчилари саналишади. Аммо,олдиларида бошқа таклифлар йўқлигини англатмайди. Масалан,Фарҳод Бекмуротов билан декабрда клуб раҳбари гаплашган. Талабини ўта катта қўйиб юборгани учун музокара дастлабки босқичдаёқ тўхтатилган. Ҳозир маҳаллий футболчи шароит талаб қилиш бобида хорижликлардан ҳам қолишишмаяпти. Клуб ҳам кимлардандир садоқат кутадиган даврлар ўтган. Молиявий талабни қондириш аллақачон асосий ўринга чиққан. Шу сабабли,ҳар доим сиз ва биз истаган трансферлар амалга ошавермайди. Бир неча бор такрорлаганимиздек,элитада тўп суриб одатланганлар,қуйи дивизионга тушиб тўп суришни хушлайверишмайди.

ОМАДЛАРИНИ СИНАБ КЎРИШМОҚДА...
Ўтган мавсум таркибимизда ҳаракат қилган Бахтиёр Қосимов ва Усмонали Исмоналиевлар ҳам Суперлиганинг бошқа вакилларида қизиқиш уйғотишган. «Сурхон» ва «Бунёдкор» жамоаларидан иккаласига таклиф тушганлиги рост. Буни ўзлари очиқ айтишиб,клуб раҳбарларидан дуо олиб кетишди. Агар музокаралар кўнгилдагидек кечмаса,қадрдон жамоаларига қайтишни мақсад қилишган. «Андижон» аъзолари қишки ўқув-машғулот йиғинларига киришгунларига қадар шахсий масалаларини ҳал этиб олишлари зарур. Акс ҳолда,кеч қолишади ва унда айбни ўзларидан излашларига тўғри келади. Жамоамиз футболчилари йиғинга киргунларига қадар дарвозаларимиз очиқ туради. Улгурмагани,ўзидан кўрсин. Адашибман,янглишибман,деган оқловлар кейин ўтмайди. «Андижон» ҳам ўз мавқеини тиклаб бораётган,тўғри йўналишни танлашга уринаётган клубдир. Заҳира аэродроми вазифасини ўтаб берган даврлар ортда қолди.

ЧЕРНОГОРИЯЛИК ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ БИЛАН ТАНИШАМИЗ
Черногория мамлакатидан ташриф буюрадиган легионер масаласи ижобий ҳал этилди ва кейинги ҳафта бошларида Ўзбекистонга учиб келишлари учун клуб томонидан самолётга чипта харид қилинди. «Сурхон»нинг собиқ ўйинчиси Владимир Бубанья билан қўшиб ҳисоблаганда уч нафар хорижлик билан деярли келишувга эришилди. Тиббий кўрикдан ўтганларидан кейин тўлақонли шартнома имзоланади. Бандлари келишиб бўлинган. Демак,черногориялик футболчиларнинг қисқача характеристикаси қуйидагича. Иккаласи Даниловграднинг «Искра» клуби шарафини ҳимоя қилишган. Богдан Милич- 1987 йилда таваллуд топган ва амплуаси ҳужумчи. Шериги Горан Милойка эса 1994 йилда туғилган ва марказий ярим ҳимоячи саналади. Йиғинлар давомида янги тил топишиб,«Андижон»га катта фойда келтиришларидан умидвормиз.

ИЛЬДАР МАМАТКАЗИН ҲАМ ЙИҒИНЛАРГА ҚЎШИЛАДИ
Нафақат хорижлик,балки Андижон футболидан етишиб чиққан тажрибали футболчиларни жалб қилишга ҳам селекция жараёнида жиддий эътибор қаратилмоқда. Шундайлардан бири,ҳимоячи Ильдар Маматказиндир. У 1988 йилда Андижон вилоятида таваллуд топган. Аввалги мавсумни Бангладеш чемпионатида ўтказиб,барқарорликни ушлаб келаётган футболчининг маҳоратига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. Майдондаги ҳаракатлари мураббийларни қониқтирса,янги мавсумни собиқ жамоаси «Андижон» таркибида ўтказади. Оиласи билан Бошқирдистон пойтахти Уфада истиқомат қилаётганлигини барча билавермаса керак. Маматказинга ҳам йиғинларга Россиядан етиб келиб қўшилиши учун самолётга чипта харид қилинган ва 13 январь куни Андижонда бўлиши кўзда тутилган. Янгиларни жалб қилиш давом этади ва ҳар бир ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бизни кузатишда давом этсангиз кифоя.

МАЙДОН-- ДОЛЗАРБ МАСАЛА
«Бобур Арена» стадиони ва Бўстон даҳасидаги янги барпо этилаётган футбол академия майдонларини тартибга келтириш,осон жараён ҳисобланмайди. Қўл учида бажариб,эртага жабрини кўришдан манфаатдор эмасмиз. Пухта ўйлаб,савияли ҳолатга келтириш йўлида кўплаб мутахассисларнинг тавсияларини оляпмиз,маслаҳатларига таянаяпмиз. Сифатли майдон - сифатли футбол деганидир. Қолаверса,мусобақа ташкилотчилари ҳам бу борадаги талабни жиддий тарзда қўйишмоқда.
Бугун ПФЛнинг клублар билан ишлаш бўлими мутахассиси,анча йиллардан буён табиий майдонлар билан шуғулланиб келаётган Унгар Жалимовни таклиф этдик. Мутахассис дам олиш кунида Андижонга келиб, барчасини кўздан кечирди. Эринмасдан майда деталларигача эътибор қаратди,таҳлиллар олди. Биринчи хулоса шуки,аввалги майдонни қилишда шошилинч иш кўрилган. Кейинчалик парвариш ҳам ўрнида амалга оширилмаган. Краснодардан келтирилган майсанинг тўлиқ томир олиб кетмагани аёнлашди. Шунинг учун ҳозирги вақтда чимлар яроқсиз аҳволга келган. Энди уларни кўчириб,чиқиндига қўшиш мумкин экан холос. Замонавий,янги мавсумнинг расмий ўйинлари бошлангунга қадар майдоннинг шай ҳолга келиши борасида тавсияларни берди. Ҳозир олдимизда бир қатор вариантлар турибди ва сифат асосий ўринга чиқиб,пухта режа асосида ишга киришиш мўлжалланмоқда. Шубҳасиз,мутахассисларнинг тавсияларига таяниб,замонавий чимлар ётқизилиб,клуб олдида турган катта муаммолардан бирини ижобий ҳал қилишга киришилган.