Andijon Bugun | Андижон бугун
335K subscribers
12.6K photos
30.4K videos
56 files
8.77K links
Андижон шахри ва барча туманлари бўйлаб энг оммалашган канал!

🗣Хабарлар, тезкор видеолар бўлса бизга
юборинг, биз АНДИЖОН БУГУНДА ЧИҚАРАМИЗ 👉 @tezhabar_bot

Реклама учун: @AndAdmin
Канал рекламаси
Download Telegram
#Тайинлов
❗️Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Ашуров Ботир Муқимович Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

👉@ANDIJON_BUGUN
#Тайинлов
Андижон вилоят ҳокимига ўринбосар тайинланди

Парпиев Жасурбек Муроджонович Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Жасурбек Парпиев 1989 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 2015 йилда Андижон машинасозлик институтини тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлагунига қадар Андижон вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси ҳудудий "Лойиҳа гуруҳлари" шўъбаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

👉@ANDIJON_BUGUN
#Тайинлов

⚡️Ўзбeкистон Маҳаллалари уюшмаси Андижон вилояти бошқармаси раҳбари этиб Нишанов Махамаджон Садикжанович тайинланди.

Тайинловга қадар Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

👉@ANDIJON_BUGUN
#Тайинлов

⚡️Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига Мамажонов Акмалжон Алиевич тайинланди

👉@ANDIJON_BUGUN
#Тайинлов

⚡️Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб, Абдужалилов Эргашали Абдуқурбонович
тайинланди.

Эргашали Абдужалилов 1985 йили Марҳамат туманида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясини тамомлаган.

👉@ANDIJON_BUGUN
#Тайинлов

❗️Хўжаобод туман ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб, Мирзаолимов Акмалжон Алиевич
тайинланди.

Акмалжон Мирзаолимов 1979 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. 2005 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтининг иқтисодиёт йўналишини тамомлаган.

👉@ANDIJON_BUGUN
#Тайинлов

⚡️Андижон вилояти ҳокимига янг ўринбосар тайинланди

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Аҳмедова Гулнора Маҳмудовна тайинланди.

Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг
👇
@ANDIJON_BUGUN
#Тайинлов

❗️Хўжаобод туманига 34 ёшли янги хоким
тайинланди

Андижон вилояти ҳокими қарорига асосан Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига Бозорбоев Жамшид Рафиқжон ўғли
тайинланди.

Жамшидбек Бозорбоев 1990 йили Избоскан туманида туғилган. 2015 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.

👉@ANDIJON_BUGUN
#Тайинлов

⚡️Асака шаҳрига ҳоким тайинланди

Расулов Нурбек Шаҳобидинович - Асака тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари - Асака шаҳар ҳокими лавозимига
тайинланди.

Ушбу
тайинловга қадар Н.Расулов туман ҳокимининг инвестициялар, саноат ва  савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг
👇
@ANDIJON_BUGUN
#Тайинлов

❗️Қўлдошев Дилшодбек Салоҳиддинович "Андижон сув таъминоти" АЖ директори вазифасини бажарувчи этиб
тайинланди.

Д.Қўлдошев  бунга қадар "Андижон сув таъминоти" АЖ директорнинг инвестиция ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 @ANDIJON_BUGUN
#Тайинлов

⚡️Марҳамат тумани ҳокими лавозимига Маъмуров Ўткирбек Комилжонович тайинлади.

Ўткирбек Маъмуров 1973 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 1997 йилда “К.Тимирзаев” номли Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги соҳаларида агроном, мудир, раис ўринбосари, раис, бошқарма бошлиғи ўринбосари каби лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Андижондаги энг тезкор хабарлар
👇
@ANDIJON_BUGUN
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига Бўтахонов Фурқатбек Тожимуҳаммадович тайинлади. (паспортда: Бўтахонов Фурқатбек Тожимахамматович)

Фуркатбек Бўтахонов 1985 йилда Хўжаобод туманида туғилган. 2013 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида молия, электр таъминоти, иқтисодиёт, инвестиция ва аҳоли бандлигини таъминлаш соҳаларида ғазначи, ҳисобчи, бўлим бошлиғи, бош мутахассис ҳамда туман ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Андижондаги энг тезкор хабарлар
👇
@ANDIJON_BUGUN
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Андижон тумани ҳокими лавозимига Йўлдошев Бобурбек Баҳодирович
тайинлади. (паспортда: Юлдашев Бобирбек Баходирович)

Бобурбек Йўлдошев 1986 йили Андижон шаҳрида туғилган. 2008 йили Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида статистика, иқтисодиёт, ахборот-таҳлил ва бир қанча соҳаларда мутахассис, бошлиқ ўринбосари, бўлим бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош инспектори лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Марҳамат тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

👉
@ANDIJON_BUGUN
#Тайинлов

❗️Андижон вилояти ФВБ Ахборот хизмати ва Булоқбоши тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига янги бошлиқлар тайинланди.

Раҳимов Ҳаётбек Зубаржон ўғли Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Зулунов Сардор Муродилжонович Булоқбоши тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

👉 @ANDIJON_BUGUN
#Тайинлов

⚡️Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати (жамоатчилик билан алоқалар бўлими) бошлиғи лавозимига Раҳимов Ҳаётбек Зубаржон ўғли тайинлади.

Ҳаётбек Раҳимов 1992 йили Андижон туманида туғилган. 2020 йили Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги Академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида фавқулодда вазиятлар ва ИИБ соҳасида курсант, смена бошлиғи лавозимларда ишлаган.

Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг
👇

@ANDIJON_BUGUN
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM