Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
6.46K subscribers
25.9K photos
1.55K videos
14 files
7.22K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Андижон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 13-умумтаълим мактабида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Андижон вилоят босқичига старт берилди.

Жорий йилнинг 21 апрель куни ўз туман (шаҳар)ларида ғолибликни қўлга киритган 16 та мактаб жамоалари Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган вилоят босқичида 4 та йўналиш бўйича, яъни ўқиш, тинглаб тушуниш, лексик грамматик билимлар ва ёзиш шартларига кўра ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Танлов низомига кўра вилоят босқичи ғолибларига эгаллаган ўринлари кетма-кетлигида 250, 200 ва 150 миллион сўм пул мукофотлари ажратилади.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_майдан

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилганларга ва жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга бериладиган тўловлар ҳар ойнинг 5-санасигача молиялаштирилади ҳамда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади;

🔹АТ “Халқ банки” томонидан пенсия, нафақалар ва моддий ёрдамни фуқароларга нақд етказиш хизматлари учун Пенсия жамғармаси ва бюджетдан 1 фоиз банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади;

🔹пенсия, нафақа, компенсациялар ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Фотолавҳа

Жорий йилнинг 21 апрель куни Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров Собиқ 2511 автосафи биноси бузиш ва қайта қуриш ишлари жараёни билан танишди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
#Мобил_фотолавҳа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги «Заковат» интеллектуал ўйини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-92-сон қарорини ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда шахмат спортини янада кўпроқ тарғиб қилиш, ўқувчи ёшлар ҳамда маҳалладаги ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича «Ёшлар ишлари агентлик кубоги» шахмат мусобақасининг очиқ турнири Андижон шаҳар маҳалла босқичига старт берилди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.