Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
46.5K subscribers
25.3K photos
6.21K videos
109 files
9.52K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
#Ҳафта_давомида

Бошқармалар раҳбарларига вазифалар белгилаб берди
••••••••••
Аҳоли даромадини ошириш ва муаммоларни ҳал этишда тегишли бошқармалар фаолияти энг катта ўрин тутиши кўпчиликка маълум.

Андижон вилояти ҳокимининг аҳоли билан учрашувларида бошқармалар, шунингдек, марказ ёки бошқа хизматларнинг вилоят миқёсидаги раҳбарлари иштироки алоҳида таъминланади.

Жумладан, Пахтаобод туманидаги Маданият қишлоғида бўлиб ўтган учрашувда аҳолининг бир қанча муаммоларини ҳал этиш белгилаб олиниб, хонадонлар имкониятидан тўлиқ фойдаланиш, оилаларнинг даромадини ошириш режалари илгари сурилди.

Бунда маҳалладаги йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, ичимлик суви, газ таъминоти, мактаб, боғча ва шифохоналардаги масалаларни яқиндан ўрганиб, муаммоларни ҳал этиш ишларини олиб бориш кўзда тутилади.

Ушбу режалар бўйича автомобил йўллари бош бошқармаси, вилоят ҳудудий электр таъминоти корхонаси, “Сув таъминоти” МЧЖ, “Ҳудудгаз Андижон”, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, молия бош бошқармалари ҳамда вилоят ҳокимининг ушбу соҳалар бўйича ўринбосарлари бошчилигида кўрсатмалар бериб ўтилди.

Шунингдек, аҳоли даромадини ошириш учун имтиёзли кредит ажратиш, даромадли йўналишни жорий этиш учун таъминотини амалга ошириш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, керакли деб топилган ҳолатларда тегишли тартиб асосида қўшимча ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни ривожлантириш, савдо-сотиқ масалаларида уларга белгиланган тартибда кўмаклашиш масалалари ҳам учрашувладан кўзланган асосий мақсад саналади.

Ушбу режалар бўйича камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси, вилоятимиздаги марказий банк раҳбарияти, тижорат банклари, савдо-саноат палатаси (ҳудудий бошқармаси), оила ва хотин-қизлар бошқармаси, маҳаллалар уюшмасининг ҳудудий бўлинмалари, ҳоким ёрдамчилари марказлари ва яна бир қатор бошқармалар раҳбариятига вазифалар белгилаб берилди.

Маълумот учун, айнан шу каби ишлар вилоят ҳокими томонидан 30 дан ортиқ МФЙларда ташкил этилган.

Саҳифа: @andpress
#Ҳафта_давомида

Вилоят ҳокими навбатдаги мактаб битирувчилари билан учрашди
•••••••••••••
Андижон вилояти ҳокимининг битирувчи ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Аввалроқ, Пахтаобод, Андижон, Қўрғонтепа, Олтинкўл туманлари ва Андижон шаҳридаги бир нечта мактабларда битирувчилар билан кечган учрашувлар, бу сафар Избоскан туманидаги Лўғумбек қишлоғида жойлашган 57-ИДУМ ўқувчилари билан ташкил этилди.

Ўқувчи ёшлар билан мулоқот давомида ёшларнинг ватанпарварлиги ҳамда юртга бўлган муҳаббатини юксалтириш, улар орасида миллий қадрият ва анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш, хорижий тилларга ўқитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоятимиз раҳбарининг ёшлар билан ҳар бир учрашувда алоҳида мақсадига айланиб улгурган фаол ёшларни тақдирлаш, билимдон ўқувчиларни рағбатлантириш, касб-ҳунар эгаси бўлишини таъминлаш ва энг асосийси уларга ҳар қайси танловида маънавий дастак бўлиш режалари бу сафарги учрашувда ҳам эсда қоларли тарзда амалга оширилди.

Саҳифа: @andpress
#Ҳафта_давомида

"Турон" республика танловининг Андижон босқичи бўлиб ўтди
••••••••••••
Мактаб жамоалари ўртасида “Турон” театр мактаби республика танлови ўтказилмоқда.

Мазкур танловнинг қуйи босқичларида жами 651 та театр жамоалари, уларда эса 5 минг 200 нафардан зиёд ўқувчилар ўз ижод намуналари билан иштирок этдилар.

25 апрель куни Андижондаги “Ёшлар маркази”да танловнинг Андижон вилояти босқичи ташкил этилиб, туман (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритган 16 та театр жамоалари 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Вилоят босқичининг якуний танлов натижаларига кўра:

3-ўрин - Пахтаобод туманининг “Авлонийлар” жамоасига,

2-ўрин - Асака туманининг “Келажак ниҳоллари” жамоасига,

1-ўрин - Андижон шаҳрининг “Авлоний издошлари” жамоасига насиб этли.

1-ўринни эгаллаган жамоа республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Саҳифа: @andpress
#Ҳафта_давомида

Вилоят ҳокими 31-умумтаълим мактаби фаолият билан танишди
••••••••••
Вилоят ҳокими бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламдаги иш жараёнлари Балиқчи туманини ҳам қамраб олди.

Куни кеча мазкур жараёнларни яқиндан ўрганиш давомида "Сиза" маҳалласида ҳудудидаги 31-умумтаълим мактаби фаолиятига эътибор қаратилди.

Устозлар билан бўлган суҳбатда таълим сифатини ошириш ва ёш авлод учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида сўз борди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳафта_давомида

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги МТТлар тарбияланувчилари иштирокида, 9 май “Хотира ва қадрлаш” куни олдидан аждодлар хотираси ёд этилди.

Саҳифа:@andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳафта_давомида

“Таълим ва касб” кўргазмаси ташкил этилди
•••••••••••
Андижондаги таълим муассасалари битирувчи ёшларининг касб-ҳунар ўрганишларига кўмаклашиш ва таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш мақсадида “Таълим ва касб” кўргазмаси ташкил этилди.

Мазкур кўргазмада мингдан зиёд битирувчи ёшлар иштирок этди. Унда хорижий ва маҳаллий олий таълим муассасалари қатнашиб, касб-ҳунарга ўқиш ва хорижда олий таълим олиш бўйича имкониятлар ҳақида маълумот бердилар. Хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари ва уларнинг Ўзбекистондаги филиаллари доирасидаги 200 дан зиёд йўналишлар билан яқиндан танишилди.

Маълумот учун, тадбир Ёшлар ишлари агентлиги, мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳамда "My Fair" компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳафта_давомида

Андижонда таълим соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Андижон вилояти раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровалар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот давомида вилоятимиздаги ММТБ бошлиғи лавозимига тайинланган янги раҳбар таништириб ўтилди.

Саҳифа: @andpress
#Ҳафта_давомида

Вилоят ҳокими 30-мактабнинг битирувчи ёшлари билан учрашди
••••••••••••
Андижон вилоят ҳокимининг битирувчи ёшлар навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида ўтказилган учрашувда 100 нафарга яқин битирувчилар қатнашди.

Ўқувчи ёшлар билан мулоқот давомида ёшларнинг ватанпарварлиги ҳамда юртга бўлган муҳаббатини юксалтириш, улар орасида миллий қадрият ва анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш, хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув сўнгида вилоят ҳокими ташаббуси билан ўқувчи ёшлар Андижонда янги барпо этилаётган "Ватанпарвар" боғига саёҳатга таклиф этилдилар.

Саҳифа:@andpress