Ислоҳот
КЕЛАЖАК СУВГА БЎЛГАН МУНОСАБАТИМИЗГА БОҒЛИҚ
Ҳаёт учун энг зарур ресурс — сувга бўлган талаб дунё бўйича тобора ортиб, унинг қадри ва қиймати ўсиб боряпти. Олиб борилаётган тадқиқот ва таҳлиллардан келиб чиққан ҳолда, ушбу ҳолат саноатлашув, глобал иқлим ўзгариши таъсирида ҳароратнинг кўтарилиши, музликларнинг эриши, ёғингарчилик миқдорининг камайиши, қурғоқчилик, аҳоли сонининг кўпайиши, озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжнинг кучайиши каби турли омиллар билан изоҳланмоқда.
Сўнгги йилларда Европа давлатлари ёз мавсумида кучли қурғоқчиликни бошдан кечиряпти. Мисол учун, шу йилнинг август ойи бошларида Руминия ва Сербияда ер ости сувлари сатҳи пасайиб кетиб, қурғоқчиликдан экинлар қурий бошлаган. Германия, Франция, Буюк Британия каби кўп мамлакатлар қаторида Марказий Осиё минтақасида ҳам сув танқислиги йилдан-йилга кучлироқ сезиляпти. Дарё ва сойлардаги сув миқдорлари камайиб бормоқда.
Жорий йилнинг 14 август куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг
90-йиғилишида иштирокчиларга Ўзбекистоннинг Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025-2028 йилларга мўлжалланган дастури ҳақида ахборот берилди.
Ўзбекистонда суғориш тармоқларини таъмирлаш, сув тежовчи технологияларни жорий қилишга 2020-2024 йилларда 60 триллион сўм бюджет маблағлари ҳамда 622 миллион АҚШ долларилик хорижий инвестиция йўналтирилди. Натижада 2020 йилда сув тежовчи технологиялар қўлланган майдонлар жами суғориладиган майдонларга нисбатан 4 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 50 фоиздан ошди.
Яна 1 миллион 400 минг гектар ерда сув тежовчи, шу жумладан, 293 минг гектарда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилади. Сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар ҳажмини 424 минг гектардан 276 минг гектаргача камайтириш кўзда тутилган.
Дастурда ирригация тармоқларининг 2 551 км қисмини реконструкция қилиш, ушбу мақсадлар учун ҳар йили Давлат бюджетидан камида 1,3 триллион сўм ажратиш ва халқаро молия институтлари маблағларидан 300 миллион доллар ўзлаштириш белгиланган.
Сув хўжалиги вазирлиги балансидаги насос станцияларининг эскирган 562 та насос ва 578 та электр двигатели замонавий ҳамда энергия тежамкорларига алмаштирилади. Бунинг ҳисобига уларнинг йиллик электр энергияси сарфи 6,8 миллиард кВт/соатдан 6,2 миллиард кВт/соатгача камайтирилади. Каналларни бетонлаштириш ва насосларни модернизация қилиш ишларига чет эл инвестицияларини жалб қилишга асосий вазифа сифатида эътибор қаратилади.
Дастурда нафақат соҳа олдидаги тўрт йиллик муҳим кўрсаткичлар, шу билан бирга, бажариладиган тадбирлар, молиялаштириш манбалари аниқ белгилангани қўшни давлатларнинг сув хўжалиги мутахассисларида катта таассурот қолдирди. Ўзбекистон раҳбари бутун минтақа халқлари фаровонлиги учун қайғураётганлиги таъкидланди.
Президентимиз жорий йил апрель ойида Самарқанд халқаро иқлим форумидаги нутқида Марказий Осиёда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва бу соҳада минтақавий дастурни ишга тушириш ташаббуси билан чиққан эди.
Қувонарлиси, бу борадаги амалий ишлар аллақачон бошланиб кетди. Ўтган ҳафтада тожикистонлик бир гуруҳ мутахассислар учун Тошкентдаги Сувчилар мактабида тренинг ташкил этилди. Уларга Ўзбекистонда сув тежовчи технологияларни жорий этишда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари, “Suvkredit”, “Agrosubsidiya”, “Tomchi” дастурий таъминот ва мобил иловалари, субсидиялар бериш тартиби ва Ягона электрон реестрдан фойдаланиш ҳақида батафсил маълумот берилди. Бу эса меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Биз сув ресурсларини тежаш мақсадида ирригация тизимларини бетонлаштиряпмиз. Сувни тежайдиган технологияларни ишлаб чиқариш бўйича саноат базасини яратдик, суғориладиган ерларнинг деярли ярмида ана шундай технологияларни жорий этдик. Бундай чора-тадбирлар натижасида ўтган йили 8 миллиард метр куб сувни тежашга муваффақ бўлдик.
Шавкат МИРЗИЁЕВ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 12 август куни сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишув чоғида таъкидлаганидек, сув хўжалиги соҳасида кескин ўзгариш қилишнинг бирдан-бир йўли — рақамлаштириш. Бу орқали шаффофлик, аниқлик таъминланади, коррупциянинг олди олинади.
Шу боис “Ўзбекистон-2030” стратегияси ва сув хўжалигини ривожлантириш Концепциясида ҳам ушбу йўналишдаги муҳим вазифалар қамраб олинди. Мазкур ҳужжатларда белгиланган кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда, сув омбори ва ирригация тизимларининг сув ўлчаш постларида сув ресурсларини кузатиб бориш имконини берувчи “Ақлли сув”, мелиоратив кузатув қудуғида сизот сувлари кўрсаткичлари ва ерларнинг минераллашганлик даражасини назорат қилувчи “DIVER”, шунингдек, насос станцияларда сув сарфини мониторинг қилиш қурилмаларини ўрнатиш, йирик сув хўжалиги объектларининг бошқарувини автоматлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу эса ўзининг натижаларини бера бошлади.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, вазирлик ҳузурида Сув хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилди. “Suv hisobi”, “Nasos stansiyalari” каби ахборот тизимлари яратилди. Бу борадаги ишлар кўлами келгусида ҳам тобора кенгайтирилади. Бинобарин, яқинда қабул қилинган тўрт йиллик дастурда ҳам соҳани рақамлаштириш бўйича янги вазифалар белгилаб берилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, қўшни давлатлар билан биргаликда фойдаланиладиган сув манбаларига рақамли сув ўлчаш қурилмаларини ўрнатиш, сувнинг ҳисобини онлайн ва шаффоф тарзда кузатиб бориш ташаббуси илгари сурилмоқда.
Президентимиз бевосита раҳбарлариги ва беқиёс кўмаги билан кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида жамиятимизда сувни тежаш маданияти шаклланяпти. Бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш, пировардидда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қўшимча имкониятлар яратмоқда. Биргина 2024 йили иқтисод қилинган 8 миллиард куб метр сув такрорий экинлар етиштириш, аҳоли томорқаларини суғоришга йўналтирилгани бунинг яққол дилилидир.
Шу маънода, Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025-2028 йилларга мўлжалланган дастурига мувофиқ, жорий йилда 10 млрд. куб метр, 2026 йилда 12 млрд. куб метр, 2027 йилда 13 млрд. куб метр, 2028 йилда эса 14 млрд. куб метр сувни иқтисод қилиш вазифаси қўйилгани алоҳида эътиборга молик жиҳатдир.
Сув — улуғ неъмат, таъбир жоиз бўлса, у бутун олам тириклигининг манбаидир. Президентимизнинг қўшнилар билан муносабатларни яхшилаш, халқимизни сув билан таъминлаш, деҳқонларимизга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш борасида олиб бораётган улкан саъй-ҳаракатлари замирида, аввало, сув ресурсларини самарали бошқариш ва ундан оқилона фойдаланиш орқали бутун минтақада сув муаммосини ҳал этиш мақсад-муддаоси мужассам бўлиб, бу эса ўзининг амалий натижаларини беряпти. Бугунги фаровон ҳаётимиз, бозорларимиз тўкислиги, озиқ-овқат маҳсулотлари сероблиги бунинг ёрқин тасдиғидир.
Шавкат ХАМРАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири.
(https://gov.uz/uz/suvchi/news/view/79160)

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
КЕЛАЖАК СУВГА БЎЛГАН МУНОСАБАТИМИЗГА БОҒЛИҚ
Расмий вебсайт: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
Қашқадарё вилояти
МЕЛИОРАТОРЛАР УЧУН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
✅ Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси мутахассислари учун семинар ўтказилди.
🔹 Семинарда дастлаб мелиоратив кузатув қудуғида сизот сувлари кўрсаткичлари ва ерларнинг минераллашганлик даражасини назорат қилувчи “DIVER” қурилмаларини ўрнатиш орқали вилоятда эришилган натижаларга тўхталиб ўтилди.
🔹Шундан кейин вилоятдаги ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив объектларнинг сифатли ишлаши ҳамда сизот сувлар мониторингини юритиш, техника ва механизмлардан самарали фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ҳамда соз ҳолатда сақланишини таъминлаш борасида сўз борди.
🔹Шунингдек, семинар якунида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сизот сувлари сатҳини пасайтириш, “Дайвер” қурилмаларига сервис хизмат кўрсатиш бўйича амалий ишлар ташкил қилиниб, мутахассис-ходимларга керакли тавсиялар бериб ўтилди.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати
🌐https://t.me/AmuQashqadaryoITHB

ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР. КАШКАДАРЁЛИК СУВЧИЛАР УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИДА ФАОЛ ҚАТНАШМОҚДА.
✅ Бугун, 22 август куни эрта тонгданоқ Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошкармаси ва унинг тизимидаги ҳудудий ташкилотларда Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари бошланди. Бу йилги истиқлол байрами арафасида ташкил этилаётган ҳашар “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказилмоқда.
🔹 Ҳашар доирасида бошкарма ва унинг тасарруфидаги ташкилотлардаги сув хўжалиги объектлари, хусусан сувчилар уйлари ва маъмурий бинолар тартибга келтирилмоқда. Дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилаяпти.
Бизни кузатишни давом этинг 👇
https://t.me/AmuQashqadaryoITHB

Forwarded from Amu-Qashqadaryo ITHB
#фото_факт
ҲАШАР ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
✅Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Дехқонобод туман участкасида ва тумандаги насос станцияларда «Ҳашар элга-ярашар» шиори остида кенг қамровли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Унда туман участкасининг барча ходимлари фаол иштирок этди.
Шунингдек, ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш мақсадида участка ҳудудидаги 20 сотих ерга тўқсонбости экинлар экилиб, парваришланмоқда.

Аму-Қашқадарё ИТҲБ маъмурий биносида таъмирлаш-тиклаш тадбирлари бажарилмоқда.
✅ Жорий йилда Қашқадарёлик сувчиларга қулай шарт-шароит яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳажми кенг кўламда ортиб бормоқда. Бундай ишлар негизида албатта муҳтарам юртбошимиз томонидан сув хўжалиги соҳасига қаратилаётган эьтибор ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан сувчи ходимларнинг иш фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида қулай шарт-шароитларни яратиб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда сув хўжалиги ходимларига яратилаётган имкониятлардан фойдаланган ҳолда жорий йилда Аму-Қашқадарё ИТҲБ томонидан ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
🔹 Хусусан: Аму-Қашқадарё ИТҲБ маьмурий биносидаги 250 ўринга эга мажлислар залида жорий таьмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати